Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни қандай бошлаш керак

preview

2025 йил 1 июлдан аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари ва жисмоний шахсларга газ ва нефть маҳсулотларини реализация қилувчи юридик шахслар, шунингдек жисмоний шахсларга мулкни ижарага берувчилар электрон тўлов тизимларига уланиши ва ушбу тизимлар орқали тўловларни қабул қилиш учун шароит яратиши шарт. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2025 йилдаги «Электрон тўлов тизимлари хизматларидан фойдаланишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 117-сон қарорида белгиланган.

Агар ташкилотингиз ушбу талаб доирасига тушса, қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz қўлланмасида ўқинг:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

1. Электрон тўлов тизимлари (ЭТТ) Давлат реестридан тўлов тизимини танланг. Фақат шу ресурслар қонунчиликда белгиланган талабларга мос фискал чекларни шакллантириши мумкин.

2. Сиз танлаган ЭТТ эгалик қилувчи ва ишини ташкил этувчи компания офисига мурожаат қилинг ва хизмат кўрсатиш шартномасини тузинг. Шартномани тузишда товарларни реализация қилиш жараёнлари қандай ташкил этилганлигини, солиқ ҳисоботларида олинган тушум қандай акс эттирилишини тушунтиринг ва буни шартномада ёзиб қўйинг. Тизим созламалари ушбу маълумотларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

3. ЭТТ ходимлари созламаларни амалга оширгандан сўнг, шакллантирилган чекларни текширинг:

  • онлайн-НКМ тўғрисидаги Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини;
  • чек шакллантиришда «икки марта қайд этиш»лар ва бошқа техник ноаниқликлар йўқлигини.

Агар камчиликлар аниқланса, уларни бартараф этишни талаб қилинг. Шундан сўнг электрон тўлов тизимидан фойдаланган ҳолда сотувларни бошлашингиз мумкин.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text206989_elektron_tulov_tizimlari_hizmatlaridan_foydalanishni_qanday_boshlash_kerak