Катта бўлмаган товар туркумларининг келиб чиқиши нима билан тасдиқланади

preview

Катта бўлмаган туркумлар билан импорт қилинадиган (фактура қиймати 5 минг АҚШ долларигача) товар учун келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни қўшимча тарзда олиш зарурми? Буни Божхона брокерлари уюшмаси илтимосига биноан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тушунтирди.

 

Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаш тартиби 13.08.2010 йилдаги 2131-сон Низом билан тартибга солинади.

Товарларнинг катта бўлмаган туркумларини (фактура қиймати 5 минг АҚШ долларигача) келиб чиқишини тасдиқлаш учун экспортёр товарнинг келиб чиқиш мамлакатини ҳисобварақ-фактурада ёки товарга илова қилинган бошқа товарнинг кузатув ҳужжатларида ушбу маълумотларни товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатни берадиган ваколатли орган томонидан гувоҳлантирмасдан декларация қилиши мумкин.

Манба ва вазирликнинг жавобига қаранг.

Агар сиз ТИФ иштирокчиси бўлсангиз, албатта қуйидаги тавсияларга эътибор беринг:

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /ul/publish/doc/text177719_katta_bulmagan_tovar_turkumlarining_kelib_chiqishi_nima_bilan_tasdiqlanadi