Полезное для бухгалтера в декабре:
Норезидентга кўрсатиладиган божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар учун ҚҚС
“Компания Ўзбекистоннинг норезидентига импорт божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатади, шу жумладан божхона тўловларини тўлаган ҳолда. БЮДни расмийлаштириш чоғида ҳужжатда 29-сатрда кўрсатилган ҚҚС суммаси барча тўловлар билан бир вақтда Ўзбекистоннинг божхона органларига тўланади. ҚҚС ҳисоб-китобини топширишда компания мазкур БЮД бўйича тўланган ҚҚСни ҳисобга олмайди ва тўланадиган суммани камайтирмайди. Божхона тўловларининг ўрнини қоплаш бўйича экспорт учун электрон ҳисобварақ-фактура тақдим этишда мазкур хизматга ҚҚС солинадими?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Хизматларга Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилган тақдирда ҚҚС солинади.
Хизматларнинг харидорлари Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, шу жумладан юридик шахсни (унинг филиалларини ёки ваколатхоналарини) давлат рўйхатидан ўтказиш асосида ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилган жой ёки уни бошқариш жойи, унинг доимий муассасаси жойлашган жойи (агар хизматлар ушбу доимий муассаса орқали олинган бўлса) асосида ҳозир бўлса, Ўзбекистон ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади .
Шу тариқа, агар сиз норезидентга хизматлар кўрсатсангиз (бундан хизматлар норезидентнинг доимий муассасасига ёки ваколатхонага кўрсатиладиган вазиятлар мустасно), Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди, ҚҚС ҳисобланмайди.
Аммо сизнинг вазиятингизда сиз ва норезидент бўлган компания ўртасида тузилган шартноманинг қоидаларини: унда қандай хизматлар ёзилганлиги, божхона тўловларининг ўрнини қоплаш қандай ёзилганлигини ўрганиб чиқиш муҳимдир. Шартнома шартлари тўғрисидаги батафсил ахборотдан келиб чиққан ҳолда СКнинг 241-моддасига мувофиқ хизматларга солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида кўпроқ гапириш мумкин.
Buxgalter.uz тавсия қилади