ДСҚ тўлаш муддатини узайтиришда қисман тўланган “импорт” ҚҚСни ҳисоботда қандай акс эттиришни тушунтирди

preview

Солиқ кодекси товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқни тўлаш факти бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини тақдим этади . Агар импорт қилувчи ҚҚСни тўлаш бўйича тўлов муддатини узайтириш имкониятидан фойдаланган бўлса, солиқни қисман тўлаш унга бюджетга тўланадиган ҚҚСни ҳисоблашда ушбу суммани ҳисобга олиш ҳуқуқини беради . Бироқ солиқни тўлаш бўйича тўлов муддатини узайтириш имкониятидан фойдаланишда ҚҚСни қисман ҳисобга олиш механизми солиқ ҳисоботи тизимида техник жиҳатдан ишлаб чиқилмаган. 

Buxgalter.uzТадбиркор ва Солиқчи” Telegram-канали орқали ушбу саволни ДСҚга берди ва телефон орқали идора ходимларининг оғзаки тушунтиришларини олди:

 

– “2022 йил июль ойида ДСҚнинг солиқ ҳисоботи тизимида ДБҚ ҳисобварақларига келиб тушадиган, шу жумладан берилган тўлаш муддатини узайтириш имконияти бўйича келиб тушадиган ҚҚС суммаларини автоматик тарзда акс эттиришни назарда тутувчи ДСҚ ва ДБҚ тизимларини интеграция қилиш жараёни якунланган. Агар солиқ тўловчилар тўлаш муддатини узайтириш имкониятидан фойдаланганда қисман тўланган ҚҚС суммаси акс эттирилмаганлигини аниқлашса, улар тушунтириш юзасидан Давлат божхона қўмитасига мурожаат қилишлари лозим. Солиқ тўловчининг сўровига кўра, ДБҚ тўлаш муддатини узайтириш бўйича ҚҚС келиб тушганлигини тасдиқлаган ҳолда, ушбу маълумотни ДСҚ маълумотлар базасига юборади. Шу тариқа, тўлаш муддатини узайтириш бўйича тўланган ҚҚС суммаси импорт қилувчининг солиқ ҳисоботида акс эттирилади.

ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловада “Шахс солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганда (ҚҚС тўлашдан озод этиш бекор қилинганда) ҳамда ўтган календарь йилда импорт қилинган товарларни олиб кириш чоғида тўлов кечиктирилганлиги сабаб тўланмаган сумманинг ҳисобот даврида божхона органига тўланган қисмини ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига киритиладиган тузатиш реестри (қолдиқ товар)” фақат ўтган йилда берилган тўлаш муддатини узайтириш имконияти бўйича жорий йилда тўланган ҚҚС суммаси қўлда акс эттирилади.

Ушбу масала Солиқ кодексида қандай тартибга солинганлиги ҳақида биз бу ерда ёзганмиз: