Полезное для бухгалтера в ноябре:
ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси қандай тикланади (йўриқнома)
Солиқ органларининг ахборот тизимлари солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради. Агар асос топишса - ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатиб турилади . Buxgalter.uz йўриқномаси тезда сабабларини аниқлаш ва гувоҳномани тиклаш бўйича ҳаракатларни режалаштиришга ёрдам беради.
Солиқ тўловчиларга ёрдам тариқасида - солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг “Менинг ҳолатимни текшириш” ойнасидан фойдаланинг. У “ҚҚС тўловчиларни махсус рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизматининг “ичида” жойлашган. Эндигина гувоҳнома олишга тайёрланаётганлар ва гувоҳномаси тўхтатиб турилганларга ҳам бу ерга кириш фойдали бўлади. Биринчи ҳолда гувоҳнома олиш имконияти қандайлигини тушуниш, иккинчи ҳолда эса - у нима учун тўхтатиб турилганлигини тушуниш мумкин бўлади. Агар солиқ тўловчида ҳеч бўлмаганда битта “қизил белги” мавжуд бўлса, у амал қилаётган гувоҳномани кўрмайди.
Гувоҳноманинг мавжуд эмаслиги ёки тўхтатиб турилиши:
- уни СКнинг 461-моддасига мувофиқ тўлаши керак бўлганларни, шунингдек уни тўлашга ихтиёрий асосда ўтганларни ҚҚС тўлашдан озод қилмайди;
- ҳақиқатда олинган товар (хизмат)лар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини берадиган ЭҲФни тақдим этиш ҳуқуқини бермайди .
“Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив хизмати мезонлари ва ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда кўрсатилган ҚҚС тўловчилар гувоҳномасини беришни (тўхтатиб туришни) рад этиш учун асослар жадвалидан фойдаланинг. Сабаблар бартараф этилгандан сўнг, гувоҳнома 1 сутка мобайнида тикланади .
ҚҚС тўловчилар гувоҳномасини беришни (тўхтатиб туришни) рад этиш учун асос |
Изоҳ |
“Қизил белги” бўлса, нима қилиш керак |
|
“Менинг ҳолатимни текшириш” |
Низомнинг 16-б. |
||
“ЯММТ” ИДАК тизимида раҳбар ёки молиявий бошқарув вазифаларини бажарувчи шахснинг шахси тасдиқланмади |
ЯММТда раҳбарлик вазифаларини ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи раҳбарнинг ёки шахснинг ёхуд аризада кўрсатилган шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари аниқланмади (my.mehnat.uz) |
Мазкур мезон билан муаммолар бўлмаслиги учун my.mehnat.uz да ва солиқ органларининг ҳисоб маълумотларида долзарб маълумотлар бўлишини кузатиб боринг
|
1. My.mehnat.uz да раҳбар (бухгалтер) билан меҳнат шартномасини ҳисобга қўйинг. 2. Корхонанинг ҳисоб маълумотларига ўзгартиришлар киритинг. Аризани масофадан туриб юбориш мумкин:
Аризани кўриб чиқиш натижаларини “Аризалар реестри” ойнасида текшириш мумкин |
Ташкилот таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида мавжуд эмас |
Солиқ органининг маълумотлар базасида таъсисчи (иштирокчи) тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас |
|
Солиқ тўловчи - юридик шахс тўғрисида қўшимча маълумотлар варақасини тўлдиринг ва уни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатинг. Яқин орадаги Давлат хизматлари маркази ёки ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ инспекциясига мурожаат қилиб, маълумотларни янгилаш мумкин |
Солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганда |
Солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд эмас |
Солиқ органлари солиқ тўловчининг махсус рўйхатдан ўтказиш бўйича фаолият кўрсатиш жойини текширишни ёки сайёр солиқ текширувини солиқ тўловчининг фаолият кўрсатиш жойига чиқиб амалга оширадилар |
