Янгиланган БҲМСларга ўтамиз: нималарга эътибор қаратиш керак

preview

2024 йилнинг июль-август ойларида бухгалтерия ҳисобининг 12 та янги миллий стандарти қабул қилинди. «Норма» компанияси. Рус тилидаги нашрларимиз учун бу ҳужжатларнинг таржималарини тайёрламоқда ва уларни ўзининг ахборот-маълумот тизимларида, жумладан nrm.uz сайтида жойлаштиришни бошлаган.

Ўтиш даврида бухгалтер нималарга эътибор қаратиши кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА маслаҳат берди:

Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Янгиланган 12 та бухгалтерия ҳисоби стандартларидан 10 таси аллақачон кучга кирди, улар бўйича ишлашни бошлаш керак. Бу - илгариги номини сақлаб қолган, аммо сўнгги ўн йилликда қабул қилинган НҲҲлар ва янги терминология билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилган янгиланган стандартлардир.

Янгиланган 1-сон БҲМС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати" ва 5-сон БҲМС "Асосий воситалар" 2025 йил 1 январдан кучга киради.

1-сон БҲМСга эътибор қаратинг, – у бирданига тўртта ҳали амалда бўлган стандартнинг ўрнини эгаллайди, яъни:

  • 1-сон БҲМС "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот";
  • 3-сон БҲМС "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот";
  • 15-сон БҲМС "Бухгалтерия баланси";
  • 14-сон БҲМС "Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот".

1-сон БҲМС ва 5-сон БҲМСда ўзгаришлар кўп, жумладан МҲХСни жорий этиш билан боғлиқ. Шунинг учун йил охиригача қолган ойларни ушбу стандартларни диққат билан ўрганишга, янги қоидалар корхонангизда бухгалтерия ҳисобини қандай ўзгартиришини ўйлаб кўришга бағишлашни тавсия қиламан. Эҳтимол, қаердадир ҳатто корхонанинг бухгалтерияси ва бутун молия хизматининг ишини қайта қуришга тўғри келади.

Қулайлик учун янгиланган стандартлар ҳақидаги асосий маълумотларни жадвалга келтирдим. Умид қиламанки, у сизга ҳужжатларда мўлжал олишга ёрдам беради.

 

Стандарт номи

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг буйруғи Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган сана, стандарт тасдиқланган буйруқ

Кучга кириш санаси

"Норма" ахборот тизимларида рус тилидаги таржимани тайёрлаш ҳолати



Янги

Бекор қилинган



1

12-сон БҲМС "Молиявий инвестициялар ҳисоби"

18.07.2024 й. №3531

16.01.1999 й. №596

18.07.2024 й.

Жойлаштирилган

2

17-сон БҲМС "Капитал қурилишига пудрат шартномалари"

23.07.2024 й. №3533

23.12.1998 й. №579

24.07.2024 й.

Тайёрланмоқда

3

10-сон БҲМС "Давлат ёрдамини ҳисобга олиш ва унинг ҳақидаги маълумотларни очиб бериш"

24.07.2024 й. №3534

03.12.1998 й. №562

25.07.2024 й.

Тайёрланмоқда

4

11-сон БҲМС "Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига харажатлар"

25.07.2024 й. №3535

28.12.1998 й. №581

26.07.2024 й.

Тайёрланмоқда

5

8-сон БҲМС "Консолидацияланган молиявий ҳисоботлар ва шўба хўжалик жамиятларига инвестицияларни ҳисобга олиш"

26.07.2024 й. №3537

28.12.1998 й. №580

26.07.2024 й.

Тайёрланмоқда

6

16-сон БҲМС "Кутилмаган ҳолатлар ва бухгалтерия баланси тузилган санадан кейин содир бўладиган хўжалик фаолияти воқеалари"

31.07.2024 й. №3539

23.12.1998 й. №578

03.08.2024 й.

Тайёрланмоқда

7

23-сон БҲМС "Қайта ташкил этиш амалга оширилганда молиявий ҳисоботни шакллантириш"

02.08.2024 й. №3540

27.06.2005 й. №1484

05.08.2024 й.

Тайёрланмоқда

8

2-сон БҲМС "Асосий хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар"

05.08.2024 й. №3542

26.08.1998 й. №483

07.08.2024 й.

Тайёрланмоқда

9

1-сон БҲМС "Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати"

06.08.2024 й. №3544

• 14.08.1998 й. №474 (1-сон БҲМС);

• 26.08.1998 й. №484 (3-сон БҲМС);

• 20.03.2003 й. №1226 (15-сон БҲМС);

• 07.04.2004 й. №1335 (14-сон БҲМС)

01.01.2025 й.

Тайёрланмоқда

10

5-сон БҲМС "Асосий воситалар"

09.08.2024 й. №3546

20.01.2004 й. №1299

01.01.2025 й.

Тайёрланмоқда

11

7-сон БҲМС "Номоддий активлар"

09.08.2024 й. №3547

27.06.2005 й. №1485

12.08.2024 й.

Тайёрланмоқда

12

19-сон БҲМС "Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш"

12.08.2024 й. №3548

02.11.1999 й. №833

12.08.2024 й.

Тайёрланмоқда

 

Янги қоидалар бўйича ишлашни бошлаймиз. Иш жараёнида саволлар пайдо бўлади, муаммоли жиҳатлар аниқланади - биргаликда тушуниб оламиз.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text202214_yangilangan_bhmslarga_utamiz_nimalarga_etibor_qaratish_kerak