Полезное для бухгалтера в ноябре:
Жисмоний шахс агентлик шартномаси бўйича чет элда даромад олган бўлса
“Мен, жисмоний шахс сифатида, агентлик шартномаси асосида чет эл компаниясидан бир марталик йирик даромад олишим мумкинми? Бунда менда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
– Жисмоний шахс тегишли тарзда расмийлаштирилган шартнома доирасида чет эл компаниясидан даромадлар олиши мумкин. Бунда олинадиган даромад миқдори қонун ҳужжатларида чекланмайди, Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Жисмоний шахслар – Ўзбекистоннинг резидентлари Ўзбекистондан ташқарида олинган даромадлар бўйича жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топширишлари шарт . Буни бундай даромадлар олинган йилдан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай амалга ошириш лозим .
Солиқ ўтган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай 12% ставка бўйича тўланади:
- нақд шаклда ҳар қандай банкнинг кассасида солиқ органининг тегишли ҳисобрақамига
ёки
- Soliq мобиль иловаси, Click ва Payme тўлов тизимлари орқали.
Қайд этиш лозимки, чет эл компаниясининг мамлакатида даромадни тўлашда жисмоний шахсдан олинадиган даромад солиғи ҳам ушлаб қолиниши мумкин.
Агар чет эл компаниясининг давлати билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро шартнома тузилган бўлса, ушлаб қолинган солиқ суммаси декларацияни топширишда ҳисобга олиниши мумкин. Бунинг учун солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш лозим .
Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:
- Товарлар ва хизматларни реализация қилиш жойини қандай аниқлаш керак;
- Имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаш мумкин;
- Жисмоний шахслар – норезидентларга икки томонлама солиққа солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалар қоидаларини қандай қўллаш керак;
- Алоҳида ҳолларда реализация қилишдан кўрилган даромадни аниқлаш.