СКнинг 128-моддасига мувофиқ юридик шахслар ўзлари жойлашган ердаги ва уларнинг алоҳида бўлинмалари жойлашган ердаги солиқ органларида ҳисобга қўйилади. Тадбиркорлик субъекти ўзига тегишли ёки ижарага олган объектларда фаолиятни амалга ошириши керак. УЖКнинг 16-моддасига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари фақат яшаш учун мўлжалланмаган жойларда ёки - яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказилган жойларда жойлашишлари мумкин. Бундан оилавий тадбиркорлик субъектлари мустасно. Агар тадбиркорлик субъекти ўз кўчмас мулкини тасарруф этса, тизим уни Кадастр агентлиги маълумотлар базасида кўради. Айрим тадбиркорлар Кадастр агентлиги тизимидаги ноаниқ маълумотлар билан боғлиқ муаммога дуч келишди, шу туфайли тизим уларга “қизил белги” қўйган. Камчиликларни бартараф этиш учун яқин орадаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилинг. Агар тадбиркорлик субъекти фаолият юритиши учун зарур биноларни ижарага олса, бундай ижара шартномалари E-ijara да ҳисобга қўйилган бўлиши керак |
|
Солиқ тўловчининг манзили манзил-маълумот бюроси маълумотлар базасида мавжуд бўлмаганда |
Мазкур мезон техник ишлаб чиқиш жараёнидадир. Айнан шу боис у “Менинг ҳолатимни текшириш” ойнасида тушириб қолдирилган |
|
Жойлашган жойи бўйича ўз кўчмас мулки, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки бўлмаганда |
Ўз кўчмас мулкига эга бўлмай туриб ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулки бўлмаганда |
|
|
Солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жойи манзилига тўғри келса (18 кв. метрдан кам) |
Солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жойи манзилига тўғри келса |
Юридик шахсга тегишли (ижарага олинган) биноларнинг умумий майдони 18 кв. метрдан кам бўлмаслиги керак. Яъни зарур бўлган 18 кв. метрни тадбиркорлик субъектига тегишли ва (ёки) у томондан ижарага олинган бир нечта кўчмас мулк объектлари бериши мумкин |
|
Амалга оширилаётган битимлар (операциялар) солиқ тўловчининг фаолият тури ва хусусиятларига, шунингдек, ҳисобварақ-фактуралар таҳлили бўйича олинган маълумотлар асосида харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлганда |
Кирувчи ва чиқувчи операциялар ҳамда товарлар (хизматлар) номенклатураси электрон ҳисобварақ-фактуралар таҳлили бўйича олинган маълумотларга номувофиқ бўлганда |
Ушбу мезон бўйича баҳони солиқ инспектори тадбиркорлик субъектига ташриф буюриш ҳолати бўйича беради.
Ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган харид қилинаётган ва сотилаётган товарлар тадбиркорлик субъектининг эҳтиёжлари ва фаолияти турига мувофиқ бўлиши керак |
Юридик шахс томонидан харид қилинаётган товарларнинг ҳар бир позицияси бўйича бу ишлаб чиқаришда зарурлиги юзасидан асослантириш бўлиши керак. Техник регламентлар, йўриқномалар асослантириш бўлиб хизмат қилиши мумкин. Сотилаётган товарлар ва хизматлар корхонанинг фаолият турига мувофиқ бўлиши керак |
Солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганда |
Тақдим этилмаган солиқ ҳисоботлари мавжуд бўлганда |
ДСҚнинг ахборот тизимлари қарздорларни автоматик тарзда аниқлайди |
Солиқ ҳисоботини тақдим этмаган ёки солиқ қарзига эга бўлган шахс тегишли давр учун ҳисобот топшириши ва солиқлар бўйича барча қарзларни сўндириши керак
Агар сабаб раҳбарлар ёки таъсисчиларда бўлса, кадрларнинг ўрнини алмаштириш ёки қайта ташкил этиш ечим бўлиши мумкин. Янги раҳбарга нисбатан солиқ органларида ҳисоботлар ва солиқлар тўлаш бўйича эътирозлар бўлмаслиги керак
|
Солиқ тўловчининг солиқ қарзи мавжуд бўлганда, шунингдек, таъсисчиларининг (иштирокчилари) улуши 50% ва ундан кўп бўлган - юридик шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд бўлганда |
Ариза тақдим этилган пайтда солиқ тўловчининг солиқ қарзи мавжуд бўлганда, шунингдек, таъсисчиларининг (иштирокчилари) улуши 50% ва ундан кўп бўлган - юридик шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд бўлганда. Бунда, истисно тариқасида, ушбу шахсларга табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги, шунингдек, улар бюджетдан (давлат мақсадли жамғармаларидан) молиялаштириш кечиктирилганлиги ёхуд бажарилган давлат буюртмаси, давлат эҳтиёжлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги тўғрисида Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно |
||
Солиқ қарзи мавжуд ёки солиқ хавфи юқори юридик шахслар қўшилганда (бирлашганда) |
Солиқ тўловчига солиқ қарзи мавжуд ёки солиқ хавфи юқори солиқ тўловчи қўшилганда (бирлашганда) |
||
Солиқ тўловчининг раҳбари бир вақтнинг ўзида бошқа солиқ тўловчида (юридик шахсда) раҳбар бўлиб, ушбу солиқ тўловчида солиқ қарзи мавжуд ёхуд солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганда
|
Мурожаат этувчи солиқ тўловчининг раҳбари бир вақтнинг ўзида бошқа солиқ тўловчида (юридик шахсда) раҳбар бўлиб, ушбу солиқ тўловчида солиқ қарзи мавжуд бўлганда ёхуд солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганда. Бунда, мавжуд солиқ қарздорлиги ушбу шахслар раҳбарлик қилиб турган даврда ҳосил бўлмаган бўлса ҳам ёки солиқ ҳисоботлари ўша даврдан буён топширилмасдан келинаётган бўлса ҳам инобатга олинади |
||
Муқаддам банкрот деб эълон қилинган ташкилотда раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) бўлган ва муқаддам солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка тортилган раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи)
|
Муқаддам банкрот деб эълон қилинган ташкилотда раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) бўлган ва муқаддам солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) сифатида жавобгарликка тортилган шахс томонидан раҳбарлик ёки таъсисчилик (иштирокчилик) амалга оширилганда. Бунда, мазкур талаб таъсисчи (иштирокчи) нинг улуши 50 ва ундан ортиқ фоиз бўлган ҳоллардагина инобатга олинади. |
Мазкур мезонга хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарлик лавозимини эгаллаши ёки таъсисчиси бўлиши мумкин бўлган муддатни аниқлаш қисмида ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинаётганлиги маълум бўлди |
Кадрларга доир ёки ташкилий қарорлар қабул қилишда мазкур мезонни ҳисобга олинг |
Юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлган ва солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка тортилган юридик шахснинг раҳбари ёки таъсисчиси (иштирокчиси) |
Юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлган ва солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка тортилган раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) шахс томонидан раҳбарлик ёки таъсисчилик (иштирокчилик) амалга оширилганда. Бунда, мазкур талаб таъсисчи (иштирокчи)нинг улуши 50 ва ундан ортиқ фоиз бўлган ҳоллардагина инобатга олинади |
|
Раҳбар ёки таъсисчи ўз ташкилотларини юқори даражадаги таваккалчилик ҳудудидан олиб чиқиши керак. Вариант сифатида - кўрсатилган шахснинг раҳбарлигини (таъсисчилигини) истисно қилган ҳолда кадрлар ва қайта ташкил этишга доир қарорлар қабул қилинг |
Солиқ тўловчи улар туфайли юқори даражадаги таваккалчилик гуруҳига киритилган сабабларни бартараф этишда “Менинг ҳолатимни текшириш” тизими йўл-йўриқлари ёрдам беради. Йўл-йўриқларни кўриш учун “қизил белги” ёнидаги учбурчакка босинг. Exсel форматида илова қилинган файлга алоҳида эътибор қаратинг - унда сизни юқори даражадаги таваккалчиликка мансуб бўлган солиқ тўловчилар жумласига киритиш учун асос бўлиб хизмат қилган аниқ ҳолатлар келтирилган.
Барча юқорида баён этилганлардан ташқари, қуйидагилар гувоҳномани тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин :
- солиқ қарзи мавжуд бўлганда, мазкур солиқ қарзи солиқ тўловчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра тўланмаганлиги тўғрисида солиқ органининг хулосаси мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда банкротлик иши ёки суд санация ишлари доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлаш қоидалари сақланиб қолинади;
- 3 ойдан ортиқ вақт давомида молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганда, мавсумий фаолият хусусиятга эга бўлган шахслар бундан мустасно.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади