Бош бухгалтер ёки директор ўзгарса, ДСҚнинг ягона реестрида ҳисоб маълумотларини текширинг

preview

Агар солиқ органларининг ахборот тизимларида ташкилотнинг ўзгарган раҳбари ёки бош бухгалтерининг реквизитлари қолган бўлса, ташкилотда мураккабликлар юзага келиши мумкин. ДСҚ уларнинг ўзгарганлиги тўғрисида солиқ органларини масофадан туриб –  my.soliq.uzдаги шахсий кабинет орқали хабардор қилиш мумкинлигини эслатиб ўтади. 

Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

 

Агар директор ёки бош бухгалтер тўғрисидаги маълумотларга тузатиш киритиш зарур бўлса, “Ҳисоб маълумотлари” менюсидан фойдаланинг (чапда, тадбиркорлик субъектлари маълумотлари блокида). Унда учта илова мавжуд:

 

1. “Ҳисоб маълумотлари” – бу ерда СКнинг 132-моддасига мувофиқ ДСҚнинг ягона реестридан солиқ тўловчи – юридик шахснинг ҳисоб маълумотлари тўғрисидаги ахборот тақдим этилган.

 

2. “Ҳисоб маълумотларини ўзгартириш” – илованинг функционали раҳбар ёки бош бухгалтернинг маълумотларини ўзгартириш имконини беради. Бунинг учун:

  • тегишли майдонларга амалдаги раҳбарнинг СТИР, Ф.И.О. ва телефон рақамини киритинг;
  • агар ташкилотингизнинг штат жадвалида бухгалтер назарда тутилмаган бўлса, бухгалтернинг СТИР, Ф.И.О. ва телефон рақами учун майдон тақдим этилган бўлим олдига белги қўйинг. Агар бош бухгалтер – мавжуд бўлса, текширинг ва агар зарур бўлса, унинг реквизитларига тузатиш киритинг;
  • “Жўнатиш”га босинг.

Агар корхонанинг ҳисоб маълумотларида бошқа маълумотларни ўзгартириш талаб қилинса, уни белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказишга тўғри келади.

Қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин ДСҚнинг ягона реестрига СКнинг 133-моддасига мувофиқ автоматик тарзда тузатиш киритилади. Ёрдам юзасидан Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинг.

 

3. “Аризалар реестри” – бу ерда сиз раҳбар ва бухгалтернинг маълумотларини ўзгартириш бўйича аризаларингизнинг кўриб чиқилишини кузатиб боришингиз мумкин. Кўриб чиқиш натижаси “Аризанинг ҳолати” устунида акс эттирилади.

Одатда қарор автоматик тарзда – жўнатилган пайтдан эътиборан бир неча сония давомида қабул қилинади.

Эътибор беринг
Солиқ тўловчи солиқ органларининг маълумотлар базасида мавжуд бўлган ўз ҳисоб маълумотларини солиқ органининг сўровига кўра солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тасдиқлаши керак .

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади