Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Президентнинг 05.09.2025 йилдаги «Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-268-сон қарори билан МЧЖ иштирокчилари таркибига кириш ва таркибидан чиқиш тартиби сезиларли даражада ўзгартирилди. Ҳужжат илгари ҳуқуқларни ўтказиш жараёнини чўзиб юборадиган ва корпоратив низоларга олиб келадиган расмий тўсиқларни бартараф этади.
Қарор 6 сентябрдан кучга кирди. Батафсил маълумотлар – buxgalter.uz шарҳида:
Қонунчиликдаги муҳим ўзгартиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Telegram каналимизга обуна бўлинг.
1. МЧЖ иштирокчилари таркибидаги ўзгаришлар
Янги тартиб меросхўрлар ёки ҳуқуқий ворислар амалда улушга эга бўлган, аммо расмий тўсиқлар туфайли ўз ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказа олмаган вазиятлардан қочишга имкон беради.
Энди кўп ҳолатларда иштирокчини киритиш ёки чиқариш ҳуқуқий факт юзага келган ёки ҳодиса содир бўлган пайтдан амалда содир бўлган деб ҳисобланади:
- суд қарорининг қонуний кучга кириши;
- нотариус тасдиқлаган мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома ёки қайта ташкил этишдаги топшириш далолатномасини тақдим этиш;
- савдо натижаларини расмийлаштириш ва улуш қийматини тўлиқ тўлаш.
Шундан сўнг жамият 30 кун ичида бу ҳақда бошқа иштирокчиларни хабардор қилиши ва ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ўз таркибини қайта рўйхатдан ўтказишни бошлаши шарт.
Бундай ҳаракатлар учун иштирокчилар умумий йиғилишининг алоҳида қарори талаб этилмайди, бу эса илгари жараённи чўзиб юборган ва кўпинча корпоратив низолар предметига айланган эди.
Шунингдек, Фармонда жамиятнинг солиқ қарздорлиги мавжудлиги МЧЖ иштирокчилари таркибидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортиш учун асос бўла олмаслиги мустаҳкамланган.
Яна бир янгилик - юридик шахслар таъсисчилари (иштирокчилари) ўзларига тегишли улушларни бегоналаштиришга тақиқ қўйиш имкониятига эга бўлади.
2. МЧЖ улушлари ва иштирокчилари тўғрисидаги ахборотнинг шаффофлиги
Тижорат ташкилотлари (АЖ ва кредит бюроларидан ташқари) таъсисчилари (иштирокчилари) ҳуқуқларининг ҳимоясини мустаҳкамлаш мақсадида Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида ягона онлайн мониторинг тизими жорий этилади. Унга қуйидаги маълумотлар киритилади:
- юридик шахс таъсисчилари (иштирокчилари) таъсисчи сифатида иштирок этаётган корхоналар рўйхати;
- уларнинг улушлари ҳажми ва бошқа таъсисчилар (иштирокчилар) улушлари;
- ушбу улушларнинг амалий шаклланганлиги.
Бу барча маълумотлар ҳар бир хўжалик жамияти таъсисчиси (иштирокчиси) учун очиқ бўлади.
3. Корпоратив этика бўйича комиссия
2025 йил 1 ноябрдан Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркибида Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади. Унинг вазифалари орасида корпоратив этикани бузиш билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳам бор.
Buxgalter.uz тавсия қилади
- Масъулияти чекланган жамиятда улушлар билан қандай операцияларни амалга ошириш мумкин;
- Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилигидан чиқиш қандай расмийлаштирилади;
- Масъулияти чекланган жамият таъсисчилар таркибидан чиқиш ёки тштирокчини алмаштириш тартиби;
- Янги иштирокчига масъулияти чекланган жамиятдаги улушнинг сотилиши қандай амалга оширилади ва расмийлаштирилади.
![]()