Суд қарори бўлса, ўтган йилнинг даромади қандай эътироф этилади

preview

“Умумбелгиланган солиқ тўловчиси бўлган корхона 2022 йилда кафолат хати асосида бошқа корхонага хизматлар кўрсатди. Буюртмачи бажарилган ишларга доир шартнома тузиш ва бизнинг хизматларимиз учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Буюртмачининг вакиллари томонидан имзоланган бажарилган ишлар далолатномалари мавжуд. Аммо 2023 йилнинг март ойига қадар буюртмачи ўз мажбуриятларини бажармади. 2023 йилнинг март ойида хўжалик суди бизнинг фойдамизга қарор чиқарди ва буюртмачига қарздорликни сўндириш мажбуриятини юклади. Агар ҚҚС ставкаси ўзгармаган бўлса, бухгалтерия ҳисобида ушбу вазиятни қандай ўтказмалар билан расмийлаштириш лозим? ЭҲФ расмийлаштириш керакми?”. 

Саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

– Ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада – яъни бажарилган ишлар далолатномаси санасида расмийлаштирилиб тақдим этилади .

Хизмат кўрсатилганлиги ва бажарилган ишлар далолатномаси 2022 йилда расмийлаштирилганлиги боис, ҚҚС ставкаси ЭҲФда тегишинча, 15% бўлади.

Солиқ тўловчи олдинги ой учун ЭҲФни жорий йилнинг 10 санасига қадар жўнатиши мумкин – ЭҲФни жўнатиш бўйича дастурий комплекс техник жиҳатдан шундай созланган.

Сизнинг ҳолатингизда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ДСҚга сўров билан – юзага келган вазиятни баён этган ҳолда, ЭҲФни жўнатиш учун олдинги даврни очиш юзасидан илтимос билан мурожаат қилишингиз лозим. Суд қарори, бажарилган ишлар далолатномаси ва кафолат хатининг сканерланган нусхаларини албатта бириктиринг.

Солиқ органи сизга олдинги давр учун ЭҲФни жўнатиш имкониятини тақдим этгандан кейин, 2022 йил учун ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини қайта топшириш керак бўлади .

 

Бухгалтерия ҳисобида олдинги давр даромадини акс эттириш

Бухгалтерия ҳисобида корхона олдинги давр даромадини ҳисоб сиёсатига мувофиқ акс эттиради. Унда қандай хато жиддий хато эканлиги кўрсатилган бўлиши керак.

Жиддий хатолар шундай хатоларки, улар шу қадар муҳим бўлиб, олдинги даврлар учун тузилган молиявий ҳисоботлар ишончли деб ҳисобланмаслиги мумкин .

Корхона молиявий ҳисоботнинг ҳар бир моддаси бўйича муҳимлик даражасини  мустақил аниқлайди ва ҳисоб сиёсатида акс эттиради .

Жиддий хатоларга жорий йилнинг 1 январи ҳолатига кўра жамғарилган тақсимланмаган фойда сальдоси орқали тузатиш киритилади .

Олдинги даврларнинг жиддий бўлмаган хатолари суммаси жорий даврнинг соф даромади ёки зарарига киритилади.

Бундай киритилган тузатишлар жорий даврнинг солиқ фойдасини аниқлашда ҳисобга олинмайди.

Мисол
Бухгалтерия ҳисобида олдинги даврнинг муҳим бўлмаган даромадини акс эттириш

Ишлар ва (ёки) хизматларни реализация қилишдан олинган даромадни акс эттириш

 

дебет

кредит

Ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш)дан олинган даромад акс эттирилди

4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”

9030 “Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар”

Бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар)нинг ҳақиқий таннархи ҳисобдан чиқарилди

9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи”

2010 “Асосий ишлаб чиқариш”, 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”

ҚҚС ва акциз солиғи ҳисобланди (ҚҚС, акциз солиғи тўловчилари томонидан)

4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар”

6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)”

Фойда солиғи ҳисобланди

9810 “Фойда солиғи бўйича харажатлар”

6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)”

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text189423_sud_qarori_bulsa_utgan_yilning_daromadi_qanday_etirof_etiladi