Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
Солиқ қўмитаси сайтидаги ЭҲА операторлари рўйхати ўтган йил давомида янгиланди ва 2025 йилда 27 та позицияни ўз ичига олади. Ҳар бир операторнинг ўз тарифлари ва имтиёзли даврлари мавжуд. Баъзиларида мобил иловалар мавжуд бўлиб, бу ҳужжатлар билан ишлашни бирмунча осонлаштиради. Баъзилари нафақат ЭҲА, балки бизнес учун комплекс кўп функцияли платформаларни ҳам таклиф қилади (1UZ, Multibank, The mind, Hippo).
2025 йилда қайси амалдаги электрон ҳужжат айланиши операторлари билан ва қандай шартларда ишлашингиз мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг:
Керакли маълумотни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Биз шарҳга тор ихтисослашган операторларни (Paynet агентлари учун ЭҲА тизими, Invoice.uzasbo.uz – бюджет ташкилотлари учун) ҳамда сайтлари мавжуд бўлмаган, ишламайдиган ёки кам маълумотли ва call-марказлари жавоб бермайдиган операторларни киритмадик.
№ |
Оператор ва унинг расмий сайти |
Имтиёзли давр ёки бепул ЭҲФ сони |
1 та ҳужжатни жўнатиш қиймати |
Мобиль илова |
1 |
Soliqservis |
Янги фойдаланувчилар учун дастлабки 50 та ҳужжат бепул |
1 та ҳужжатни жўнатиш учун 300 сўм |
Йўқ |
2 |
Faktura.uz |
Йўқ |
Тарифга қараб 960 сўмдан бошлаб |
Бор |
3 |
Didox |
Ойига 10 тагача чиқувчи ҳужжат бепул |
Тарифга қараб 300 сўмдан бошлаб |
Бор |
4 |
E-docs |
Ойига 10 тагача чиқувчи ҳужжат бепул |
Тарифга қараб 190 сўмдан бошлаб |
Йўқ |
5 |
1UZ Курьер |
150 та ўтказма бепул (1,5-2 ой) |
1 та ҳужжатни жўнатиш учун 270 сўм |
Йўқ |
6 |
Hujjat.uz |
Ойига 15 тагача чиқувчи ҳужжат бепул |
Тарифга қараб 400 сўмдан бошлаб |
Бор |
7 |
E-invoice |
Йўқ |
Тарифга қараб 299 сўмдан бошлаб |
Йўқ |
8 |
The mind |
Ойига 50 тагача чиқувчи ҳужжат бепул |
1 та ҳужжатни жўнатиш учун 300 сўм |
Йўқ |
9 |
Uzcardtrade |
Биринчи ой бепул |
1 та ҳужжатни жўнатиш учун 200 сўм |
Йўқ |
10 |
Multibank |
Ойлик айланмаси 100 млн сўмгача бўлган микрофирмалар учун тарифда - бепул |
Multibank.uz мижозлари учун ҳисоб хизмати тариф режасидан қатъий назар электрон ҳужжатларни жўнатиш бепул |
Бор |
11 |
Kiber.uz |
Йўқ |
Сайтнинг бош саҳифасида 1 та ҳужжатни жўнатиш қиймати кўрсатилмаган |
Бор |
12 |
L-Factura |
Йўқ |
1 та ҳужжатни жўнатиш учун 199 сўмдан бошлаб |
Бор |
13 |
Миллий электрон хизматлар маркази |
Йўқ |
Тарифга қараб 1 та ҳужжатни жўнатиш учун 320 дан 600 сўмгача |
Йўқ |
14 |
Hippo |
Йўқ |
1 та ҳужжатни жўнатиш учун 375 сўмдан бошлаб |
Йўқ |
15 |
Contracts |
Ойига 50 тагача чиқувчи ҳужжат бепул |
Сайтнинг бош саҳифасида 1 та ҳужжатни жўнатиш қиймати кўрсатилмаган |
Йўқ |
16 |
Digital biznes |
Ойига 30 тагача чиқувчи ҳужжат бепул |
1 та ҳужжатни жўнатиш учун 399 сўмдан бошлаб |
Йўқ |
17 |
DocZon |
Бепул синов даври мавжуд |
Сайтнинг бош саҳифасида 1 та ҳужжатни жўнатиш қиймати кўрсатилмаган |
Йўқ |
18 |
Era ЭҲА |
Бепул синов даври ва маркировка қилиниши мажбурий бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва импорт қилиш учун бепул тариф мавжуд |
Маркировка мажбурий бўлмаган товарлар учун 1 та ҳужжатни жўнатиш 700 сўм |
Йўқ |
❖
Агар танланган оператор сизни қониқтирмаса, қандай қилиб йўқотишларсиз ЭҲА операторини алмаштириш мумкинлиги ҳақида ўқинг.
ЭҲА операторини танлашда қуйидагиларга эътибор беринг:
- тариф сиёсати. Шунга эътибор беринг-ки, тариф қанчалик қиммат бўлса, катта ҳажмдаги ҳужжат айланишида битта ҳужжатни жўнатиш шунчалик арзон бўлади. Шунингдек, қиммат тарифларга, одатда, операторлар қўшимча фойдали имкониятларни киритадилар;
- интерфейснинг қулайлиги, шу жумладан мобил иловада ҳам;
- ҳисоб тизимлари билан мослиги (сизнинг эҳтиёжларингизга қараб – 1C, SAP, ORACLE);
- тизимнинг қўшимча имкониятлари. Булар қаторида: транзакцияларни Excelга экспорт қилиш, корпоратив карталарни мониторинг қилиш, архивга офлайн режимда кириш, ҳужжатларни босқичма-босқич келишиш, ташкилотни таркиблаштириш, банклар ва Солиқ қўмитаси хизматлари билан интеграция, бир ҳисоб ёзуви бўйича фойдаланувчилар сони, қўллаб-қувватлаш хизматининг тезкорлиги ва ҳ.к.
ЭҲА операторини танлашда бошқа мезон унинг оммабоплик даражаси бўлиши мумкин. Агар операторда кўп мижозлар бўлса, демак, бунинг сабаби бор!
Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади