Товарларнинг камайишини қандай расмийлаштириш ва ҳисобга олиш керак
Тавсияда:
– табиий камайиш туфайли товарларнинг йўқотилишини ҳисобга олиш:
чакана савдода табиий камайиш меъёрларини қўллаш;
сақлаш вақтида табиий камайиш меъёрларини қўллаш;
– сотишга тайёргарлик кўришда товарларнинг технологик йўқотишларини ҳисобга олиш;
– тараларнинг ортиқча оғирлигидан олинган йўқотишларни ҳисобга олиш;
– ўз-ўзига хизмат кўрсатиш дўконларида товарларнинг қўшимча йўқотишларини ҳисобга олиш (товарларни очиқ намойиш қилишда);
– синиш, бўлиниш ва шикастланиш туфайли товарларнинг камайишларини ҳисобга олиш;
– фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган йўқотишларни ҳисобга олиш.
Товарнинг йўқотилиши – бу маҳсулотнинг табиий кўринишидаги миқдорий ва сифат кўрсаткичларининг қисман ёки тўлиқ йўқолиши натижасида юзага келадиган йўқотишлар. Меъёрланадиган ва меъёрланмайдиган товар йўқотишлари билан фарқланади.
Меъёрланадиган йўқотишларга табиий вазн йўқотиш ва товарларни сотиш учун тайёрлаш жараёнида ҳосил бўлган сотишдан олдинги технологик чиқиндилар киради. Бунга, шунингдек ўз-ўзига хизмат кўрсатадиган озиқ-овқат дўконларидаги товарларнинг меъёрлардан ортиқ табиий камайишлари ҳам киритилади.
Меъёрланмайдиган йўқотишлар – бу йўқотишлар товарларнинг синиши ва шикастланиши, шунингдек товарлар камомади ва ўғирланишидан ҳосил бўлади. Бунга, шунингдек фавқулодда вазиятлар туфайли йўқотишлар ҳам киради.
Табиий камайиш туфайли товарларнинг йўқотилишини қандай ҳисобга олиш керак
Табиий камайиш – бу табиий сабабларга кўра юзага келадиган товарлар вазнининг йўқолиши. Унинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:
- қуриши – учувчи моддаларнинг ва намликнинг буғланиши (спиртли ичимликлар, эфир мойлари). Бу деярли барча маҳсулотларга хос бўлган йўқотишларнинг асосий сабабларидан биридир, герметик идишларга қадоқланганлар бундан мустасно;
- чангланадиган – майда қилиб майдаланган қуйма товарларга хос (ун, крахмал, цемент ва бошқалар);
- сочилиши – қуйма маҳсулотларни сақлаш ва ташиш жараёнида уларнинг вазнининг йўқолиши;
- оқиб (сизиб) кетиши – товарларнинг таралар орқали оқиши натижасида юзага келадиган йўқотишлар. Бу суюқ маҳсулотлар учун одатий ҳолат бўлиб, лекин баъзида бу қаттиқ маҳсулотлар учун эриши ва идишдан оқиб (сизиб) чиқиши натижасида ўзини намоён этади (масалан, сариёғ);
- парчаланиш – масалан, музлатилган гўшт, балиқ ва бошқаларни майдалаш ва кесишда содир бўлади.
Табиий камайиш меъёрлари ваколатли органлар томонидан белгиланади. Қоидага кўра, булар тармоқ вазирликлари ва идоралари. Масалан, қуйидагилар учун табиий камайиш меъёрлари белгиланган:
- ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум
; - дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари
; - ёқилғи қуйиш шохобчаларида газ ва нефть маҳсулотлари
.
Спирт ва алкоголли маҳсулотларни сақлаш вақтидаги нобуд бўлиш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда «Ўзшаробсаноат» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади
.
Агар қонун билан тасдиқланган меъёрлар мавжуд бўлмаса, уларни ўзингиз ишлаб чиқинг. Йўқотиш меъёрларини, масалан, товар айланмасига нисбатан %ларда ёки табиий кўрсаткичлар бўйича белгилаш мумкин.
Дўкон музлатгичларда сақланган колбаса маҳсулотлари учун табиий камайиш меъёрларини мустақил равишда ишлаб чиқади.
Ўтказилган кузатишлар натижасида музлатгичларда –9о С дан –7о С гача бўлган ҳароратларда сақланган маҳсулотлар вазни учун қуйидаги табиий камайиш меъёрлари белгиланди:
|
Кунлар сони |
Йўқотиш %и |
|
1 |
0,40 |
|
2 |
0,55 |
|
3 |
0,70 |
|
4 |
0,85 |
|
5 |
1,00 |
|
10 |
1,40 |
|
15 |
1,60 |
|
30 |
1,80 |
|
45 |
1,90 |
|
60 |
2,00 |
|
90 |
2,10 |
Келтирилган жадвалга мувофиқ:
- 5 дан ортиқ ва 10 кунгача сақланганда ҳар бир сақлаш куни учун меъёр 0,08 % ошади ((1,40 – 1,00) : 5);
- 10 дан ортиқ ва 15 кунгача сақланганда ҳар бир сақлаш куни учун меъёр 0,04 % ошади ((1,60 – 1,40) : 5);
- 15 дан ортиқ ва 30 кунгача сақланганда ҳар бир сақлаш куни учун меъёр 0,0133 % ошади ((1,80 – 1,60) : 15)
- ва ҳоказо.
8 кунлик сақлаш муддати учун табиий камайиш меъёрини аниқлаймиз:
1 % (5 кун давомида) + 0,08 ф% (6-кун) + 0,08 % (7-кун) + 0,08 % (8-кун) = 1,24 %.
Хатлов ўтказиб қолдиқларни аниқлаганингиздан сўнг табиий камайишнинг ҳақиқий миқдорини аниқланг. Товарлар бўйича аниқланган камомадни тасдиқланган табиий камайиш меъёрлари билан солиштиринг. Натижаларни табиий камайишлар ҳисоб-китобида акс эттиринг. Ушбу ҳисоб-китоб асосида товарларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида далолатнома расмийлаштиринг (ТОРГ-16 шакли).
Табиий камайиш меъёрлари доирасидаги товарларнинг ҳақиқатдаги камомади моддий буйруқ асосида жавобгар шахс зиммасидан ҳисобдан чиқарилади. Товарлар бўйича табиий камайиш меъёрларидан ортиқ камомадлар аниқланса, хатлов бўйича комиссия хизмат суриштирувини ўтказади ва айбдор шахсларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ташкилот раҳбари табиий камайиш меъёрларидан ортиқ бўлган камомадни харажатлар сифатида ҳисобдан чиқариш ёки уни айбдор шахсларга юклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Товарларнинг табиий камайиши бўйича ишлаб чиқилган меъёрларни ва товарларнинг йўқолишларини ҳисобдан чиқариш тартибини раҳбарнинг буйруғи билан тасдиқлаб, уни бухгалтерия ҳисоб сиёсатида белгилаб қўйинг.
Чакана савдода табиий камайиш меъёрларини қандай қўллаш керак
Чакана савдода табиий йўқотиш меъёрлари, қоида тариқасида, чакана товар айланмасига нисбатан % ҳисобида белгиланади. Бунда улар йилнинг қайсидир даврига боғлиқ бўлиши мумкин
.
Дўконларда маҳсулотлар майда улгуржи сотиш усулида сотилганда табиий йўқотишлар меъёрлари, чакана савдо тизими учун белгиланган нормативларнинг 40 % даражасида қўлланилади
.
Майда улгуржи – бу савдо шакли бўлиб, унда сотилган товарлар сони чакана савдодагидан ошади, лекин улгуржи савдодагидан паст бўлади. Масалан, маҳсулот 5-10 кг (дона) қадоқларда реализация қилинади.
Муайян турдаги қадоқланмаган товарлар учун белгиланган табиий йўқотиш меъёрлари дўконда қадоқланган айнан шу товарларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Белгиланган нормативлар доирасида табиий йўқотиш суммасини ҳисоб-китоб қилишда қуйидаги товарлар чакана савдо айланмасига киритилмайди:
- бир ташкилот доирасидаги чодирлар, расталар, дўкон филиаллари ва бошқа савдо шохобчаларига реализация қилиш учун берилган, агар бу шохобчалар товарларнинг ҳисобини мустақил амалга оширсалар, шунингдек ижтимоий-маданий мақсаддаги муассасаларга (болалар боғчалари, санаторийлар, тиббиёт муассасалари ва бошқалар);
- бошқа ташкилотларга майда улгуржи сотилган;
- етказиб берувчилар томонидан қайтариб берилган;
- қайта ишлаш учун берилган;
- идишларнинг шикастланиши, вазнининг камайиши, сифатининг ёмонлашиши, парчаланиши ва бузилиши натижасида далолатномаларга асосан ҳисобдан чиқарилганлар.
. Шунга кўра, табиий йўқотиш суммаси 34 минг сўмни (10 000 х 0,34%) ташкил этади.
Келгусида қуйидаги вариантлар бўлиши мумкин:
1) товарларнинг ҳақиқатдаги камомади ҳисобланган табиий йўқотиш миқдоридан камроқ. Бундай ҳолда у моддий жавобгар шахсдан тўлиқ ҳисобдан чиқарилади;
2) товарларнинг ҳақиқатдаги камомади табиий йўқотиш миқдоридан кўпроқдир. Бундай ҳолатда табиий йўқотиш меъёрлари доирасидаги камомад моддий жавобгар шахсдан ҳисобдан чиқарилади, меъёрдан ортиқ камомад эса моддий жавобгар шахс ёки шахслардан (жамоа моддий жавобгарлигида бўлган тақдирда) ушлаб қолинади ёхуд раҳбарнинг буйруғи билан харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарилади.
Табиий йўқотиш меъёрлари доирасидаги ва ундан юқори бўлган камомадларнинг бухгалтерия ҳисоби ташкилотдаги товарларни ҳисобга олиш усулига боғлиқ бўлади.
1- вариант. Дўкон товарларни харид нархларида ҳисобини юритади
Ҳақиқатдаги камомад суммаси 1 январь ҳолатига хатлов маълумотларига кўра 40 минг сўмни ташкил этди.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Товарнинг камомади ҳисобдан чиқарилди |
40 |
||
|
Табиий йўқотиш меъёрлари доирасидаги товарларнинг камомади реализация қилиш бўйича харажатларга киритилди |
34 |
||
|
Товарнинг табиий йўқотиш меъёридан ортиқ камомад акс эттирилди |
6 |
|
|
|
– моддий жавобгар шахсдан ундирувга қаратилади |
|||
|
– раҳбарнинг топшириғига асосан харажатларга ҳисобдан чиқарилади |
|||
Агар дўкон ҚҚС тўловчиси бўлса ва товарлар ҚҚС билан сотиб олинган бўлса, меъёрдан ортиқ йўқотишлар қийматига тегишли бўлган «кирувчи» солиқ суммасига тузатиш киритиш керак – ҳисобга қабул қилинган суммадан чиқариб бюджетга тўлаш учун тиклаш керак бўлади
.
Эътибор беринг
Ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритишда фақат ушбу тузатиш киритилишидан олдинги охирги 12 ой ичида сотиб олинганларини ҳисобга олинг
.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Табиий йўқотиш меъёридан ортиқ товарлар камомади учун ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди (6 х 12 %) |
0,72 |
||
2-вариант. Дўкон товарларни сотиш нархларида ҳисобга олади
Хатлов маълумотларига кўра 1 январь ҳолатига товар камомадининг ҳақиқий суммаси 40 минг сўмни ташкил этди.
Бундай вазиятда товар камомади суммасидаги савдо устамасининг миқдорини аниқлаш лозим. Бунинг учун:
- 31 декабрь ҳолатига товар қолдиғининг товар устамаси миқдорини аниқлаймиз (2980 баланс счётидаги кредит қолдиғи) – 80 500 минг сўм;
- бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра 31 декабрь ҳолатига товар қолдиғини аниқлаймиз – 390 000 минг сўм;
- бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра қолдиқ товарлар бўйича савдо устамаси %ини ҳисоблаймиз - 20,64 % (80 500: 390 000 х 100);
- товарлар камомади учун савдо устамаси миқдорини аниқлаймиз:
– табиий йўқотиш меъёрлари доирасида – 7,018 минг сўм (34 х 20,64 %);
– табиий йўқотиш меъёридан ортиғи – 1 238 минг сўм (6 х 20,64 %).
Бухгалтерия ҳисобида ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, товарларнинг камомади қуйидагича акс эттирилади:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Товар камомади ҳисобдан чиқарилди |
40 |
||
|
Товарларнинг табиий йўқотиш меъёрлари доирасидаги камомади бўйича савдо устамаси ҳисобдан чиқарилди |
7,018 |
||
|
Табиий йўқотиш меъёрлари доирасидаги савдо устамасини чегирган ҳолда товарлар камомади реализация қилиш бўйича харажатларга киритилди |
26,982 |
||
|
Табиий йўқотиш меъёрларидан ортиқ бўлган товарлар камомадининг савдо устамасини чегирган ҳолда, моддий жавобгар шахс томонидан қопланиши керак ёки раҳбарнинг топшириғига биноан харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарилади |
4,762 |
||
|
Табиий йўқотиш меъёрларидан ортиқ бўлган камомад суммасидаги савдо устамаси акс эттирилди |
1,238 |
||
|
Табиий йўқотиш меъёрларидан ортиқ бўлган товарлар камомадининг савдо устамаси чегирилган ҳолда ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди |
0,571 |
||
Фойда солиғининг ҳисоб-китобида табиий йўқотишларнинг тасдиқланган меъёрлари доирасидаги йўқотишлар чегириб ташланадиган харажатлар, меъёрлардан ортиқ йўқотишлар эса чегириб ташланмайдиган харажатлардир
.
ҚҚС бўйича тузатиш киритилган сумма фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланади
.
Агар дўконда иш ўрганаётган ходимлар мавжуд бўлса, уларнинг сонига қараб табиий йўқотиш меъёрлари ҳам ошиши мумкин
:
- сотувчилар умумий сонининг 25–50 %игача – 10 %га;
- 50 %дан ортиғига – 15 %.
Бундай ишчилар сонига қараб меъёрларни ошириш сменалар орасидаги даврда уларнинг ҳақиқатдаги иш вақтларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. У иш вақтини ҳисобга олиш табели (қайдномаси) асосида аниқланади. Мустақил бухгалтерия тизимига эга участкалар ва бўлимларга эга бўлган дўконларда меъёрлар фақат тегишли сонларда иш ўрганувчи-ходимлар ишлаган участкалар ва бўлимлар учун оширилади.
Иш ўрганувчи ходимлари бўлган дўкон иккита турдош хатлов ҳисоби ўртасида 180 кун ишлади. Ушбу давр учун дўкондаги сотувчиларнинг ўртача сони 30 нафарни ташкил этди ва унда иш ўрганувчи ходимлар 1 800 киши/кун ишлади.
Иккита турдош хатлов ўртасидаги давр учун иш ўрганувчи ходимларнинг ўртача сони 10 кишини (1 800 киши/кун: 180 кун), яъни сотувчиларнинг ўртача рўйхат бўйича сонининг 33,3 %ини (10: 30 х 100) ташкил қилади. Шундай қилиб, дўкон учун товарларнинг табиий йўқолиши меъёрлари 10 %га оширилиши мумкин.
Сақлаш вақтида табиий йўқотиш меъёрларини қандай қўллаш керак
Омборларда ва савдо базаларида сақлаш вақтида табиий йўқотиш меъёрлари суюқ маҳсулотларни қуйиб беришда ҳайдаш ва тарқатишда, қуриши, нураши, чангланиши, оқиши (сизиши) ва тўкилиши натижасида йўқотишларни қоплаш учун ҳақиқатдаги оғирлик вазни бўйича жўнатилган товарлар учун белгиланади.
Сақлаш пайтида табиий йўқотиш меъёрларига қуйидагилар киритилмайди:
- товарларнинг бузилиши, шикастланиши ва таралар ўлчами бўйича йўқотишлар. Агар бундай йўқотишлар аниқланса, тегишли бўлган далолатномани тузинг (ТОРГ-15 ёки ТОРГ-6 шакли) ва уларни юзага келиш сабабларига қараб - давр харажатларига ёки айбдор шахслар ҳисобига ҳисобдан чиқаринг;
- қўшимча технологик ишлов бериш билан боғлиқ бўлган йўқотишлар (масалан, чуқур музлатиш, кесиш, арралаш ва бошқалар). Ушбу йўқотишлар асосан технологик йўқотишлар ҳисобланади, шунинг учун улар учун махсус меъёрлар белгиланади ёки савдо ташкилоти уларни мустақил равишда ишлаб чиқади.
Товарларни сақлашда табиий йўқотиш меъёрларини қўлламанг:
- тарозида тортмасдан (счёт ёки трафарет ёрдамида) омбор томонидан қабул қилинган ва чиқарилган.
