Товарлар (ишлар, хизматлар) текинга берилганда ҚҚС қандай ҳисобланади

preview

Товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан ўз ходимларининг шахсий эҳтиёжлари учун текинга берилган тақдирда, ҚҚС қуйидагича ҳисобланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси):

  • маҳсулотлар, ишлар ёки хизматлар бўйича – уларнинг таннархидан келиб чиқиб;
  • товарлар бўйича – уларни олиш нархидан келиб чиқиб. Бунда товарларни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳам ҳисобга олинади.

Асосий воситалар, номоддий активлар ва тугалланмаган қурилиш объектларининг текинга берилиши реализация қилиш обороти ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 199-моддаси 2-қисми 6-банди). Шунинг учун ушбу операциялар бўйича ҚҚС ҳисобланмайди.

Ҳадя қилувчи томонидан ҳисобланган ҚҚС товарларни (ишларни, хизматларни) олувчида ҳисобга олинмайди (Солиқ кодексининг 219-моддаси). Товарларни импорт қилиш ҳамда норезидентлардан ишлар (хизматлар)ни олиш чоғида олувчи ҚҚСни тўлаши шарт бўлган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда тўланган ҚҚС ҳисобга олинади.

Текинга олинган товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати бошқа даромад сифатида (Солиқ кодексининг 132-моддаси 4-банди) фойда солиғи (Солиқ кодексининг 129-моддаси) ва ЯСТни ҳисоблаб чиқариш чоғида солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Даромад суммаси ҳадя қилувчи томонидан ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

Мисол. 20%лик ставка бўйича ҚҚС тўловчи савдо корхонаси бошқа корхонага товарлар туркумини текинга берди. Ушбу товарлар ҚҚСсиз 11 000 минг сўмга олинган. Уларни олишда воситачининг хизмати учун ҚҚСсиз 1 100 минг сўм ҳақ тўланган. Воситачилик ҳақи суммаси товарлар таннархига киритилган. 

Бухгалтерия ҳисобида товарларнинг текинга берилиши қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

минг сўмда

Дебет

Кредит

1.

Текинга берилган товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди

(11 000 + 1 100)

12 100

9220

2910

2.

Товарлар текинга берилганда ҚҚС ҳисобланди

((11 000 + 1 100) х 20%)

2 420

9220

6410

3.

Товарларни текинга беришдан кўрилган зарар акс эттирилди

14 520

9430

9220

Ҳисобварақ-фактура қуйидагича тўлдирилади:

Т

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

ставкаси

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

1

 1-товар  

 дона

1 000

12 100

12 100 000

20%

2 420 000

14 520 000

 

Жами тўлашга: Тўловсиз

 

 

 

 

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида (ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова) ушбу операция қуйидагича акс эттирилади:

  • ҳисобварақ-фактурадаги маълумотлар Сотиш реестрига (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) киритилади;
  • реализация қилиш обороти суммаси (12 100 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 010811-сатри 3-устунида «Мол-мулкни (ишлар, хизматларни) текинга бериш»га доир тушунтириш билан  акс эттирилади.

Соддалаштирилган ҚҚС тўловчилар текинга беришда Солиқ кодексининг 226-3-моддасига мувофиқ солиқларни ҳисоблайдилар, сабаби текинга бериш товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш обороти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 199-моддаси). 

Мисол. 6%лик ставка бўйича соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўловчи савдо корхонаси товарлар туркумини бошқа корхонага текинга берди. Ушбу товарлар ҚҚСсиз 11 000 минг сўмга  олинган. Уларни олиш чоғида воситачининг хизматлари учун ҚҚСсиз 1 100 минг сўм ҳақ  тўланган. Воситачилик ҳақи суммаси  товарлар таннархига киритилган. 

Бухгалтерия хисобида товарларнинг текинга берилиши қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

минг сўмда

Дебет

Кредит

1.

Текинга берилган товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди

(11 000 + 1 100)

12 100

9220

2910

2.

Товарларни текинга беришда ҚҚС ҳисобланди

((11 000 + 1 100) х 6%)

726

9220

6410

2.

Товарларни текинга беришдан кўрилган зарар акс эттирилди

12 826

9430

9220

Ҳисобварақ-фактура қуйидагича тўлдирилади:

П/п

Товар (иш, хизмат)лар номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

ставкаси

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

1

   1-товар  

 шт.

1 000

12 100

12 100 000

6%

726 000

12 826 000

 

Жами тўлашга: Тўловсиз

 

 

 

 

 Соддалаштирилган ҚҚС бўйича ҳисоботда ушбу операция қуйидагича акс эттирилади:

  • ҳисобварақ-фактура маълумотлари Сотиш реестрига (ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илова) киритилади;
  • реализация қилиш обороти суммаси (12 100 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0501-сатрида «Мол-мулкни (ишлар, хизматларни) текинга бериш»га доир тушунтириш билан  акс эттирилади.

Ходим учун текинга олинган товарлар (ишлар, хизматлар) ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 2-банди). Ходимнинг даромади корхона томонидан бериш чоғида ҳисобланган ҚҚС суммасини ҳам ўз ичига олади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 3-қисми).

Мисол. 20%лик ставка бўйича ҚҚС тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси таннархи 1 000 минг сўмни ташкил этадиган маҳсулотларни ўз ходимига текинга берди.

Бухгалтерия ҳисобида маҳсулотларнинг ходимга текинга берилиши қуйидагича акс эттирилади (Ҳисобварақлар ишчи режасига киритилган 6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар» махсус счётидан фойдаланган ҳолда):

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,

минг сўмда

Дебет

Кредит

1.

Берилган маҳсулотлар таннархи ҳисобдан чиқарилди

1 000

9220

2810

2.

Текинга бериш чоғида ҚҚС ҳисобланди

(1 000 х 20%)

200

9220

6410

3.

Моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланди

(1 000 + 200)

1 200

9430

6740

6740

9220

4.

Моддий наф тарзидаги даромаддан ҳисобланган ЖШДС ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинди

(1 200 х 12%)

144

6710

6410

Ҳисобварақ-фактура қуйидагича тўлдирилади:

Т/р

Товар (иш, хизмат)лар номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

ставкаси

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

8

1

 1-маҳсулот  

 дона

1

1 000 000

1 000 000

20%

200 000

1 200 000

 

Жами тўлашга: Тўловсиз

 

 

 

 

  • ҳисобварақ-фактурадаги маълумотлар Сотиш реестрига (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) киритилади;
  • реализация қилиш обороти суммаси (1 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 010811-сатри 3-устунида «Мол-мулкни (ишлар, хизматларни) текинга бериш»га доир тушунтириш билан акс эттирилади.

 Дилшод Султонов, 

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари.