Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Турли манбаларда Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлмоқда. Агар яқин кунларда қўшимча ва кўчирилган дам олиш кунларини белгилаш тўғрисида норматив ҳужжат чиқса, эҳтимол шундай бўлиши мумкин.
Лекин Меҳнат вазирлигининг иш вақти ишлаб чиқариш тақвимида бугунги кунда фақат Меҳнат кодексида белгиланган расмий саналар нишонланадиган кунлар қайд этилгани учун, биз ҳам шуларга таянамиз. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:
Керакли тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Мартдаги расмий байрам дам олиш кунлари саналарини МК 208-моддаси белгилайди:
- Хотин-қизлар куни – 8 март.
- Наврўз – 21 март.
- «Рўза ҳайит» (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни – 31 март (тахминий).
8 март – шанба куни. Агар байрам куни дам олиш куни билан мос келса, у кейинги биринчи иш кунига кўчирилади МК 208-м. 2-қ.. Демак, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун байрам дам олиш куни душанба, 10 мартга кўчирилади. 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун эса кўчирилиш бўлмайди, улар 8 санада, шанбада дам оладилар.
Байрам |
Иш ҳафтаси тури |
Дам олиш кунлари |
8 март – Хотин-қизлар куни |
5 кунлик |
3 кун – 8 дан 10 мартгача |
6 кунлик |
2 кун – 8 дан 9 мартгача |
|
21 март –Наврўз |
5 кунлик |
3 кун –21 дан 23 мартгача |
6 кунлик |
2 кун – жума 21 март, якшанба 23 март |
|
31 март – Рўза хайитнинг биринчи куни |
5 кунлик |
3 кун – 29 дан 31 мартгача |
6 кунлик |
2 кун – 30 дан 31 мартгача |
Агар Рўза ҳайитни нишонлашнинг биринчи куни якуний ҳисобда 31 мартга тўғри келса (дастлабки аниқлангандек), 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун узлуксиз дам олиш уч кун – 29 мартдан 31 мартгача давом этади. 6 кунлик иш ҳафтаси учун бу икки кун – 30 мартдан 31 мартгача. Агар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат чиқса, бу маълумот ўзгартирилиши мумкин.
Эълон қилиш вақтидаги маълумотларга кўра, мартдаги иш вақти баланси қуйидагича бўлади:
- 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун – 142 соат;
- 6 кунлик иш ҳафтаси учун – 151 соат.