Товарлар омборга шикастланмаган идишларда келганда, идишдаги маркировкаларга мувофиқ жой сонлари бўйича брутто оғирлигида ёки товар бирликлари сони бўйича қабул қилиниши мумкин. Товарларни қабул қилишнинг ушбу шакли «трафарет бўйича қабул қилиш» деб аталади. Масалан, товар солинган қути унда 50 бирлик товар мавжудлигини кўрсатади. Омборга жами 100 қути кирим қилинди. Товарларни маркировкалаш бўйича (трафарет ёрдамида) қабул қилишда товарни қабул қилиниши (келиши) тўғрисида қуйидаги ёзув ёзилади:
- 100 жой х 50 бирлик;
- омборнинг умумий айланмасида ҳисобга олинган, лекин аслида омборда сақланмайдиган (транзит операциялари);
- идишларнинг шикастланиши, вазнининг камайиши, сифатининг ёмонлашиши, парчаланиши ва бузилиши натижасида ҳисобдан чиқарилган.
Товарларни сақлаш вақтида табиий йўқотиш меъёрлари уларнинг сақлаш муддатини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши мумкин. Масалан, янги мева-сабзавот, картошка, полиз экинлари ва узумларнинг камайиш меъёрлари узоқ (20 кундан ортиқ) ва қисқа сақлаш муддатлари (20 кунгача) бўйича маҳсулотлар учун алоҳида белгиланади. Табиий йўқотиш меъёрларига эга бўлмаган узоқ муддат сақланадиган маҳсулотлар учун қисқа муддат сақланадиган маҳсулотлар учун йўқотиш меъёрлари қўлланилади. Бунда агар илдизмевали экинлар қумда сақланса, табиий йўқотиш ҳисобга олинмайди. Мева ва сабзавотларни газ муҳити билан бошқариладиган (БГМ) совутгичларнинг камераларида узоқ муддат сақлашда табиий йўқотиш меъёрлари сунъий совутгичларнинг камералари учун белгиланган меъёрларга нисбатан 15 %га
камаяди
.
Сақлаш муддати узоқ бўлган товарлар бўйича уларнинг ўртача ойлик қолдиқлари асосида табиий йўқотишларини ҳисобланг.
Жорий ойнинг 1, 11, 21-саналари ва кейинги ойнинг 1-санасидаги маълумотлар асосида ўртача ойлик қолдиқни (Ўоқ) ҳисобланг – жорий ойнинг 1-санасидаги қолдиқнинг 1/2 қисмини (Қж1), қолдиқларни, 11 (Қж11) ва 21-саналар (Қж21) ва кейинги ойнинг 1-санасидаги қолдиқнинг 1/2 қисмини (Ўоқ1) қўшинг ва учга бўлинг:
Қж = (1/2 х Қж1 + Қж11 + Қж21 + 1/2 х Қж1) : 3
1/2 Қж 1 + Қж 11 + Қж 21 + ½ Қж 1
Табиий йўқотишни ушбу ўртача қолдиқнинг %и сифатида ҳисобланг. Ҳар бир товарнинг тури бўйича табиий йўқотишларнинг якуний суммасини бутун сақлаш даври учун ҳисобланган ўртача ойлик йўқотишларни йиғиш орқали аниқланг.
Сақлаш муддати қисқа бўлган товарлар бўйича уларнинг ҳисобот даври бошидаги қолдиқларидан ва ушбу даврда сақлаш учун қабул қилинган товарларнинг нетто оғирлигидан келиб чиқиб табиий йўқотишларни ҳисобланг.
Омборда сабзавот ва меваларни саралаш ва навларга ажратишда аниқланган чиқиндиларни ТОРГ-21 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштиринг. Далолатномада саралаш учун берилган сабзавот ва меваларнинг сонини ҳақиқий тортилгани асосида кўрсатишингиз керак. Саралашдан кейин ҳосил бўлган чиқиндиларни алоҳида кўрсатинг. Агар чиқиндилар чиқиндихонага чиқариб ташланган бўлса, у ташилган юк хатининг (товар-транспорт юк хати) рақамини кўрсатинг.
Сотишга тайёргарлик кўришда товарларнинг технологик йўқотишларини қандай ҳисобга олиш керак
Савдо залига ёки бошқа савдо жойига бериб юборишдан олдин товарлар идишлардан, ўраш ва боғлаш материалларидан, металл қисқичлардан ва бошқалардан халос қилиниши керак. Кирланган юзалари ёки товарнинг қисмлари олиб ташланиши керак. Бу жараёнда ҳосил бўлган технологик чиқиндилар далолатнома асосида комиссия томонидан ҳисобдан чиқарилади.
Қандолат маҳсулотларининг сепилиши, нон маҳсулотларининг парчаланиши ва бошқа ҳолатлар натижасида йўқотишлари ҳам ҳисобдан чиқарилади.
Бундай йўқотишларни ҳисобдан чиқариш меъёрларини ўзингиз мустақил ишлаб чиқинг, уларни буйруқ билан тасдиқланг ва уларни бухгалтерия ҳисоб сиёсатига киритинг.
Супермаркетда товарларни сотиш учун тайёрлаганда қуйидаги технологик чиқиндилар ҳосил бўлади – оғирлиги бўйича сотиладиган сариёғнинг юқори қатламини, гўшт ва балиқ маҳсулотларини, шунингдек колбаса маҳсулотларини кесиб сотишда қобиғининг ипи ва учларини тозалашдан. Бундай чиқиндилар учун меъёрлар корхонанинг бухгалтерия ҳисоб сиёсатида назарда тутилган. Улар корхона раҳбари томонидан тасдиқланган далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилади.
Ушбу чиқиндилар ҚҚС ва фойда солиғи бўйича тегишли солиқ оқибатлари билан табиий йўқотишлар таркибига киритиладими?
– Йўқ, киритилмайди. Ушбу йўқотишлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ва ҳужжат билан тасдиқланган (хатлов бўйича ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоб сиёсати) бўлишига қарамай, солиқ солиш мақсадларида улар меъёрлардан ортиқ йўқотишлар деб қаралади. Улар фойда солиғи бўйича чегириб ташланмайди
. Уларнинг қийматига тегишли бўлган «кирувчи» ҚҚСга тузатиш киритиш лозим, яъни ҳисобга қабул қилинган сумма чиқариб ташланади
.
Товарларни сотишдан кейин бундай чиқиндиларни тортиш ва уларнинг ҳақиқий миқдорини қайд этиш орқали ҳисобдан чиқаринг. Бухгалтерия ҳисоб сиёсатида уларни ҳисобдан чиқариш тартиби ва даврийлигини белгиланг.
ҚҚС тўловчи дўконига 1 кг учун 56 минг сўмдан, шу жумладан ҚҚС – 6 минг сўм, шакар, ёнғоқ ва кунжут билан қопланган 100 кг ўлчаб сотиладиган печенье маҳсулоти келиб тушди. Печеньени 300 г дан пакетларга қадоқлаш пайтида, сепилмаларнинг бир қисми қутиларда қолди, бунинг натижасида қисман вазн йўқотилиши кузатилди – натижада бутун туркум учун 1 кг йўқотиш бўлди.
Ҳисобот даврида печеньеларнинг бутун туркуми сотилган.
Савдо устамаси 30 %ни ташкил қилади.
Корхона томонидан тасдиқланган меъёрларга мувофиқ, ушбу турдаги товарларни сотиш учун тайёрлаш пайтидаги технологик чиқиндиларнинг миқдори ҳисобот давридаги товар айланмасининг 1 %ни ташкил қилади:
100 х (56 – 6) х 1,3 х 0,01 = 65 минг сўм.
Технологик йўқотишларнинг бухгалтерия ҳисоби ташкилотдаги товарларни ҳисобга олиш усулига боғлиқ бўлади.
1-вариант. Дўкон товарларни сотиш нархи бўйича ҳисобга олади
1 кг миқдоридаги ҳақиқий йўқотиш меъёр чегарасида эканлиги маълум бўлди:
5 000 х 1,3 : 100 кг = 65 минг сўм.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Қабул қилинган товарларнинг харид қиймати акс эттирилди |
5 000 |
||
|
Қабул қилинган товарларнинг савдо устамаси акс эттирилди |
1 500 |
||
|
Қабул қилинган товарлар бўйича ҚҚС акс эттирилди |
6 000 |
||
|
Ҳисобга қабул қилинган ҚҚС акс эттирилди |
6 000 |
||
|
Товарнинг ҳақиқатдаги технологик йўқотиши ҳисобдан чиқарилди |
65 |
||
|
Йўқотилган товарлар бўйича савдо устамаси ҳисобдан чиқарилди |
15 |
||
|
Йўқотилган товарлар савдо устамаси чегирилган ҳолда сотиш бўйича харажатлар таркибига киритилди |
50 |
||
2-вариант. Дўкон товарларни харид нархлари бўйича ҳисобга олади
1 кг миқдоридаги ҳақиқий йўқотиш меъёр чегарасида эканлиги маълум бўлди:
5 000 : 100 кг = 50 минг сўм.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Қабул қилинган товарларнинг харид қиймати акс эттирилди |
5 000 |
||
|
Қабул қилинган товарлар бўйича ҚҚС акс эттирилди |
6 000 |
||
|
Ҳисобга қабул қилинган ҚҚС акс эттирилди |
6 000 |
||
|
Товарнинг ҳақиқатдаги технологик йўқотиши ҳисобдан чиқарилди |
50 |
||
|
Йўқотилган товарлар сотиш бўйича харажатлар таркибига киритилди |
50 |
||
Дўкон ҚҚС тўловчиси бўлганлиги ва товарлар ҚҚС билан сотиб олинганлиги сабабли технологик йўқотишлар қийматига тегишли бўлган «кирувчи» солиқ суммасига тузатиш киритиш керак – ҳисобга қабул қилинган миқдордан камайтирилиб бюджетга тўлаш учун тикланиши лозим
.
Эътибор беринг
Ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритишда фақат тузатиш киритилишидан олдинги охирги 12 ой ичида харид қилинганларини ҳисобга олинг
.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Товарнинг технологик йўқотишлари бўйича ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди |
6 |
||
Фойда солиғи ҳисоб-китобида:
- технологик йўқотишлар чегирилмайди
; - тузатиш киритилган ҚҚС суммаси – чегириладиган харажат ҳисобланади
.
Товарларнинг технологик чиқиндилари қуйидагича бўлиши мумкин:
- ликвидли – агар улар корхонанинг ўзи томонидан қайта ишланадиган ёки сотиладиган бўлса. Масалан, гўштларни кесишда томирлар, суяклар, балиқ боши ва дум қанотлари арзон нархларда сотилади, ёғ ва маргарин парчалари келишилган нархларда қайта ишлашга берилади;
- ликвидли бўлмаган – агар улардан зарарларни компенсация қилиш учун тўлиқ ёки қисман фойдаланиш ёки реализация қилиш мумкин бўлмаса.
ҚҚС тўловчиси бўлган дўкон ўлчаб сотиладиган сариёғни тозалади. Ёғнинг чакана нархи ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 1 кг учун 44,8 минг сўмни ташкил қилади, шу жумладан савдо устамаси – 20 %. Тозалашдаги чиқиндилар оғирлиги 15 кг ни ташкил этди. Шундан 12 кг ёғ-мой заводига ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 1 кг учун 11,2 минг сўмдан, 3 кг эса дўконнинг ўз новвойхонасига ўтказилди.
Технологик йўқотишларнинг бухгалтерия ҳисоби ташкилотнинг товарларни ҳисобга олиш усулига боғлиқ бўлади.
