Норезидентдан такрорлаш ҳуқуқисиз дастурга оид лицензияни сотиб олишни қандай изоҳлаш мумкин

preview

«Компания норезидент юридик шахсдан Ўзбекистон ҳудудида якуний фойдаланувчига кейинчалик сотиш учун электрон дастурий таъминотдан фойдаланишнинг такрорий ҳуқуқисиз, рухсат этиш хусусиятига оид лицензияларни сотиб олади. Ушбу дастурий таъминотни такрорлаш фойдаланувчилар сони билан чекланган. Норезидент расмий дистрибьютор ҳисобланади. Дастурий таъминотга муаллифлик ҳуқуқи унга тегишли эмас. Резидентлик сертификати тақдим этилган.

Бу ҳолда резидентлик сертификати ва икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартнома асосида солиқ солишдан озод қилишни қўллаш мумкинми?» 

Buxgalter.uz бу саволга Солиқ қўмитасининг Солиққа тортиш методологияси департаменти Халқаро солиққа тортиш бошқармаси бошлиғи Раъно АЛИШАЕВАДАН жавоб беришни сўради:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Дастурий таъминот операцияларидан олинадиган даромадларни (мукофотни) роялти ёки тижорат фойдасига киритиш мураккаб масала. Ҳар бир бундай битим шарти алоҳида таҳлил қилиниши керак.

Сиз келтирган вазиятдан хулоса қилиш мумкинки, дастурий таъминотнинг муаллифлик ҳуқуқи эгаси ва савдо воситачиси (дистрибьютор) ўртасида дастурий маҳсулот нусхаларини ушбу дастурни такрорлаш ҳуқуқисиз тарқатиш учун рухсат этишни таъминлаш тўғрисида шартнома тузилган. Шунингдек, дистрибьютор ва сизнинг компаниянгиз – Ўзбекистон резиденти ўртасида дастурий маҳсулот нусхаларини ушбу дастурни такрорлаш ҳуқуқисиз кейинги тарқатиш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳуқуқни тақдим этиш тўғрисида шартнома тузилган.

Бундай битимларда дастурий таъминот эгасидан сотиб олинадиган ҳуқуқлар тижорат воситачиси томонидан дастурий маҳсулот нусхаларини сотиш (ўтказиш) учун зарур бўлган ҳуқуқлар билан чекланади.

Тегишинча,  воситачилар (дистрибьюторлар) ушбу дастурий маҳсулотнинг муаллифлик ҳуқуқи доирасида қандайдир ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун эмас, балки фақат дастурий маҳсулот нусхаларини сотиб олиш учун тўлайдилар.

Воситачи (дистрибьютор) дастурий маҳсулот нусхаларини сотиб олиш ва тарқатиш учун тўловларни амалга оширадиган операцияларда (бундай дастурий маҳсулотни такрорлаш ҳуқуқисиз) ушбу дастурий таъминотни тарқатиш ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқлар роялти атамасига киритилмайди, чунки дастурий таъминотни ҳақиқатда қайта сотиш амалга оширилади.

Ушбу қоида Солиқ кодексининг 44- моддаси 2-қисмининг 5-бандида мустаҳкамлаб қўйилган: «Дастурий маҳсулотнинг нусхаларини уларни такрорлаш ҳуқуқисиз ёки агар уларни такрорлаш якуний истеъмолчи томонидан фойдаланиш билан чекланган бўлса, тарқатишга бўлган ҳуқуқни ўтказганлик учун тўланадиган тўловларга роялти сифатида қаралмайди».

Бундай битимлар доирасида амалга ошириладиган тўловлар икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартноманинг 7-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятидан олинган фойда сифатида кўрилиши керак.

Бундай тартиб маҳсулотнинг сотилган нусхалари моддий ташувчиларда етказиб бериладими ёки улар электрон шаклда тарқатиладими ёхуд ушбу дастурий таъминот уни ўрнатиш учун кичик индивидуал созлашни  талаб қилиш-қилмаслигидан қатъи назар, амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартнома (келишув) қоидалари норезидент солиқ агентига (тўлов манбаи) халқаро шартнома тузилган давлатнинг резиденти эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган тақдирда қўлланилади .

 

 

 

 

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text195965_norezidentdan_takrorlash_huquqisiz_dasturga_oid_licenziyani_sotib_olishni_qanday_izohlash_mumkin