Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ижара шартномалари 1 январдан бошлаб қандай рўйхатдан ўтказилади
ДСҚ ijara.soliq.uz сайтини синовдан ўтказмоқда. 2022 йил 1 январдан бошлаб унда юридик шахслар ва жисмоний шахслар томонидан тузиладиган кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномалари рўйхатдан ўтказилади . Ижара шартномаларини масофадан туриб рўйхатдан ўтказиш тизими ҳақида “Yangi texnologiyalar” ИАМ директори ўринбосари Ғиёс ҚАРШИЕВ гапириб берди:
- 25.05.2018 йилдаги ПҚ-3741-сон қарорга мувофиқ жисмоний шахслар ўртасида тузилган кўчмас мулк ижараси шартномалари ДСХОда мажбурий ҳисобга қўйилиши шарт. Қулайлик учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетларида шартномаларни масофадан туриб рўйхатдан ўтказиш имконини берадиган махсус функционал яратилган. Унинг ёрдамида 2022 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларнинг барча кўчмас мулк ижараси шартномалари рўйхатдан ўтказилиши керак.
Юридик шахслар томонидан тузиладиган бундай шартномаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш талаби - янги. У 2022 йил 1 январдан кучга киради .
2022 йил 1 январдан бошлаб ҳам жисмоний шахслар, ҳам юридик шахслар ўзларининг кўчмас мулк ижараси ёки текин фойдаланиш шартномаларини ijara.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказишлари шарт. Ҳозир ресурс тест режимида ишламоқда.
Шартнома ijara.soliq.uz да қандай рўйхатдан ўтказилади
Бунинг учун шартноманинг иккала томони:
- ижарага берувчи шартнома тўғрисидаги маълумотни киритади;
- ижарага олувчи киритилган маълумотни текширади ва унинг тўғрилигини тасдиқлайди. Фақат шундан кейин шартнома рўйхатдан ўтказилган деб эътироф этилади.
Ижарага берувчи:
1) ijara.soliq.uz сайтига киради;
2) юридик шахснинг ЭРИси ёрдамида шахсий кабинетга киради. Очилган шаклда унинг маълумотлари тўлдирилган бўлади;
3) тегишли майдонга ижарага олувчининг СТИРини киритади (шундан кейин ижарага олувчининг маълумотлари автоматик тарзда тўлдирилади);
4) ижарага бериладиган кўчмас мулк (текин фойдаланиш) тўғрисидаги маълумотни тўлдиради;
5) ижарага олувчи шартномага мувофиқ қандай коммунал тўловларни тўлашини қайд этади;
6) шартномага асосан қўшимча шартларни ёзади ва “Жўнатиш” тугмасига босади
Тизим шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномани шакллантиради.
Ижарага олувчи:
- ўзининг ЭРИси билан ijara.soliq.uz сайтига киради;
- шартномалар рўйхатидан шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномани топади, уни ўрганади, шундан сўнг тасдиқлайди ёки рад этади.
Ижарага олувчи тегишли тугмага босган ҳолда маълумотномани тасдиқлагандан сўнг, шартнома рўйхатдан ўтказилган ҳисобланади. Тизим ноёб рақам ва QR-код билан рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани шакллантиради.
Сервис ишининг тест режими 2021 йил 1 декабрга қадар давом этади. Солиқ тўловчиларнинг фикр-мулоҳазалари қуйидагилар орқали қабул қилинади:
- ДСҚнинг call-маркази орқали - 1198;
- “Бевосита мулоқот” телефон рақами орқали - 71 244-98-98;
- “Тадбиркор ва Солиқчи” гуруҳида.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:
- Шартнома ижара шартномаси эканлигини ижарага олувчи қандай аниқлаши мумкин ;
- Ижарага олувчи ижарани ҳисобга олишнинг қандай асосий қоидаларини қўллайди;
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади