Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
«Ўзбекистонда янги хорижий ишлаб чиқариш компанияси иш бошлайди. Мамлакат ичида товаримизни сотиш экспортга жўнатиш деб ҳисобланадими? Бизнинг вазиятимизда солиққа тортишнинг қандай жиҳатларини билиш керак?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
Мутахассиснинг зарур тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Саволда хорижий компания Ўзбекистон ҳудудида ўз фаолиятини қандай амалга ошириши аниқланмаган. Бизнесни юритишнинг қуйидаги вариантлари мавжуд:
1. Хорижий капитал иштирокидаги корхона очиш (МЧЖ, ХК ва бошқалар).
Бу ҳолда рўйхатдан ўтказиш 09.02.2017 йилдаги ВМҚ-66-сон қарорга мувофиқ амалга оширилади. Корхона юридик шахс ва Ўзбекистон резидентига айланади СК 32–33-м..
Солиққа тортиш айланмадан олинадиган солиқни тўлаш билан соддалаштирилган тартибда (одатда 4% ставка бўйича) ёки фойда солиғи (15%) ва ҚҚС (12%) тўлаш билан умумбелгиланган тартибда амалга оширилади.
Товарларни экспорт қилиш – бу уларни қайта олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистоннинг божхона ҳудудидан олиб чиқишдир 14.06.1991 й. ЎРҚ №285-XII-сон 11-м.. Ўзбекистон ҳудудида товарларни реализация қилиш экспорт ҳисобланмайди.
2. Солиқ мақсадларида чет эл компаниясининг доимий муассасасини очиш СК 36-м..
Бу ҳолда чет эл компанияси Ўзбекистоннинг норезиденти бўлиб қолади. ДМ сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб у умумбелгиланган солиқлар – фойда солиғи ва ҚҚС тўловчисига айланади.
Эътибор беринг
Норезидент компания бу солиқларни қандай тўлаши ҳақида батафсил маълумотни Buxgalter PRO тавсияларида ўқинг:
Бу ҳолда Ўзбекистонда товарларни реализация қилиш ҳам экспорт деб қаралмайди, чунки ТИФ тўғрисидаги Қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган шартлар бажарилмайди – товарлар Ўзбекистоннинг божхона ҳудудидан олиб чиқилмайди.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади