Полезное для бухгалтера в ноябре:
2024 йилда электрон ҳужжат айланиши операторини қандай танлаш керак
Сиз янги компания очмоқчи бўлсангиз ёки электрон ҳужжат айланиши операторини ўзгартирмоқчи бўлсангиз, ушбу мақола сиз учун фойдали бўлади. Биз тарифлар, имтиёзлар, мобил илованинг мавжудлиги ҳақида тасаввурга эга бўлишингиз ҳамда бизнесингиз учун мақбул ечимни танлай олишингиз учун қиёсий жадвалда операторларнинг шарҳини тайёрладик.
Солиқ қўмитасининг сайтида ушбу хизматни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган ЭҲА операторлари рўйхати, уларнинг алоқа рақамлари ҳамда сайтга ҳаволалари мавжуд. Бугунги кунда рўйхатда 24 та оператор мавжуд.
Бизнинг шарҳимизга тор ихтисосли операторлар кирмаган, масалан, Paynet агентлари учун ЭҲА тизими, Invoice.uzasbo.uz бюджет ташкилотлари учун мўлжалланган. Бундан ташқари, тизимга сайтларига кириб бўлмайдиган ёки кам маълумот берадиган, кол-марказлари эса жавоб бермайдиган операторлар киритилмаган.
Ўзбекистон бозорида мавжуд операторларни кўп параметрлар бўйича таққослаб бўлмайди, чунки уларнинг орасида фақат ЭҲА ва бизнес учун мураккаб кўп қиррали платформаларни (масалан, 1UZ, Multibank, The mind, Hippo) таклиф қилувчи хизматлар мавжуд. Бизнинг жадвалимиз орқали сиз операторларнинг қайси бири арзонроққа тушишини, шунингдек, уларнинг мобил иловаси бор ёки йўқлигини тушунишингиз мумкин.
№ |
Оператор ва унинг расмий сайти |
Имтиёз даври ёки ЭҲФ миқдори |
Битта ҳужжатни юбориш нархи |
Мобил илова |
1 |
Soliqservis |
Янги фойдаланувчилар учун биринчи 50 та ҳужжат текин |
Битта ҳужжатни юбориш учун 300 сўм |
йўқ |
2 |
Faktura.uz |
Биринчи 5 та ҳужжат текин |
Тарифдан келиб чиқиб 550 сўмдан 900 сўмгача |
бор |
3 |
Didox |
Ойига 10 тагача чиқувчи ҳужжат текин |
Тарифдан келиб чиқиб 250 сўмдан 600 сўмгача |
бор |
4 |
E-docs |
Ойига 10 тагача чиқувчи ҳужжат текин |
Тарифдан келиб чиқиб 270 сўмдан д 550 сўмгача |
бор |
5 |
1UZ Курьер |
2 ойгача текин (150 тагача ҳужжат) |
Битта ҳужжат юбориш учун 270 сўм |
йўқ |
6 |
Hujjat.uz |
йўқ |
Битта ҳужжат юбориш учун 300 сўм |
бор |
7 |
E-invoice |
йўқ |
тарифдан келиб чиқиб 299 сўмдан 506 сўмгача |
йўқ |
8 |
The mind |
Ойига 50 тагача чиқувчи ҳужжат текин |
Битта ҳужжат юбориш учун 300 сўм |
йўқ |
9 |
Uzcardtrade |
Биринчи ой текин |
Битта ҳужжат юбориш учун 200 сўм |
йўқ |
10 |
Multibank |
Айланмаси 100 млн сўмгача бўлган микрофирмалар тарифида ойига – текин |
Ҳисобга хизмат кўрсатиш тариф режасидан қ атъи назар, multibank.uz мижозлари учун электрон ҳужжатларни юбориш текин |
бор |
11 |
Netdoc |
Биринчи 20 та ҳужжатни юбориш текин |
Битта ҳужжат юбориш учун 250 сўм |
йўқ |
12 |
L-Factura |
йўқ |
Битта ҳужжат юбориш учун 199 сўмдан 249 сўмгача |
бор |
13 |
Миллий электрон xизматлар маркази |
йўқ |
Тарифдан келиб чиқиб битта ҳужжат юбориш учун 320 сўмдан 600 сўмгача |
йўқ |
14 |
Hippo |
йўқ |
Битта ҳужжат юбориш учун 170 сўмдан 340 сўмгача |
йўқ |
15 |
Contracts |
Старт тарифида ойига 50 тагача чиқувчи ҳужжат текин |
Тарифдан келиб чиқиб битта ҳужжат юбориш учун 500 сўмдан 600 сўмгача |
йўқ |
❖
Агар танланган оператор сизни қониқтирмаса, ўқинг, қандай қилиб йўқотишларсиз ЭҲА операторини алмаштириш мумкин.
ЭҲА операторини танлашда қуйидагиларга эътибор беринг:
– тариф сиёсатига;
– интерфейснинг қулайлигига, шу жумладан мобил иловада;
– ҳисоб тизимлари билан мослик (сизнинг эҳтиёжларингизга қараб – 1C, САП, ORACLE);
– мажбурий маркировка қилинадиган товарлар билан ЭҲФни расмийлаштириш имконияти;
❖
Рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима – олмасликни тушунтирганмиз.
– авторизация вариантлари (ЭРИ ёки логин ёрдамида);
– шунингдек, тизимнинг қўшимча имкониятлари. Буларга қуйидагилар кириши мумкин: Ехcелга транзакцияларни экспорт қилиш, корпоратив карталарнинг мониторинги, офлайн режимда архивга кириш, ҳужжатларни босқичма-босқич келишиш, ташкилотни тузиш, банклар ва Солиқ қўмитасининг бошқа хизматлари билан интеграциялашув, битта ҳисоб ёзуви бўйича фойдаланувчилар сони, қўллаб-қувватлаш хизмати ишининг тезкорлиги ва бошқалар.
ЭҲА операторини танлашда яна бир йўналиш уларнинг машҳурлик даражаси бўлиши мумкин. Буни, масалан, бизнинг сўровимиз натижалари бўйича баҳолаш мумкин.
- Электрон ҳисоб-фактуралар билан ишни ташкиллаштириш;
- Электрон ҳисоб-фактура: қачон, қандай шаклда ва қайси муддатларда тақдим қилинади, ким имзолайди;
- Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади;
- Қўшимча ЭҲФ қандай расмийлаштирилади;
- Бир томонлама ЭҲФ қандай расмийлаштирилади;
- Тузатилган ЭҲФ қандай расмийлаштирилади.
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади