Полезное для бухгалтера в декабре:
2021 йил учун иш вақти тақвими қандай ўзгарди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йил учун иш вақти тақвимига илгари қабул қилинган 03.12.2020 йилдаги ПФ-6122-сон Фармон, 10.05.2021 йилдаги ПФ-6222-сон Фармонга мувофиқ тузатишлар киритди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Александр НАВОТНИЙ ўзгартиришларни тушунтирди:
2021 йилда қўшимча ишланмайдиган кунлар:
- барча ходимлар учун 14 май (жума), 2 сентябрь (пайшанба), 3 сентябрь (жума) ва 31 декабрь (жума);
- 6-кунлик иш ҳафтаси шартларида банд бўлган ходимлар учун: 2 январь (шанба), 20 март (шанба), 22 март (душанба), 15 май (шанба), 21 июль (чоршанба), 22 июль (пайшанба) ва 4 сентябрь (шанба).
Қуйидагилар 5-кунлик ва 6-кунлик иш ҳафталарида иш кунлари ҳисобланади: 27 март (шанба), 17 июль (шанба), 24 июль (шанба).
2021 йилда иш вақтининг йиллик баланси:
- 5-кунлик иш ҳафтаси шартларида банд бўлганлар учун: 250 кун, 1995 соат;
- 6-кунлик иш ҳафтаси шартларида банд бўлганлар учун: 295 кун, 1963 соат;
- 6-кунлик иш ҳафтасида қисқартирилган (36 соат) иш вақти шартларида банд бўлганлар учун: 295 кун, 1764 соат.
2021 йил майда иш кунлари ва соатлари сони:
- 5-кунлик иш ҳафтаси учун - 19 иш куни, 151 иш соати;
- 6-кунлик иш ҳафтаси учун (40 соат) - 23 иш куни, 151 иш соати;
- 6-кунлик иш ҳафтаси учун (36 соат) - 23 иш куни, 136 иш соати.
2021 йил июлда иш кунлари ва соатлари сони:
- олти кунлик иш ҳафтаси (40 соат) учун: 24 кун, 157 соат;
- олти кунлик иш ҳафтаси (36 соат) учун: 24 кун, 143 соат;
- 5-кунлик иш ҳафтаси учун июлда иш вақти баланси ўзгармайди: 21 кун, 167 соат.
2021 йил декабрда иш кунлари ва соатлари сони:
- 5-кунлик иш ҳафтаси учун - 21 иш куни, 167 иш соати;
- 6-кунлик иш ҳафтаси учун (40 соат) - 25 иш куни, 166 иш соати;
- 6-кунлик иш ҳафтаси учун (36 соат) - 25 иш куни, 149 иш соати.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тушунтириш хатининг рус тилига таржима қилинган қисмини бу ерда кўринг.Эътибор беринг!
2021 йил май, июль ва декабрь учун иш вақти ҳисоби табелларига ўзгартиришлар киритишни унутманг.