Кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатишга захира қандай шакллантирилади ва ҳисобга олинади

preview

СКнинг 316-моддасига асосан юридик шахс кафолатли таъмирлаш ва кафолатли хизмат кўрсатиш юзасидан келгуси харажатлар учун захира ташкил этишга ҳақли. Ушбу захира баҳоланган захирага мансуб, сабаби кафолатлар бўйича мажбуриятларнинг ҳақиқий суммаси корхонага маълум эмас.

Бундай захирани қандай тўғри шакллантириш ва ҳисобга олишни buxgalter.uz илтимосига биноан Profi Training бизнес-тренери  Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди:

 

– “Корхона кафолатланган таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича баҳоланган мажбуриятга захира ташкил этади, агар:

  • корхона келгусида аниқланган товар (маҳсулот, ишлар, хизматлар)даги камчиликларни кафолат берганлиги боис кафолат муддати мобайнида бартараф этиши шарт бўлса;
  • кафолат мажбуриятларини бажариш натижасида иқтисодий нафнинг камайиш эҳтимоли бўлса;
  • баҳоланган мажбурият қийматини асослантирилган тарзда аниқлаш мумкин бўлса.

Захира харидор билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ кафолатли муддат давомида хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш назарда тутилган товарларга (хизматларга) нисбатан ташкил этилади.  Кафолат муддати шартномада ёки кафолат талонида кўрсатилади. Корхона ҳар бир товарга кафолат муддатини мустақил тарзда белгилайди.

Кафолат муддатининг ўтиши кафолат талонида белгиланадиган товарни реализация қилиш кунидан бошланади.

Агар корхона товарларни реализация қилишни кафолатли хизмат кўрсатиш шарти билан биринчи марта амалга оширса, захира кўрсатилган мақсадлар учун кутилаётган харажатларнинг миқдоридан ошмайдиган миқдорда ташкил этилади . Кутилаётган харажатлар деганда кафолат муддати инобатга олинган ҳолда кафолат мажбуриятларини бажариш режасида назарда тутилган харажатлар тушунилади.

Захира ташкил этиш бўйича харажатлар таркибига қуйидагилар киритилиши мумкин:

  • алмаштирилиши лозим бўлган ТМЗ;
  • ишлар бажарилган вақт учун сервис-муҳандислар, ишлаб чиқаришдаги ишчиларга ҳисобланган иш ҳақи, башарти уларда меҳнатга ишбай ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлса;
  • кўрсатилган иш ҳақидан ижтимоий солиқ;
  • кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатишга бевосита нисбат бериладиган бошқа харажатлар.

 

1-мисол. Реализация қилинаётган маиший техника учун кафолат захирасини ташкил этиш

Корхона маиший техникани реализация қилади. Сервис-муҳандислар маълумотларига кўра, ўтган даврларда кўпроқ микротўлқинли печларда иситиш элементлари ишдан чиққан:

  • мазкур элементнинг таннархи - 200 000 сўм;
  • корхона ўтган йил давомида 1 500 дона печларни реализация қилди, улардан 80 таси харидорлар томонидан кафолатли таъмирлаш учун қайтариб берилган;
  • калькуляцияга асосан сервис-муҳандиснинг иш ҳақи ва битта иситиш элементини алмаштиришга нисбат бериладиган бошқа бевосита харажатлар 60 000 сўмни ташкил этади.

Захирани қуйидаги миқдорда ташкил этиш мумкин:

80 дона х (200 000 + 60 000) = 20 800 000 сўм.

Натижада йил мобайнида 30 дона печ таъмирлашга қайтарилди:

т/р

Дебет

Счётнинг номи

Кредит

Счётнинг номи

Сумма

Изоҳ

1

9430

Кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича захира ташкил этиш харажатлари

8910

Бўлғуси харажатлар ва тўловлар захираси

 

 

20 800 000

Захира калькуляция суммасига ташкил қилинади

2

8910

Бўлғуси харажатлар ва тўловлар захираси

1040

Эҳтиёт қисмлар

6 000 000

Ҳақиқатда алмаштирилган элементларни ҳисобдан чиқариш (30 дона х 200 000)

3

8910

Бўлғуси харажатлар ва тўловлар захираси

6710, 6510

Иш ҳақи ва ижтимоий солиқ

900 000

Ҳисоб-китобдан сервис-муҳандисларга ҳисобланган иш ҳақи  (30 000 сўм х 30 шт.)

4

8910

Бўлғуси харажатлар ва тўловлар захираси

6010, 6990,

0200

Етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар, амортизацияни ҳисобга олиш счётлари

900 000

Печларни кафолатли таъмирлашга бевосита нисбат бериладиган бошқа харажатларни ҳисобдан чиқариш (30 000 сўм х 30 дона)

5

 

8910

Бўлғуси харажатлар ва тўловлар захираси

13 000 000

Кейинги йилга захира қолдиғи суммаси

Захиранинг сарф қилинмаган суммасини кейинги солиқ даврига ўтказиш мумкин. Бунда кейинги янги солиқ даврида янги ташкил этилаётган захиранинг суммасига захиранинг олдинги солиқ давридаги қолдиғи суммаси миқдорида тузатиш киритилади .

 

2-мисол. Захиранинг сарф қилинмаган суммасини янги солиқ даврига ўтказиш

Янги йилда корхона 23 000 000 сўм миқдорида захира ташкил қилади. Кт 8910 счётида илгариги захиранинг қолдиғи мавжуд - 13 000 000 сўм. Янги солиқ даврида захира қуйидаги ташкил этади:

т/р

Дебет

Кредит

Сумма

Изоҳ

1

9430

8910

10 000 000

Захира 8910-счёти сальдоси Кт ва янги ҳисобланган захира ўртасидаги фарққа ташкил этилади (23 000 000 – 13 000 000)

Агар янги ташкил этилаётган захиранинг суммаси олдинги даврда ташкил этилган захира қолдиғининг суммасидан кам бўлса, улар ўртасидаги фарқ жорий солиқ давридаги даромадлар таркибига киритилади .

 

3-мисол. Ташкил этилаётган захиранинг суммаси - олдинги захира қолдиғининг суммасидан кам

Янги йилда корхона 11 000 000 сўм миқдорида захира ташкил этади. Кт 8910 счётида захиранинг қолдиғи мавжуд - 13 000 000 сўм. Янги солиқ даврида корхона захиранинг “ортиқча” суммасини даромадга ҳисобдан чиқаради:

N т/р

Дебет

Кредит

Сумма

Изоҳ

1

8910

9390

2 000 000

8910 сальдоси Кт (13 000 000 – 11 000 000) ва янги ташкил этилган захира ўртасидаги фарқ даромадга ҳисобдан чиқарилади:

Агар ташкил этилган захиранинг суммаси ҳолати бўйича таъмирлаш харажатларига киритиш лозим бўлган суммадан кам бўлиб қолса, улар ўртасидаги фарқ чегирмалар жумласига киритилади .

Эътибор беринг
Захира ташкил этиш учун ажратмалар миқдорини корхонанинг солиқ солиш мақсадидаги ҳисоб сиёсатида ўрнатинг. У СКда  белгиланган чекланган миқдордан ошмаслиги керак.

Агар сиз  товарларни (хизматларни) реализация қилишни 3 йилдан кам кафолатли хизмат кўрсатиш шарти билан реализация қилсангиз, ташкил этилаётган захиранинг энг кўп миқдори ҳисоб-китоби учун ҳақиқий реализация қилиш даври учун кўрсатилган товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум ҳажмини ҳисобга олинг.

Кейинчалик ташкил этилган захира миқдори энг кўп миқдордан ошмаслиги керак, у кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган харажатларнинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум ҳажмидаги улуши сифатида аниқланади, унга ўтган 3 йил давомида уларни ҳисобот даврида реализация қилишдан олинган тушум суммасига кўпайтирилган ҳолда захира ташкил этилади .

Яна таъкидлаймиз, захира - бу баҳоланган мажбурият. Корхона уни ўтган 3 йил учун ҳисоблаган ҳолда, унинг миқдорини келаси йил учун ўзининг ҳисоб сиёсатида белгилайди.

 

4-мисол. Захиранинг энг кўп миқдори ҳисоб-китоби

Корхона ўтган уч йилда 50 000 000 сўмлик микротўлқинли печларни реализация қилди, ҳисобот даврида уларни 15 000 000 сўмга реализация қилди, таъмирлаш бўйича ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар 3 000 000 сўмга бажарилди. Захиранинг энг кўп миқдори қуйидагидан ошмаслиги керак:

(3 000 000 сўм : 50 000 000 сўм) х 15 000 000 сўм = 900 000 сўм жорий йилда.

Эътибор беринг
ТМЗларни топшириш ва ташқи ташкилотларнинг кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатишни амалга ошириш хизматларини ҳисобдан чиқариш ҚҚС ҳисоблаш мақсадида айланма деб эътироф этилмайди

 

Баҳоланган захира қандай ёпилади

Агар корхона товарларни (хизматларни) кафолатли таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш шарти билан реализация қилишни тугатса, илгари ташкил этилган ва фойдаланилмаган захиранинг суммаси кафолатли таъмирлаш ва кафолатли хизмат кўрсатишга доир шартномаларнинг амал қилиш муддатлари тугаганидан кейин бошқа даромадлар таркибига киритилади .

т/р

Дебет

Кредит

Изоҳ

1

8910

9390

Кафолатли хизмат кўрсатиш билан товарларни, хизматларни сотиш тугатилганда фойдаланилмаган захира суммасини ҳисобдан чиқариш»

Шунингдек, сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text178041_kafolatli_tamirlash_va_hizmat_kursatishga_zahira_qanday_shakllantiriladi_va_hisobga_olinadi