Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари берилганда ҚҚС ва бошқа солиқлар юзага келадими

preview

“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тарзида моддий ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда. Бунинг учун - етиштирувчилардан маҳсулотларни ҚҚСсиз харид қилди. Мазкур операция бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Бундай  моддий ёрдамни олиш учун ходимларнинг аризалари зарурми?”.

Саволларга “Норма” эксперти, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА жавоб берди:


- Корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида моддий ёрдам кўрсатишни раҳбарнинг буйруғи, меҳнат жамоаси вакилларининг илтимосномаси ёки корхонанинг локал ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади. Ходимлардан аризалар талаб қилиш - шарт эмас.

Эътибор беринг
Агар сизда локал ҳужжатларда моддий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиби мавжуд бўлмаса, уни моддий ёрдам бериш бўйича раҳбарнинг буйруғида акс эттиринг. Буйруқда уни ким ва қанча миқдорда олиш ҳуқуқи борлигини кўрсатинг.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари одатда ходимларга тарқатиш қайдномаси бўйича берилади. Унда - маҳсулот тури, ўлчов бирликлари, сони, қиймати кўрсатилади. Ходимлар олинганлигини имзолари билан тасдиқлайдилар.

 

Фойда солиғи

Корхонанинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки уни сотиб олиш учун маблағлар тарзидаги моддий ёрдам кўрсатиш учун харажатлари - фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланмайдиган харажат ҳисобланади .

 

ҚҚС

Харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ходимларга моддий ёрдам сифатида бепул бериш - бу товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади. Бундай беришда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар истисно ҳисобланади .

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олаётганда корхона кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда, у қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ходимларга беришда ҚҚС ҳисоблайди.

Агарда етказиб берувчига тўланган ҚҚС суммасини корхона ҳисобга олмаган ва у таннархга киритилган бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ходимларга беришга ҚҚС солинмайди .

Кўриб чиқилаётган вазиятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчилардан ҚҚСсиз харид қилинган. Уни ходимларга беришда солиқ ҳисоблаш керакми? Бу ҳақда турли хил фикрлар мавжуд:

1. Баъзи экспертлар, СКнинг 239-моддаси 4-қисмининг 6-банди нормаларини қўллашнинг имкони йўқ деб ҳисоблашади, сабаби етказиб берувчи ҚҚС тақдим этмаган. Бинобарин, умумий қоидага кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ходимларга беришда ҚҚС ҳисоблаш зарур. Реализация қилишда вақтинча ҚҚСдан озод қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истисно ҳисобланади.

Шунингдек, бунда ЭҲФ расмийлаштирилиши зарур. Ва бир томонлама ЭҲФ бекор қилинганлиги сабабли, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар бир олувчиси учун ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштиришга тўғри келади.

2. Бошқа экспертлар эса аксинча фикрда. ҚҚС ҳисобга олинмаганлиги сабабли, яна СКнинг 239-моддаси 4-қисми 6-бандидан келиб чиққан ҳолда уни бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ҳисоблаш керак эмас.

Солиқ хатарини минималлаштириш учун “қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун” моддий ёрдамни нақд пулда беришни тавсия қиламиз.

 

ЖШДС

Агар сиз ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки уларни сотиб олиш учун нақд пул тарзида моддий ёрдам кўрсатсангиз, уларда бошқа даромад юзага келади .

Солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача бўлган бундай моддий ёрдам суммаларига ЖШДС солинмайди .

Мазкур моддий ёрдамга суммасидан қатъи назар ижтимоий солиқ солинмайди, чунки меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди  .

 

“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тарзида моддий ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда. Бунинг учун - етиштирувчилардан маҳсулотларни ҚҚСсиз харид қилди. Мазкур операция бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Бундай  моддий ёрдамни олиш учун ходимларнинг аризалари зарурми?”.

 

Саволларга “Норма” эксперти, солиқ маслаҳатчиси Татьяна БЕЛОУСОВА жавоб берди: 

- Корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида моддий ёрдам кўрсатишни раҳбарнинг буйруғи, меҳнат жамоаси вакилларининг илтимосномаси ёки корхонанинг локал ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади. Ходимлардан аризалар талаб қилиш - шарт эмас.

Эътибор беринг

Агар сизда локал ҳужжатларда моддий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиби мавжуд бўлмаса, уни моддий ёрдам бериш бўйича раҳбарнинг буйруғида акс эттиринг. Буйруқда уни ким ва қанча миқдорда олиш ҳуқуқи борлигини кўрсатинг.

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари одатда ходимларга тарқатиш қайдномаси бўйича берилади. Унда - маҳсулот тури, ўлчов бирликлари, сони, қиймати кўрсатилади. Ходимлар олинганлигини имзолари билан тасдиқлайдилар.

 

Фойда солиғи

 

Корхонанинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки уни сотиб олиш учун маблағлар тарзидаги моддий ёрдам кўрсатиш учун харажатлари - фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланмайдиган харажат ҳисобланади (СК 317-м. 6-б.).

 

 

ҚҚС

 

Харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ходимларга моддий ёрдам сифатида бепул бериш - бу товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади. Бундай беришда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар истисно ҳисобланади (СК 239-м. 3-қ.).

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олаётганда корхона кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда, у қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ходимларга беришда ҚҚС ҳисоблайди.

 

Агарда етказиб берувчига тўланган ҚҚС суммасини корхона ҳисобга олмаган ва у таннархга киритилган бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ходимларга беришга ҚҚС солинмайди (СК 239-м. 4-қ. 6-б.).

 

Кўриб чиқилаётган вазиятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берувчилардан ҚҚСсиз харид қилинган. Уни ходимларга беришда солиқ ҳисоблаш керакми? Бу ҳақда турли хил фикрлар мавжуд:

 

1. Баъзи экспертлар, СКнинг 239-моддаси 4-қисмининг 6-банди нормаларини қўллашнинг имкони йўқ деб ҳисоблашади, сабаби етказиб берувчи ҚҚС тақдим этмаган. Бинобарин, умумий қоидага кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ходимларга беришда ҚҚС ҳисоблаш зарур. Реализация қилишда вақтинча ҚҚСдан озод қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истисно ҳисобланади.

 

Шунингдек, бунда ЭҲФ расмийлаштирилиши зарур. Ва бир томонлама ЭҲФ бекор қилинганлиги сабабли, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар бир олувчиси учун ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштиришга тўғри келади.

 

2. Бошқа экспертлар эса аксинча фикрда. ҚҚС ҳисобга олинмаганлиги сабабли, яна СКнинг 239-моддаси 4-қисми 6-бандидан келиб чиққан ҳолда уни бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ҳисоблаш керак эмас.

 

Солиқ хатарини минималлаштириш учун “қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун” моддий ёрдамни нақд пулда беришни тавсия қиламиз.

 

 

ЖШДС

 

 

Агар сиз ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки уларни сотиб олиш учун нақд пул тарзида моддий ёрдам кўрсатсангиз, уларда бошқа даромад юзага келади (СК 377-м. 10-б.).

 

Солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача бўлган бундай моддий ёрдам суммаларига ЖШДС солинмайди (СК 378-м. 1-б.).

 

Мазкур моддий ёрдамга суммасидан қатъи назар ижтимоий солиқ солинмайди, чунки меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди (СК 403-м.) (СК 404-м.).

 

Мавзуга доир қўшимча йўл-йўриқлар:

·       Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамни қандай тўлаш лозим;

·       Корхона ходими бўлмаган шахсларга моддий ёрдам тўлаш;

·       Ўриндошларга моддий ёрдам қандай тўланади; 

·       Чегириб ташланмайдиган харажатлар қандай аниқланади.