Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
2026 йилда шамол ва қуёш энергияси учун «яшил тарифлар» пасайтирилиши мумкин
ҚҲТБТда Президентнинг «Электр энергияси учун «яшил тарифлар»ни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Миллий қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эслатиб ўтамиз: жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисми «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва келгусида давлат томонидан электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан, кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида (истеъмолчи хоҳишига кўра, камида 10 йил муддат давомида) харид қилинади
.
Юридик шахслар учун амалдаги электр энергияси тарифлари 2025 йил 1 майдан кучга кирди. II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун 1 кВт/соатнинг қиймати ҚҚС билан бирга 1.000 сўмни ташкил этади.
Лойиҳага кўра 2026 йил 1 январдан бошлаб «Энергосавдо» корхонаси билан кафолатланган асосда ҳисоб-китоблар учун қуйидаги «яшил тарифлар» жорий этилади:
1) қуввати 5 МВтгача бўлган чиқиндиларни термик утилизация қилиш йўли билан юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган 1 кВт·соат электр энергияси учун – II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80%и миқдорида;
2) қуввати 5 МВтгача бўлган биогазни ёқиш йўли билан юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган 1 кВт·соат электр энергияси учун – II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80%и миқдорида;
3) юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжларидан ташқари шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган, белгиланган қуввати 5 МВтгача бўлган ҳар 1 кВт·соат электр энергияси учун – II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 70%и миқдорида.
Бунда, «яшил» электр энергияси ишлаб чиқарувчилари учун қўшимча солиқ имтиёзлари:
а) фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 10 йил муддатга юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилиш;
б) фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 10 йил муддатга юридик шахсларнинг алоҳида капитал иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини ер солиғидан озод қилиш.
Солиқ кодексининг 414-моддаси 3-қисми ва 428-моддасида қуёш панеллари бўйича солиқ имтиёзлари белгиланган ва қўлланилмоқда.
Ўқувчилар аллақачон лойиҳа остида кўплаб фикрлар қолдирган. Таклифларингизни қуйидаги ҳавола орқали киритишингиз мумкин > > >
Buxgalter.uz тавсия қилади:
![]()