Кимга ва қанча: 8 Мартга мукофотлар ҳақида 3 та ностандарт савол

preview

1. 8 Мартда эркакларга мукофот бериш мумкинми?
2. 8 Март куни барча аёлларни эмас, балки фақат энг яхши ходималарни мукофотлаш мумкинми?
3. Ходималарга мукофотларни турли миқдорда ёзиш мумкинми ёки 8 мартга мукофот суммаси бир хил бўлиши керакми?

Саволларга «Норма» эксперти Иринa Ахметова жавоб беради:

 

Teлеграм-каналидаги мақолаларимизни кузатиб боринг.

 

– Ўзбекистон қонунчилигида мукофотланган шахслар (масалан, эркак ходимларни мукофотлашни тақиқлаш), шунингдек 8 Март байрамига мукофотлар миқдори бўйича чекловлар мавжуд эмас.

Мукофотлар рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловларга киради. Улар қуйидагилар бўлиши мумкин :

  • корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизими томонидан назарда тутилган. Ушбу мукофотлар иш ҳақи таркибига киритилган ва ходимларга олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ҳамда шартларга эришиш учун мотивация сифатида асосий иш ҳақидан (тариф ставкаси) ортиқча тўланади;
  • рағбатлантириш. Ушбу мукофотлар меҳнатга ҳақ тўлаш тизими томонидан назарда тутилмаган, бир марталик хусусиятга эга ҳамда иш берувчининг қарори бўйича маълум бир воқеа (юбилей, байрам санаси ва б.) муносабати билан бир марталик рағбатлантириш сифатида тўланади ёки ходим томонидан муайян ҳаракатларни амалга ошириш (иш берувчининг ўта муҳим топшириғини бажариш, инновацион таклифни жорий қилиш ва б.).

Рағбатлантирувчи мукофотларни тўлаш тартиби ва шартлари, уларга 8 Март ҳам киради, корхонанинг ички ҳужжати – жамоа шартномаси, мукофотлаш тўғрисидаги Низом, моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низом, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом ва бошқалар билан белгиланади.

Мукофотлаш тартиби тўғрисидаги ички ҳужжатда мукофот тўловларининг барча шартлари ва миқдорлари белгиланган бўлса, мукофотни тўлаш учун буйруқ расмийлаштириш шарт эмас.

Агар мукофот барча ходимларга берилмаса (масалан, 8 Мартга фақат энг яхши ходималар) ёки мукофот миқдори қандайдир маълум шартларга боғлиқ бўлса, буйруқни расмийлаштириш мажбурийдир.

Солиқ солиш мақсадларида барча турдаги мукофотлар:

  • рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга киритилади ;
  • меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадга киритилади ;
  • ЖШДСга   ҳамда ижтимоий солиққа тортилади ;
  • агар ушбу харажатлар асосли ва ҳужжат билан тасдиқланган бўлса, фойда солиғини ҳисоблашда жами даромаддан чегириб ташланади .