Полезное для бухгалтера в декабре:
Ўзбекистонликлар Президент фармони билан Янги йилда 5 кун дам олишади
Президент томонидан “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. 5-кунлик ва 6-кунлик иш ҳафталари режимида бу иш вақти тақвимига қандай таъсир қилишини “Норма” эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:
- “Ўзбекистонликлар 2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 4 январга қадар танаффуссиз 5 календарь кун дам олишади:
- 2021 йил 31 декабрь - барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) қўшимча дам олиш куни ;
- 2022 йил 1 январь - Янги йил муносабати билан дам олиш куни ;
- 2022 йил 2 январь - якшанба куни, барча учун умумий дам олиш куни ;
- 2022 йил 3 январь - барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни ;
- 2022 йил 4 январь - 6-кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5-кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун эса - бу 2022 йил 8 январдан (шанба) кўчирилган дам олиш куни. Яъни “беш кунликлар” ушбу кунни 2022 йил 8 январда ишлаб беришларига тўғри келади, бу “олти кунликлар”га татбиқ этилмайди, сабаби шанба улар учун доимий иш куни.
- ПФ-35-сон Фармон чиққунга қадар расмийлаштирилган, давомийлиги 2021 йил декабрдан 2022 йил январга ўтадиган таътилларга қандай тузатиш киритиш мумкин? Таътил кунлари ҳисоб-китобига қайси дам олиш кунлари киритилади?
- Бундай таътиллар давомийлигига: 2021 йил 31 декабрь, 2022 йил 1, 2 ва 3 январь қўшилмайди.
2022 йил 4 январь 5-кунлик иш ҳафтаси учун таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилади, сабаби у 2022 йил 8 январь (шанба) билан ўзаро алмашади, барча иш режимидаги ходимлар учун таътиллар эса 6-кунлик иш ҳафтаси бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади. 6-кунлик иш ҳафтаси учун 2022 йил 4 январь қўшимча дам олиш куни ҳисобланади ва шу боис таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилмайди .
ПФ-35-сон Фармон чиққунга қадар ходимларга таътил беришда, биз уларнинг давомийлиги ҳисоб-китобига қуйидагилар киритилмаслигини билганмиз:
- 31 декабрь - ПФ-6122-сон Фармон бўйича қўшимча ишланмайдиган кун;
- 1 январь - МКнинг 131-моддаси бўйича байрам куни;
- 2 январь - якшанба (барча учун умумий ишланмайдиган кун).
Тегишинча, ушбу кунларни биз таътиллар давомийлиги ҳисоб-китобига киритмаганмиз.
ПФ-35-сон Фармон чиққандан кейин эса ходимларнинг таътилдан чиқиш саналарини 3 январь дам олиш куни ҳисобига 1 иш кунига узайтирилган ҳолда иш вақтини ҳисобга олиш табелига тузатиш киритиш тўғрисида буйруқ чиқаринг.
2021 йил декабрь учун иш вақти ҳисоб-китоби:
- 5-кунлик иш ҳафтаси - 21 иш куни, 167 соат.
- 6-кунлик иш ҳафтаси - 25 иш куни, 166 соат (40-соатлик иш ҳафтасида) ва 149 соат (36-соатлик иш ҳафтасида).
2022 йил январь учун иш вақти ҳисоб-китоби:
- 5-кунлик иш ҳафтаси - 20 иш куни, 160 соат.
- 6-кунлик иш ҳафтаси - 23 иш куни, 153 соат (40-соатлик иш ҳафтасида) ва 138 соат (36-соатлик иш ҳафтасида).
20.12.2021 йилдаги 35-сон ПФнинг 3-бандига асосан бюджет ташкилотларида Фармоннинг 1-банди "а" кичик бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини 5 иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.
Таътилнинг давомийлиги қисқартиришдан сўнг 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.