Норезидентнинг фоизсиз қарзи трансферт нархни белгилаш назорати остига тушадими

preview

“МЧЖ норезидентдан фоизсиз қарз олди. МЧЖ ва норезидент – ўзаро боғлиқ шахслар. Агар қарз фоизли бўлганида, МЧЖда тўлов манбаида солиқни 10% ставка бўйича ушлаб қолиш мажбурияти юзага келган бўларди . Аммо у – фоизсиз эканлиги боис, бухгалтерия СКнинг 299-моддаси 5-моддасига  ҳавола бермоқда ва улар билан боғлиқ ҳеч қандай солиқларни ҳисобламаяпти. Бу қонунийми? Шунингдек, МЧЖ тўлов манбаида солиқни ва трансферт нархни белгилаш доирасида норезидентдан олинган қарз бўйича кейинги тўловни акс эттириш бўйича қандайдир тузатиш киритишни амалга ошириш керак ёки керак эмаслигини тушунтиришнгизни сўраймиз”.

“Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга Солиқ қўмитасининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Рано АЛИШАЕВА жавоб берди:  

 

– Ҳа, норезидент томонидан берилган фоизсиз қарзга СКнинг 299-моддаси 5-қисмининг қоидалари қўлланилади.

 

Ўзбекистоннинг солиқ резиденти бўлган ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги битим қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилганда назорат қилинадиган битим деб эътироф этилади : 

  • сиз ва контрагент ўртасидаги барча битимлар бўйича календарь йилдаги даромадлар суммаси 5 млрд сўмдан ошса;
  • сиз ёки сизнинг контрагентингиз махсус солиқ режимини қўлласа ёки махсус иқтисодий зона иштирокчиси бўлса. Бунда бу битимнинг тарафларидан бирида кўрсатилган имтиёзлар бўлмаса, календарь йилдаги барча битимлар бўйича даромадлар суммаси эса 500 млн сўмдан ошса;
  • сиз ёки сизнинг контрагентингиз фойда солиғини тўлашдан озод этилган бўлса, пасайтирилган солиқ ставкасини ёки бошқа солиқ имтиёзларини қўлласа. Бунда битимнинг бошқа тарафи солиқни тўлашдан озод этилмаган бўлса ва имтиёзларни қўлламаса, календарь йилдаги битимлар бўйича даромадлар суммаси эса 500 млн сўмдан ошса;
  • тарафлардан бири томонидан қазиб олинган фойдали қазилма битим предмети бўлса, агар унга нисбатан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг адвалор солиқ ставкаси назарда тутилган бўлса, календарь йилдаги битимлар бўйича даромадлар суммаси эса 500 млн сўмдан ошса.

 

Қуйидагилар ўзаро боғлиқ шахслар жумласига киради, хусусан :

  • юридик шахслар, агар улардан бири бошқасида бевосита ёки билвосита иштирок этса ва устав капиталидаги бундай иштирокнинг улуши 20 фоиздан ортиқни ташкил этса;
  • жисмоний шахс ва юридик шахс, агар жисмоний шахс ушбу юридик шахсда бевосита ёки билвосита иштирок этса ҳамда устав капиталидаги бундай иштирокнинг улуши 20 фоиздан ортиқни ташкил этса.

Агар юқорида санаб ўтилган шартларнинг ҳеч бўлмаганда биттасига роия қилинган тақдирда, фоизсиз қарз беришга доир битим назорат қилинадиган битим ҳисобланади.  Ва бу ҳолда у назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарномада акс эттирилган бўлиши керак .

Трансферт нархни белгилашнинг умумий қоидасига кўра, назорат қилинадиган битимлар бўйича тузатиш киритиш бу солиқ суммасининг камайишига ёки зарар суммасининг кўпайишига олиб келмаган тақдирда амалга оширилади . Ушбу қоидани ҳисобга олган ҳолда фоизли қарзлар бўйича назорат қилинадиган битимларга тузатиш киритиш амалга оширилмайди, сабаби бу қарз олувчида фоизлар бўйича харажатларнинг кўпайишига, демакки, фойданинг камайишига олиб келади.

Биз аввал қайд этганимиздек, норезидент томонидан берилган фоизсиз қарз шартномасига СКнинг 299-моддаси 5-қисмининг қоидалари қўлланилади. Яъни корхона-қарз олувчи фоизсиз қарздан фойдаланишдан олинган даромадни эътироф этмайди. Тегишинча, бундай битимга ҳам трансферт нархни белгилаш доирасида тузатиш киритиш амалга оширилмайди.

Эътибор беринг

Назорат қилинадиган компаниялар ва трансферт нархини белгилаш ҳақида тавсияларимизда батафсил ўқинг: