СК-2026: ер қаъридан фойдаланувчилар учун амортизация ҳисоблаш тартиби аниқлаштирилди

preview

Солиқ кодексида ер қаъридан фойдаланувчилар учун фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш, қидириш, қазиб олишга тайёргарлик кўриш харажатлари бўйича амортизация ҳисоблаш тартиби аниқлаштирилди.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

СКга 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон Қонун билан тузатишлар киритилди.

Эслатиб ўтамиз, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг қазиб олиш бошлангунга қадар фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш, қидириш, қазиб олишга тайёргарлик кўриш ишларига қилган харажатлари амортизация қилинадиган активининг алоҳида гуруҳини ташкил этади . Фойдали қазилмаларни қазиб олиш даврида очиш ишлари бўйича харажатлар ҳам амортизация қилинадиган активнинг алоҳида гуруҳини ташкил этади .

Бунда амортизация ажратмаларининг ҳар йилги суммаси солиқ тўловчининг ихтиёрига кўра белгиланадиган амортизация нормасини қўллаш йўли билан ҳисоблаб чиқарилган :

  • бироқ жамғарилган харажатлар суммасининг 15 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда – амортизация қилинадиган активлар гуруҳи бўйича қазиб олиш бошлангунга қадар харажатлар кўринишида;
  • бироқ жамғарилган харажатлар суммасининг 33 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда – амортизация қилинадиган активлар гуруҳи бўйича қазиб олиш давридаги харажатлар кўринишида.

Мазкур нормани турлича талқин қилиш, фойда солиғи базасини кескин ўзгартиришга йўл қўймаслик, шунингдек харажатларни чегириб ташлаш лимитларини янада аниқ белгилаш мақсадида:

– 15% ёки 33% миқдорида амортизация ажратмаларининг умумий суммаси сақлаб қолинади,

– бу сумма ҳар ойда тенг улушларда харажатларда ҳисобга олинади.

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text212792_sk-2026_er_qaridan_foydalanuvchilar_uchun_amortizaciya_tartibi_aniqlashtirildi