1-вариант. Дўкон товарларни сотиш нархларида ҳисобга олади
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Сариёғни тозалаш билан боғлиқ ҳақиқий технологик йўқотишлар акс эттирилди |
600 |
||
|
Йўқотилган товарлар бўйича савдо устамаси ҳисобдан чиқарилди |
100 |
||
|
Тозалашдан олинган чиқиндилар кейинчалик сотиш ва ўз ишлаб чиқаришига ўтказиш учун кирим қилинди |
500 |
||
|
Нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун новвойхонага ўтказилган тозалашдан олинган чиқиндилар ҳисобдан чиқарилди |
100 |
||
|
Ёғ-мой заводига реализация қилинган, тозалашдан олинган чиқиндилар ҳисобдан чиқарилди |
400 |
||
|
Тозалашдан олинган чиқиндилар реализацияси акс эттирилди |
134,4 |
||
|
ҚҚС ҳисобланди |
14,4 |
||
|
Тозалашдан олинган чиқиндилар реализация қилишдан олинган зарар сотиш бўйича харажатлар таркибига киритилди |
280 |
||
2- вариант. Дўкон товарларни харид нархлари бўйича ҳисобга олади
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Сариёғни тозалаш билан боғлиқ ҳақиқий технологик йўқотишлар акс эттирилди |
500 |
||
|
Тозалашдаги чиқиндилар кейинчалик сотиш ва ўз ишлаб чиқаришига ўтказиш учун кирим қилинди |
500 |
||
|
Нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун новвойхонага ўтказилган тозалашдан олинган чиқиндилар ҳисобдан чиқарилди |
100 |
||
|
Ёғ-мой заводига реализация қилинган тозалашдан олинган чиқиндилар ҳисобдан чиқарилди |
400 |
||
|
Тозалашдан олинган чиқиндилар реализацияси акс эттирилди |
134,4 |
||
|
ҚҚС ҳисобланди |
14,4 |
||
|
Тозалашдан олинган чиқиндилар реализация қилишдан олинган зарар сотиш бўйича харажатлар таркибига киритилди |
280 |
||
Тозалашдан олинган чиқиндиларни реализация қилишдан олинган ва сотиш харажатлари таркибига киритилган зарар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланади
.
Тараларнинг ортиқча оғирлигидан олинган йўқотишларни қандай ҳисобга олиш керак
Товарлар соф оғирлиги (нетто оғирлиги бўйича) бўйича кирим қилинади. Айрим товарларни (масалан, қутиларга ёки идишларга солинган мевалар) кирим қилишда товарларнинг нетто оғирлиги маркировка бўйича брутто оғирлиги ва тара оғирлиги ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Товарлар сотилгандан сўнг бўшаган таралар тарозида тортилади. Унинг оғирлиги маркировкада кўрсатилган оғирликдан каттароқ бўлиши мумкин, масалан, товар намлигининг сўрилиши ёки товарларнинг, таранинг деворларига ёпишиб қолиши туфайли. Бинобарин, товарлар кирим қилинганидан кўра оғирлиги бўйича камроқ товарлар сотилган.
Таранинг товарлар остидан чиқарилгандан кейинги ҳақиқий оғирлиги ва маркировка бўйича оғирлиги ўртасидаги фарқ тараларнинг ортиқча оғирлиги деб аталади. Бундай ҳолда, товарларнинг йўқолиши объектив сабабларга кўра содир бўлади. Шунинг учун кирим қилинган ортиқча товарларни тараларнинг ортиқча оғирлиги суммасида моддий жавобгар шахснинг ҳисобидан чиқаринг ва ушбу суммани «Товарлар ва маҳсулотларни ташиш, сақлаш ва сотиш пайтида йўқотишлар» моддаси бўйича сотиш харажатларига (9410-счёт) киритинг
.
Тараларнинг ортиқча оғирлигида аниқланган товарларнинг йўқолишини ТОРГ-6 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштиринг. Кирим қилинган товарлар учун тара оғирлигининг заруриятини ТОРГ-7 шаклидаги махсус журналда рўйхатдан ўтказинг.
1-вариант. Дўкон товарларни харид нархлари ҳисобини юритади
Дўконга картон қутиларда янги гилос кирим қилинди. 1 кг гилоснинг нархи 30 минг сўмни ташкил қилади, шу жумладан ҚҚС 3,2 минг сўм. Ҳужжатларга кўра, ҳар бири 10 кг дан бўлган 20 қути (жой) гилос кирим бўлди. Қутида брутто оғирлиги – 10,5 кг, нетто оғирлиги – 10 кг кўрсатилган. Товарлар трафарет бўйича қабул қилинди (қутилардаги маркировка). Қабул қилинган товарларнинг ҳужжатлар ва маркировкаларга мувофиқ брутто оғирлиги 210 кг (10,5 кг х 20 дона), нетто оғирлиги - 200 кг.ни (10 кг х 20 дона) ташкил этади.
Ҳисобварақ-фактура ва қабул қилиш далолатномасига асосан бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Келиб тушган товар кирим қилинди |
5 360 |
||
|
Келиб тушган товар бўйича ҚҚС акс эттирилди |
640 |
||
Гилос сотилгандан сўнг тара оғирлиги аниқланди ва ТОРГ-6 шаклидаги далолатнома тузилди:
|
Кирим қилинди, вазни |
Тара оғирлиги ҳисобдан чиқарилиши лозим |
|||||||
|
Ҳужжат бўйича |
ҳақиқатда |
Вазни |
нархи, |
суммаси, |
||||
|
брутто |
тара |
нетто |
брутто |
тара |
нетто |
|||
|
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
13 |
14 |
15 |
16 |
|
210 |
10 |
200 |
210 |
13 |
197 |
3 |
26,8 |
80,4 |
Далолатномадан кўриниб турибдики, бўш тараларнинг оғирлиги аслида 13 кг, яъни ҳужжатларда кўрсатилганидан 3 кг кўп эканлиги маълум бўлган. Шундай қилиб, сотилган товарлар кирим қилинганига нисбатан 3 кг (200 кг - 197 кг) кам сотилган. Бу фарқ таранинг ортиқча оғирлиги деб аталади. У сотиш харажатлари сифатида ҳисобдан чиқарилади. Ҳисобдан чиқариладиган товарнинг қиймати 80,4 минг сўмни ((30 – 3,2) х 3 кг) ташкил этади.
