Солиқ органлари ким билан мулоқот олиб бораётганлигини қандай ишончли тарзда аниқлаш мумкин

preview

Ўтган ҳафтада солиқ маслаҳатчиси, “ICONSULTANT” МЧЖ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА у – бир нечта чет эл компанияларининг таъсисчиси эканлигини аниқлади. Гарчи ҳақиқатда у фақатгина ушбу компанияларнинг доимий муассасаларига солиқ ҳисобини юритиш бўйича хизматлар кўрсатади. Ушбу вазият иккита муаммога эътиборни қаратишга ундади.

Buxgalter.uz Иродахон АББОСХОНОВАдан батафсил гапириб беришини илтимос қилди:

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

– Доимий муассасалар Ўзбекистон ҳудудида солиқларни тўлаш учун норезидентлар томонидан ташкил этилади. Ва ушбу масалаларни ҳал қилиш учун улар кўпинча солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари билан шартномалар тузишади ёки Ўзбекистон фуқаролари жумласидан мутахассисларни ёллашади.

Ўтган ҳафтада солиқчилар ДМга нисбатан фаоллик кўрсатишди. Ва қуйидагилар аниқланди:

  • солиқ органлари маълумотлар базасида норезидентларнинг таъсисчилари тўғрисидаги ахборотда хатолар мавжуд:
  • солиқ органлари доимий муассаса номидан ҳисобот топширган шахсни ишончли аниқлашлари мумкин эмас.

Базадаги ишончсиз ахборот туфайли солиқчилар СМТга солиқ мажбуриятларини бажариш учун масъул бўлган чет эл компанияси таъсисчиси сифатида мурожаат қилишади. Боз устига, бундай хатолар кейинчалик солиқчилар жисмоний шахсдан чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисида ва назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисида хабарномаларни тақдим этишни талаб қилишганда тушунмовчиликларга олиб келиши мумкин .

 

Норезидент бўлган компаниянинг таъсисчиси ким

Солиқ органларининг маълумотлар базасида норезидентларнинг таъсисчилари тўғрисида нотўғри ахборот мавжуд. Ҳақиқий таъсисчилар ўрнига солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ёки доимий муассаса раҳбари ёхуд Ўзбекистон ҳудудида норезидентнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган шахс кўрсатилган.

Агар бу битта доимий муассаса мисолида рўй берганда майли эди. Тўсатдан мен бир нечта чет эл компаниялари, шу жумладан чет эл акциядорлик компаниясининг “ягона акциядорига” айланганлигимни билдим. Шу тариқа, мен йирик халқаро инвесторлардан бирига айландим. Аслида эса мен ушбу ташкилотлар билан шартнома тузган солиқ маслаҳатчисиман ва Ўзбекистонда солиқларни ҳисоб-китоб қилиш ва тўлашда ёрдам кўрсатаман.

Муаммонинг моҳиятига чуқурроқ кирганимда, солиқ органлари ходимлари маълумотлар базасини шакллантириш чоғида таъсисчилар тўғрисидаги бўлимга нотўғри ахборотни киритишларини тушундим. Солиқчилар ДМни Ўзбекистоннинг солиқ органларида ҳисобга қўйишда ҳужжатларни имзолаган шахс ҳақидаги ахборотни кўрсатишади. Балки чет давлатда давлат рўйхатидан ўтказилганликни тасдиқловчи ҳужжатдаги ахборотни киритишлари керак. Унда норезидентнинг таъсисчилари ва уларнинг улушлари тўғрисида маълумотлар келтирилади. Ва ушбу ҳужжат СКнинг 130-моддасига мувофиқ доимий муассасани рўйхатдан ўтказишда мажбурий равишда тақдим этилади.

Норезидент – акциядорлик жамияти бўлганда нима учун бундай содир бўлишини тушунишим мумкин. Акциядорлар кўп бўлиши мумкин ва уларнинг таркиби доимий ўзгариб туради. Аммо ҳатто бундай ҳолатларда ҳам маълумотлар базалари долзарб ҳолатда сақланиши керак.

Солиқ органларининг маълумотлар базасида таъсисчилар сифатида ҳолат бўйича бундай ҳисобланмайдиган шахслар кўрсатилиши мутлақо нотўғри. Солиқчилар ўз шаклларини қайта кўриб чиқишлари ёки чиқмасликлари – бу алоҳида масала. Тушунмовчиликлардан қочиш учун солиқ органларининг ходимлари ҳозир ўз маълумотлар базасини тартибга келтиришлари ва уларда барча норезидентларнинг ҳақиқий таъсисчиларини акс эттиришлари лозим.

Ушбу иш солиқ тўловчиларнинг иштирокисиз амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир. Барча зарур ахборот солиқ органларида мавжуд. Айтиб ўтганимдек, у норезидент томонидан ДМни рўйхатдан ўтказишда тақдим этилган чет давлатда давлат рўйхатидан ўтганликни тасдиқловчи ҳужжатда мавжуд.

 

Норезидентнинг ДМ солиқ ҳисоботини ким имзолаган

СКнинг 82-моддасига мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ ҳисоботини солиқ тўловчи номидан my.soliq.uzдаги солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этишга ҳақли.

Аммо, солиқ тўловчи учун ҳисобот солиқ маслаҳатчиси томонидан топширилганда ҳисоботни солиқ маслаҳатчиси солиқ тўловчига мурожаат қилмасдан топширганлигини ишончли тасдиқлашнинг имконияти йўқ. Бу қуйидагилар сабабли рўй беради:

  • солиқ маслаҳатчиси солиқ тўловчининг шахсий кабинетида барча ҳаракатларни шу солиқ тўловчининг ўзининг ЭРИсидан фойдаланган ҳолда амалга оширади;
  • солиқ тўловчи ҳисобот солиқ маслаҳатчиси томонидан тайёрланганлиги ва топширилганлигини кўрсатишнинг техник имкониятига эга эмас.

Ҳар қандай ҳолатда тақдим этилган ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги ва солиқлар тўғри тўланганлиги учун солиқ тўловчи жавобгар бўлади. Аммо ҳужжатдан ким уни тузганлиги ва солиқ органларига тақдим этганлиги тушунарли бўлиши керак.

Бундан ҳатто солиқ органлари ҳам манфаатдор. Ҳисобот солиқ маслаҳатчиси томонидан топширилганлиги тўғрисида белги тақдим этилган ахборотнинг сифатли эканлиги ҳақида ишора ва текширувда камроқ саъй-ҳаракатларни талаб қилади. Сабаби солиқ маслаҳатчиси – бу тегишли тайёргарликка эга мутахассис.

Аммо бунинг учун ахборот тизимларини такомиллаштириш лозим. Бу қуйидаги вариантлардан бири орқали амалга оширилиши мумкин:

  • солиқ тўловчи СМТни СМТ билан тузилган ҳисоботлар тақдим этиш (бошқа юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга ошириш) ҳуқуқига доир шартноманинг электрон IDсини кўрсатган ҳолда ўзининг шахсий кабинети орқали авторизация/деактивация қилади;
  • ҳисоботлар остидаги имзоларга СМТга ҳисоботни тегишли белги билан имзолаш имконини берадиган функционални қўшиш;
  • опция сифатида қўшимча профилни “СМТнинг шахсий кабинети” (ЮШ, ЖШ, ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга) очиш мумкин.

 

 

 

 

Доимий муассасаларни солиққа тортиш Доимий муассасаларни солиққа тортиш Доимий муассасаларни солиққа тортиш /ru/publish/doc/text199998_soliq_organlari_kim_bilan_muloqot_olib_boraetganligini_qanday_ishonchli_tarzda_aniqlash_mumkin