Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Ўзбекистонда бухгалтер билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиш мумкинми – бу савол тез-тез тадбиркорлар ва раҳбарлар томонидан берилади. Мақолада биз ҳуқуқий нозик жиҳатларни батафсил кўриб чиқамиз – буни қачон амалга ошириш мумкин, қачон эса йўл қўйилмайди. Нега фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома матнида «бош бухгалтер» лавозимини ёзиш мумкин эмас? Қандай хатолар жарима ва солиқларни қўшимча ҳисоблашга олиб келиши мумкин?
Шунингдек, экспертлар бухгалтер билан ФҲШ намунаси ва ҳамкорликни тўғри расмийлаштиришга ёрдам берадиган бошқа ҳужжатларни тайёрлаганлар.
Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг.
Материалда:
– Ўзбекистонда бухгалтер билан ФҲШ тузишга рухсат этиладими;
– нега бош бухгалтер билан ФҲШ тузиш мумкин эмас;
– бухгалтер билан ФҲШни қандай тузиш керак;
– бухгалтер билан ФҲШ намунаси;
– бухгалтер билан ФҲШ бўйича иш натижаларини расмийлаштириш;
– бухгалтер кўрсатган хизматлар далолатномасининг намунаси.
Бухгалтер билан ФҲШ тузиш мумкинми
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун раҳбарларга бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг бир неча вариантини таклиф этади
:
- ўзининг бухгалтерия ҳисоби хизматини яратиш;
- шартнома асосида бухгалтер хизматларидан фойдаланиш;
- ҳисоб юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга топшириш;
- бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.
Ходимни ишга олиш ва хизмат буюртма бериш ўртасидаги фарқни тушуниш муҳим. Ўзбекистонда бухгалтер билан ФҲШ фақат муайян хизматларни кўрсатиш учун мумкин. Масалан:
- муайян давр учун бухгалтерия ҳисоботини тайёрлаш;
- хатоликлардан кейин ҳисобни тиклаш;
- мураккаб ҳисоб масалалари бўйича маслаҳат бериш;
- солиқларнинг бир марталик ҳисоб-китоби;
- аудит учун ҳужжатларни тайёрлаш.
ФҲШ бўйича бухгалтер белгиланган муддатларда аниқ топшириқни бажаради. У иш жараёни учун эмас, балки иш натижаси учун жавобгарлик юклайди ва ташкилот штатига кирмайди, масофавий ишлаши мумкин. Унга компаниянинг ички тартибига риоя қилиш шарт эмас. Иш жадвали томонларнинг келишуви билан белгиланади.
Нега бухгалтерия хизматларига оид ФҲШ шартномасида «бош бухгалтер» сўзлари бўлмаслиги керак
Бош бухгалтер – бу Машғулотларнинг миллий классификатори (ММК-2025) билан назарда тутилган штатдаги лавозим. Унинг учун меҳнат шартномаси зарур.
ФҲШ эса алоҳида хизматлар учун тўғри келади, масалан, ҳисобот тайёрлаш, иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш, солиқ декларациясини тузиш ва бошқалар учун. Бу ҳолда бухгалтер ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи сифатида иш юритади, компаниянинг ходими сифатида эмас. Бундай шартномани Меҳнат кодекси эмас, балки Фуқаролик кодекси тартибга солади
.
Бухгалтер билан ФҲШ тузишда нимага эътибор бериш керак
Кўпгина компаниялар шартнома матнига меҳнат тўғрисидаги қонунчилик атамаларини киритиш хатосига йўл қўяди. «Бош бухгалтер», «иш берувчи», «ходим», «иш ҳақи», «ишга қабул қилиш», «синов муддати», «иш режими» сўзлари шартноманинг меҳнатга оид муносабатларнинг яширин шакли деб эътироф этилишига олиб келиши мумкин.
Шу боис ФҲШни расмийлаштиришда фақат фуқаролик ҳуқуқининг ифодаларини ишлатинг. Масалан: «солиқ ҳисоботини тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатиш», «регистрлар бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш», «бухгалтерия хизматлари ижрочиси», «буюртмачи», «ҳақ», «хизматлар».
Бухгалтер билан тузилган ФҲШда бошқа шартлар қатори ЭРИдан фойдаланишни ҳам ёзиш мумкин. Ҳисобот топшириш учун бухгалтерга раҳбардан ишончнома керак бўлади
. Бунда ФҲШ бўйича бухгалтер компаниянинг бошланғич ҳужжатларини мустақил имзолаш ҳуқуқига эга эмас
, ЭРИдан фойдаланиш учун ишончнома – фақат ҳисобот топшириш учун керак бўлади.
Тавсия
- Бухгалтер-ижрочининг ҳисобот топшириш ҳуқуқини ҳужжатлар билан расмийлаштиришни қандай амалга ошириш ҳақида тавсияда ўқинг > > >
Бухгалтер билан тузилган ФҲШни бажарилган ишлар далолатномаси шакли билан тўлдириш тавсия этилади. Шундай қилиб сиз ҳужжат мазмуни юзасидан низоларнинг олдини оласиз.
Бухгалтер билан ФҲШ тузиш муаммоларга олиб келиши мумкин бўлган мисолни кўриб чиқамиз:
МЧЖ ФҲШ бўйича иккинчи ҳисобчи-бухгалтерни ишга олди, биринчиси аллақачон штатда эди. Бунда ФҲШ бўйича бухгалтернинг офисда доимий иш жойи бор эди, у компаниянинг ички тартибига бўйсунди, планерка ва йиғилишларда иштирок этди, офис техникаси ва иш берувчининг бошқа жиҳозларидан фойдаланди. Бажарилган ишлар далолатномаси ҳар ой тақдим этилди. Унинг меҳнати бўйича тўлов қатъий белгиланган эди.
Бундай вазиятда меҳнат инспекцияси ФҲШни осонгина меҳнатга оид муносабатларга қайта малакалайди. Натижада – жарималар
, солиқларнинг қўшимча ҳисобланиши ва ижтимоий кафолатларни тўлаш мажбурияти юзага келади.
Агар амалда офисда доимий иш, қатъий белгиланган ойлик иш ҳақи олиш ҳақида гап кетаётган бўлса, натижа учун тўлов эмас, ФҲШ бўйича ҳамкорликка йўл қўйилмайди.
Бухгалтерия хизматларига оид ФҲШ шартномаси: намуна ва шаблонни юклаб олинг > > >
ФҲШ бўйича бухгалтер билан иш натижаси қандай расмийлаштирилади
ФҲШнинг асосий фарқи – натижани ҳисобга олиш. Ижрочи буюртмачига конкрет натижани тақдим қилиши шарт: ҳисобот, иш ҳақини ҳисоблаш ёки ўзаро ҳисоб-китоб далолатномаси.
Топшириш бажарилган ишлар далолатномаси билан расмийлаштирилади. Далолатномасиз буюртмачи харажатларни тасдиқлай олмайди ва уларни солиқ солишда ҳисобга ола олмайди.
Далолатнома ишлар тугагандан сўнг электрон (ЭҲА тизимлари орқали) ёки қоғоз шаклида тузилади. Бу ҳолда у икки нусхада тузилади. Буюртмачи натижани қабул қилади, ҳужжатни имзолайди ва унинг асосида хизматлар учун тўлайди.
Далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:
- бажарилган ишларнинг номи (электрон далолатнома учун – МХИК ва ўлчов бирлиги «хизмат – сўм»);
- ишларни бажариш даври;
- ишларнинг миқдори ва қиймати;
- томонларнинг санаси ва имзолари.
Агар ишлар сифатсиз бажарилган бўлса, буюртмачи натижани қабул қилмаслик ҳуқуқига эга. Бу ҳолда ижрочи камчиликларни ўз ҳисобига бартараф этиши керак.
Бухгалтер бажарган ишлар далолатномаси: намуна ва шаблонни юклаб олинг > > >
Бухгалтер билан ФҲШ Ўзбекистондаги кичик компаниялар учун қулай восита ҳисобланади. У бир марталик хизматлар керак бўлганда мос келади: ҳисобот топшириш, солиқларни ҳисоблаш ёки муайян давр учун ҳисоб юритиш. Лекин уни меҳнат шартномаси билан алмаштириш мумкин эмас.
ФҲШ шартномасини саводли расмийлаштириш жарималар ва давлат органларининг даъволаридан сақлайди. Нозикликларни ҳисобга олиш муҳим: олий маълумот талаблари ФҲШ бўйича ижрочига татбиқ этиладими? Унинг зиммасига моддий жавобгарликни юклаш ёки хатолар учун жарима олишни назарда тутиш мумкинми?
Бу тафсилотларни олдиндан ишлаб чиқиш керак. Пуллик тавсиямизда биз уларни қонунчиликка ҳавола қилиб кўриб чиқдик, шунда сиз хавфсиз равишда шартнома тузиш имкониятига эга бўласиз.
Бухгалтер билан ФҲШ ҳақидаги тўлиқ тавсияга қаранг > > >
Buxgalter.uz тавсия қилади
![]()