Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
«IT Park резиденти бўлган корхона блогерларни жалб қилиб, СММ орқали ўз дастурий таъминотини реклама қилмоқда. Уларнинг аксарияти ўз хизматларига тўлов иловаси орқали ҳақ тўлашни сўраяпти. Директор ўз банк картасидан тўлайди, биз эса «бизнесни ривожлантириш мақсадида» унинг харажатларини қоплашимиз керак. Бундай харажатларни қандай қилиб тўғри таснифлаш мумкин? Уларни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак? Корхона ва ходим учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Buxgalter Proобуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАEВА жавоб берди:
Экспертларга ўз саволларингизни бериш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавобларининг бутун базасини кўриш имкониятига эга бўлиш учун Buxgalter Pro хизматига киришни расмийлаштиринг.
– Бундай схемада жиддий қонунбузарликлар мавжуд, уни амалда қўллаш, айниқса, алоҳида имтиёзли шартлар остида бўлган IT-парк резиденти учун хавфли.
Нега бундай қилиш мумкин эмас:
1. Блогернинг ноқонуний даромадлари. У пулни тўғридан-тўғри тўлов иловаси орқали – шартнома, ЭҲФ, бажарилган ишлар далолатномасисиз картасига олади. Унинг солиқ тўлашига шубҳа қилмоқдамиз. Бинобарин, солиқ инспекцияси текширув чоғида солиқларни қўшиб ҳисоблаши, сизнинг харажатларингизни эса асоссиз деб топиши мумкин. Маъмурий жарималар хавфи ҳам истисно этилмайди.
2. Директорга нотўғри компенсация:
Тасдиқланмаган норасмий харажатларни қоплаш мумкин эмас. Ҳатто директор компанияни илгари суриш учун ҳақ тўлаган бўлса ҳам, компенсация директорнинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида тан олиниши мумкин, бу эса ЖШДС ва фойда солиғини қўшимча ҳисоблашга олиб келади
.
Хулоса: блогерга тўлов директор томонидан эмас, шартнома асосида юридик шахс томонидан амалга оширилиши керак.
Тўғри бажариш учун:
1. Блогер билан шартнома тузиш. Ўзини ўзи банд қилган шахс, ЯТТ, юридик шахс билан шартнома тузиш мумкин. Блогер ЭҲФни тақдим этади, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномасини расмийлаштиради. Тегишинча, тўлов фақат юридик шахс номидан амалга оширилади, директор ёки бошқа ходимларнинг шахсий картасидан эмас.
Агар блогер ҳужжатларни расмийлаштира олмаса ёки хоҳламаса, бундай схемалардан воз кечган маъқул.
2. Барча харажатлар – фақат ҳужжатлар бўйича. Бу ҳолда харажатни иқтисодий жиҳатдан асосланган деб эътироф этиш ва уни солиқларни ҳисоблашда ҳисобга олиш мумкин.
3. Муқобил вариант: сиз маркетинг агентлиги билан шартнома тузишингиз мумкин ва улар аллақачон блогерга пул тўлашади. Бу сизнинг корхонангиз учун хавфсиз, чунки сиз юридик шахс билан ишлайсиз, пул ўтказиш юридик шахсдан юридик шахсга ўтказиш йўли билан амалга оширилади, ЭҲФ ва хизматлар кўрсатиш далолатномаси расмийлаштирилади. Ва сиз блогер учун қўшимча солиқ ҳисоблаш билан таҳдид қилинмайсиз.
Эътибор беринг
2026 йил 1 январдан бошлаб IT-парк резидентлари реклама хизматлари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш учун календарь йил давомида қуйидаги шартларда обуна тўловларини корпоратив банк карталари орқали экспорт тушумлари доирасида тўлашлари мумкин (500 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда):
1) Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган, аудиторияси 100 млн.дан ортиқ бўлган ахборот ресурслари ва тизимларида (шу жумладан веб-сайтлар, платформалараро ресурслар, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда) реклама жойлаштириш;
2) оммавий оферта, инвойслар ва 5 минг АҚШ долларидан ортиқ реклама хизматлари ва фойдаланиш обунаси учун тўловлар тўғрисидаги маълумотлар. АҚШ ДТ «E-contract»га киритилади. Агар сумма кам бўлса, бундай маълумотларни «E-contract»га киритиш шарт эмас, ушбу харажатлар дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинмайди.
Buxgalter.uz тавсия этади
![]()