ЭСЛАТМА: ЭҲФда рақамли маркировкалаш графасини тўлдиришда қандай қилиб хатолардан қочиш мумкин

preview

Маркировкаланган маҳсулотни ЭҲФда сотишда маркировкалаш кодларини кўрсатиш керак. Buxgalter.uz илтимосига кўра, Green White Solutions маркировка тизими интегратори бўлган компания мутахассиси Роман ГРОМОВОЙ бундай товарлар айланмаси иштирокчилари кўпинча қандай хатоларга йўл қўйиши ва улардан қандай қочиш ҳақида гапириб берди:

Мутахассиснинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Рақамли маркировкалаш кодларидаги хатолар - жарималардан тортиб, маҳсулотни сотишгача жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Дистрибьюторлар ва сотувчилар учун бу қўшимча таваккалчилик ва харажатлар бўлиб, уларнинг олдини олиш мумкин. Энг кўп учрайдиган хатоларни кўриб чиқамиз.

 

1-хато: ЭҲФни тасдиқламасдан сотиш

Агар савдо нуқтаси дистрибьютор (улгуржи бўғин) томонидан қўйилган ЭҲФни тасдиқламасдан учинчи шахсларга товар сотса, бу маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳисобланади, чунки товар расмий равишда сотувчида қайд этилган.

Маслаҳат: савдо нуқтаси аввал товарни тўғри қабул қилиши - ЭҲФни тасдиқлаши, кейин эса уни сотиши шарт. Шу билан бирга, олинган товар ва унинг кодлари ЭҲФда кўрсатилганлар билан мутлақо аниқ мос келиши кераклигини ёдда тутинг.

 

2-хато: ЭҲФдаги товар миқдори хато кўрсатилиши

ЭҲФда товарнинг бир миқдори кўрсатилган, аслида эса бошқаси жўнатилган. Бу эса товарнинг бир қисми ҳисобга олинмай қолишига олиб келади.

Маслаҳат: Товарни қабул қилиб олишда товарларнинг сони ва номенклатурасини ЭҲФ маълумотлари билан солиштиринг.

 

3-хато: ЭҲФда нотўғри маркировка кодини кўрсатиш

Дистрибьютор ЭҲФда битта товар учун кодларни кўрсатади, лекин бошқасини жўнатади. Бу омборларда ҳисобда номувофиқликларга олиб келади. Бундай ҳолат кўпинча ЭҲФ савдо шохобчаларига маҳсулотни ташиш учун машинани жўнатишда тайёрланганда содир бўлади.

Маслаҳат: бунинг учун савдо нуқтасига товарни юклаб жўнатиш пайтида ЭҲФни тўлдириш имконини берувчи бизнес-жараёнларни автоматлаштириш учун булутли платформалар мавжуд. Масалан, Смартуп, Браиншарк ва бошқалар. Улар кодларни узатиш билан боғлиқ чалкашликларнинг олдини олишга ва маркировкалаш қоидаларини бузмасликка ёрдам беради.

 

4-хато: Нақд пулга сотиш

Маркировкалаш қоидаларига кўра, юридик шахслар ўртасида товарларни сотиш фақат ҳисобварақ-фактуралар орқали амалга оширилади. Шунинг учун барча битимлар учун тўлов нақд пулсиз амалга оширилиши ва ЭҲФ расмийлаштирилиши лозим.

 

Якун:

1. Жўнатишдан олдин ЭҲФни текширинг. Маркировкалаш кодлари ҳақиқатда жўнатилаётган товарга мос келиши керак.

2. ЭҲФни тасдиқлаш муддатларига риоя қилинг.

3. Товарни олишда унинг миқдори ва номенклатурасини таққосланг.

4. Нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишдан сақланинг.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /ru/publish/doc/text203626_eslatma_ehfda_raqamli_markirovkalash_grafasini_tuldirishda_qanday_qilib_hatolardan_qochish_mumkin