Хизматларни кўрсатиш учун импорт контрактини тузаётганда нималарни ҳисобга олиш лозим

preview

Ўзбекистон резиденти бўлган корхона Россия компанияси билан хизматларни импорт қилиш учун контракт тузмоқчи. Солиқ ва иқтисодий таваккалчиликлардан қочиш учун бундай контрактни қандай қилиб тўғри тузиш мумкинлигини «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди:

 

– Ташқи савдо контрактлари, инвойслар ва ТИФ-контрактларига қўйиладиган энг кам талаблар Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган .

Хизматлар импорти уларнинг турига қараб импорт қилувчида норезидентнинг даромадларидан ҚҚС ва фойда солиғи тўлаш мажбурияти юзага келишига олиб келиши мумкинлиги боис контрактни тузаётганда СК 241-м., СК 351-м., СК 353–354-м.м. ва СК 357-м. қоидаларини инобатга олинг.

 

ҚҚС

Умумий қоидага кўра, башарти харидорлар Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, ҚҚС тўлаш мақсадида у хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади . Саволда импорт қилинадиган хизматлар тури кўрсатилмаган, шу сабабли СК 241-м. 3-қисмига амал қилинг. Ушбу моддада Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган аниқ ҳоллар белгиланган.

Импорт қилинадиган хизматга ҚҚС солинса , контрактда ушбу ҚҚС кимнинг ҳисобидан тўланишини кўрсатган маъқул. Акс ҳолда ташкилотингиз уни ўз ҳисобидан тўлашига тўғри келади .

 

Фойда солиғи

Кўриб чиқилаётган вазиятда норезидент хизматларни доимий муассаса орқали кўрсатмаётган бўлса керак. Норезидентнинг Ўзбекистонда солиқ солинмайдиган даромадлари СК 351-м. 3-қисмида келтирилган. Импорт қилинадиган хизмат ушбу рўйхатга киритилмаган бўлса, норезидентнинг даромадидан солиқни ушлаб қолишингиз ва уни норезидентга даромадни тўлаш санасидаги МБ курси бўйича миллий валютада тўлашингиз керак .

Ушбу солиқ оқибатларининг барчасини инобатга олган ҳолда контракт тузишни тавсия этамиз.

Эътибор беринг

Хорижий компания иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномага мувофиқ солиқ солишдан озод қилиниш ёки даромад солиғининг пасайтирилган ставкасини қўллаш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. 

Хусусан, Даромадлар ва мулкка иккиёқлама солиқ солмаслик тўғрисида Ўзбекистон билан РФ ўртасида битим тузилган. Ушбу ҳужжатнинг 5-моддасида ДМ юзага келишига олиб келадиган шартлар белгиланган.

Халқаро шартнома қоидаларини қўллаш учун хорижий компаниядан унинг солиқ резидентлиги тўғрисидаги ҳужжатни сўраб олинг . Халқаро шартномалар қоидаларини қўллашнинг қўшимча шартлари ҳақида СК 6-м. ва 357-м. ўқинг.

СК 36-м. 3-қ. мувофиқ, хорижий юридик шахс исталган кетма-кетликдаги 12 икки ойлик давр мобайнида камида 183 кун хизматлар кўрсатган тақдирдагина ДМ юзага келади. Даромад тўлаш пайтида сизда Россия компаниясининг солиқ резидентлиги тўғрисида ҳужжат бўлмаса, СК нормаларига мувофиқ солиқни ушлаб қолишингиз керак. Норезидентнинг ДМ билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан солиқ ставкалари СК 353-моддасида белгиланган. Акс ҳолда солиқ агенти сифатида солиқни ўз ҳисобингиздан тўлашингизга тўғри келади. Ушбу харажатлар фойда солиғини ҳисоблаётганда чегирилмайдиган харажатлар бўлади .

 

Молия вазирлиги мутахассислари ва «Норма» экспертларининг қўшимча тушунтиришлари билан танишиб чиқинг:

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text184832_hizmatlarni_kursatish_uchun_import_kontraktini_tuzaetganda_nimalarni_hisobga_olish_lozim