Бухгалтерия ҳисобида қуйидагича ёзувлар амалга оширилади:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Товарларнинг камомади (таранинг ортиқча оғирлиги) харид нархларида акс эттирилди |
80,4 |
||
|
Товарларнинг камомади (таранинг ортиқча оғирлиги) сотиш харажатларига киритилди |
80,4 |
||
2-вариант. Дўконда бухгалтерия ҳисобини сотув нархларида юритади
Гилос учун савдо устамаси 20 %ни ташкил қилади.
Бухгалтерия ҳисобида товарларни кирим қилиш қуйидагича акс эттирилади:
|
Хўжалик операцияси |
Суммаси, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Келиб тушган товар етказиб берувчининг нархи бўйича кирим қилинди |
5 360 |
||
|
Келиб тушган товарнинг савдо устамаси акс эттирилди |
1 072 |
||
|
Келиб тушган товар бўйича ҚҚС акс эттирилди |
640 |
||
Бундай ҳолатда ТОРГ-6 далолатномасининг 8-13-устунлари аввалги ҳолатдаги каби бўлади ва
14-16-устунлар қуйидагича тўлдирилиши керак:
|
Таранинг ортиқча оғирлиги ҳисобдан чиқарилиши лозим |
||
|
вазни |
нархи, сўм |
суммаси, сўм |
|
14 |
15 |
16 |
|
3 |
32,2 |
96,6 |
Бухгалтерия ҳисобида таранинг ортиқча оғирлигини ҳисобдан чиқариш қуйидагича акс эттирилади:
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Таранинг ортиқча оғирлиги қиймати сотиш нархларида акс эттирилди |
96,6 |
||
|
Таранинг ортиқча оғирлиги етказиб берувчининг нархларида сотиш харажатларига ҳисобдан чиқарилди |
80,4 |
||
|
Тарнинг ортиқча оғирлиги бўйича савдо устамаси ҳисобдан чиқарилди |
16,2 |
||
Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш дўконларида товарларнинг қўшимча йўқотишларини қандай ҳисобга олиш керак (товарларни очиқ намойиш қилишда)
Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш дўконларида (секциялар, бўлимлар) ва товарларнинг очиқ намойиш қилинишида мижозларнинг «унутишлари» туфайли қўшимча йўқотишлар юзага келади. Яъни, булар савдо залларидан қўриқчилар эътиборидан четда қолган ва фақат хатлов натижасида аниқланадиган ўғирликлардир.
«Унутганлик туфайли» товар йўқотишлари учун қўшимча меъёрларни белгиланг. Хатлов пайтида аниқланган товарларнинг камомади табиий йўқотиш меъёрларидан юқори бўлганда ушбу меъёрларни қўлланг. Эсда тутингки, «унутганлик туфайли» йўқотиш меъёрлари магнит биркалар ёрдамида сотиладиган товарларга нисбатан қўлланилмайди.
«Унутганлик туфайли» қўшимча товар йўқотишлари учун меъёрларни ҳисоблаш ва қўллаш тартибини бухгалтерия ҳисоб сиёсатида белгиланг.
Табиий йўқотиш меъёрлари доирасидаги товарларнинг камомади (агар ваколатли орган ёки корхонанинг ўзи томонидан белгиланган бўлса), шунингдек белгиланган меъёрлар доирасида «унутганлик туфайли» қўшимча йўқотишларни сотиш харажатларига қуйидагича тегишли солиқ оқибатлари билан киритилиши керак
:
- ҚҚС бўйича – табиий йўқотиш нормалари доирасидаги камомад суммасига тегишли бўлган «кирувчи» солиқ суммаси ва товарларни сотиб олишда ҳисобга қабул қилинган солиқ суммасига тузатиш киритилмайди
. Харидорларнинг «унутишлари» туфайли камомад бўйича меъёрлар доирасидаги «кирувчи» ҚҚС суммасига тузатиш киритинг – ҳисобга қабул қилинган бўлса камайтиринг ва бюджетга тўлаш учун тикланг. Ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритишда фақат тузатиш киритилишидан олдинги охирги 12 ой ичида харид қилинганларини ҳисобга олинг
; - фойда солиғи бўйича – табиий йўқотиш меъёрлари доирасида товарларнинг камомади чегириб ташланади, товарларни харидорларнинг «унутганлик учун» меъёрлар доирасида ҳисобдан чиқарилганлари чегириб ташланмайдиган харажатлардир
.
Айбдорлари аниқланмаган товарларнинг меъёрлардан ортиқ камомади, шу жумладан харидорларнинг «унутганликлари» туфайли тегишли солиқ оқибатлари билан бошқа операцион харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарилиши керак
:
- ҚҚС бўйича – меъёрлардан ортиқ камомад қийматига тааллуқли бўлган ва товарларни сотиб олишда ҳисобга қабул қилинган «кирувчи» солиқ суммасига тузатиш киритинг – ҳисобга олинган суммасдан камайтиринг ва уни бюджетга тўлаш учун тикланг
. Ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритишда фақат тузатиш киритилишидан олдинги охирги ўн икки ой ичида харид қилинганларини ҳисобга олинг
; - фойда солиғи бўйича айбдорлари аниқланмаган камомадлар чегириб ташланмайдиган харажатлардир, ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига киритилган тузатиш суммаси чегириб ташланадиган харажатлардир
.
|
Хўжалик операцияси |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Товарлар камомади акс эттирилди (баланс қиймати бўйича) |
||
|
Камомад суммасига тегишли бўлган савдо устамаси ҳисобдан чиқарилди (товарларни сотиш нархлари бўйича ҳисобга олинганда) |
||
|
«Унутганлик учун» белгиланган йўқотиш ва табиий йўқотиш меъёрлари доирасидаги товар камомадидан келиб чиққан зарар ҳисобдан чиқарилди |
||
|
Айбдорлари аниқланмаган камомаддан келиб чиққан зарар ҳисобдан чиқарилди |
||
|
«Унутганлик туфайли» йўқотишлар ва меъёрлардан ортиқ камомадлар бўйича ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди |
||
Синиш, бўлиниш ва шикастланиш туфайли товарлар йўқотишларини қандай ҳисобга олиш керак
Ушбу йўқотишлар, қоида тариқасида, хўжасизлик туфайли юзага келади (қониқарсиз сақлаш шароитлари, ташиш, сақлаш ва етказиб бериш пайтида товарларга нотўғри муносабатда бўлиш), шунинг учун улар айбдор шахслардан бозор қиймати бўйича ундирилади
.
Товар йўқотишларининг аниқ айбдорларини аниқлашнинг иложи бўлмаса, уларни бошқа операцион харажатларга
(9430-счётнинг дебетига) ҳисобдан чиқаринг.
Синиш, шикастланиш ёки парчаланиш аниқланса, комиссия томонидан ТОРГ-15 шакли бўйича далолатнома тузилади. Далолатномани тасдиқлаш билан раҳбар товар йўқотишларини нима ҳисобдан ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
Далолатномада шикастланган товарлардан кейинги фойдаланиш имкониятини кўрсатинг – чиқинди сифатида бериш, арзонроқ нархда сотиш, қайта ишлаш, йўқ қилиш ёки чиқиндихонага ташлаш.
Товарларни қайта ишлашга ва чиқинди сифатида беришда товар-транспорт юкхатини расмийлаштиринг
.
|
Хўжалик операцияси |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
|
|
Шикастланган товарларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди (баланс қиймати бўйича) |
||
|
Шикастланиш қийматига тегишли бўлган савдо устамаси ҳисобдан чиқарилди (товарлар сотиш нархларида ҳисобга олинганда) |
||
|
Савдо устамаси чегирилган ҳолда бузилган товарларнинг қиймати, моддий жавобгар шахс томонидан қопланиши ёки раҳбарнинг буйруғи билан харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди. |
||
|
Айбдор шахслардан ундирилиши керак бўлган шикастланган товарларнинг бозор қиймати билан ушбу товарларнинг ҳақиқий қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилди |
||
|
Шикастланган товарлар бўйича ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилди |
||
Айбдор шахслардан ундирилиши шарт бўлган шикастланган товарларнинг бозор қиймати билан ушбу товарларнинг ҳақиқий қиймати ўртасидаги фарқ кўринишидаги даромадларни фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромадга
киритинг
.
Агар бузилишларнинг айбдорлари аниқланмаса ва улар харажатлар сифатида ҳисобдан чиқарилса, фойда солиғи ҳисоб-китобида ушбу харажатлар чегириб ташланмайди
.
Сотиб олинган пайтда ҳисобга қабул қилинган шикастланган товарлар бўйича «кирувчи» ҚҚС суммасига тузатиш киритинг – ҳисобга олингандан камайтиринг ва уни бюджетга тўлаш учун тикланг
. Ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритишда фақат тузатиш киритилишидан олдинги охирги 12 ой ичида харид қилинганларини ҳисобга олинг
.
Ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига киритилган тузатиш суммаси – бу фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланадиган харажатлардир
.
Фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган йўқотишларни қандай ҳисобга олиш
Фавқулодда вазиятлар – бу ёнғинлар, сув тошқинлари, бахтсиз ҳодисалар, табиий офатлар, йўл-транспорт ҳодисалари ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар.
Бухгалтерия ҳисобида фавқулодда ҳодисалар (тасодифий, кутилмаган, типик бўлмаган йўқотишлар) натижасида юзага келган йўқотишлар 9720-«Фавқулодда зарарлар» счётининг дебетида акс эттирилади.
Иситиш тизимидаги авария натижасида товарларнинг бир қисми намланиб, реализация қилиш учун яроқсиз ҳолга келган.
Дўконда товар йўқотишларини аниқлаш учун хатлов ўтказилди. Йўқотиш суммаси 2 400 минг сўмни, шу жумладан савдо устамаси 400 минг сўмни ташкил этди.
Бузилган товарларни инвентаризация қилиш ва текшириш асосида комиссия ТОРГ-15 шаклидаги далолатнома тузди. Раҳбар бузилган товарларни фавқулодда йўқотишлар ҳисобидан ҳисобдан чиқаришга қарор қилди.
|
Хўжалик операцияси |
Сумма, |
Счётлар корреспонденцияси |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Иситиш тизимидаги авария натижасида товар йўқотишлари акс эттирилди |
2 400 |
||
|
Бузилган товарлар бўйича савдо устамаси ҳисобдан чиқарилди |
400 |
||
|
9720 счётининг ёпилиши акс эттирилди |
2 000 |
||
Фавқулодда вазиятларнинг ҳолати ҳужжат билан тасдиқланган шартлари асосида:
чакана савдода табиий камайиш меъёрларини қўллаш;
сақлаш вақтида табиий камайиш меъёрларини қўллаш;
– сотишга тайёргарлик кўришда товарларнинг технологик йўқотишларини ҳисобга олиш;
– тараларнинг ортиқча оғирлигидан олинган йўқотишларни ҳисобга олиш;
– ўз-ўзига хизмат кўрсатиш дўконларида товарларнинг қўшимча йўқотишларини ҳисобга олиш (товарларни очиқ намойиш қилишда);
– синиш, бўлиниш ва шикастланиш туфайли товарларнинг камайишларини ҳисобга олиш;
– фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган йўқотишларни ҳисобга олиш
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
- Товарларнинг камайишини қандай расмийлаштириш ва ҳисобга олиш керак
- Харидорларга товарларни етказиб беришни ҳисобга олиш тартиби
- Товар-моддий захиралар инвентаризациясини қандай ўтказиш керак
- ЁММни ҳисобдан чиқариш ҳисобини қандай юритиш керак
- Товарларнинг омборда сақланишини ташкил этиш ва сақлаш харажатларини ҳисобга олиш

Наша страница
Канал в телеграм