Корхона 2024 йилда солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган технологик жиҳозларни импорт қилган, асосий воситаларга киритган ва фойдаланмоқда. Агар бу жиҳоз сотилса, оператив ижарага берилса ёки корхона томонидан хизмат кўрсатишда фойдаланилса, қандай солиқ оқибатлари юз беради?
«Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ ҳар бир сценарийни таҳлил қилди ва бухгалтерларнинг энг муҳим саволларига жавоб берди. Биз тайёрлаган маълумотлардан фойдаланинг! ...
Корхона божхона тўловларини тўлаш учун банкка тўлов топшириқномаларини тақдим этади. Банк эса уларни ҳеч қандай тушунтиришларсиз ўчириб ташлайди. Сизда ҳам шундай ҳолат бўлганми?
МУНИС (MUNIS) тизими орқали божхона тўловларини тўлаш бўйича батафсил йўриқномани олинг. Buxgalter.uz саволларига Марказий банкнинг Тўлов тизимлари департаменти бош иқтисодчиси Захриддин АШУРОВ жавоб берди. ...
«Ташкилот чет эл фирмаси билан валюта шартномаси тузади, лекин товарни экспорт қилмайди (чет элга юбормайди), балки уни Ўзбекистонда туширади. Буни экспорт шартномаси деб ҳисоблаш мумкинми, бу битимдан қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
«Технопарк резиденти бўлган ташкилот интернет орқали хорижий ташкилотдан дастурий таъминотдан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олмоқда. Бу ҳолда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Buxgalter Pro фойдаланувчисининг саволига Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ХАМРОЕВ жавоб берди: ...
«Биз хорижий компания учун ўқув курслари ва дастурларини ишлаб чиқамиз ва уларни хорижий онлайн майдончалар ва ижтимоий тармоқларда тарғиб қиламиз. Бу хизматлар экспорти ҳисобланадими? ҚҚС тўлашдан озод қилинамизми?».
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
Халқаро юк ташиш лицензияларидан ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни олиб кириш/олиб чиқишга рухсатномаларгача... Эслатиб ўтамиз, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари кўп хизматларни онлайн режимда – ЯИДХМ орқали олишлари мумкин:
№
Хизматлар номи
Хизматга ҳавола ...
“Чет эл компанияси Ўзбекистон корхонасига юкни транспортировка қилиш бўйича хизмат кўрсатди. Солиқ органи норезидентнинг даромадидан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишни сўрамоқда. Агар товарни жўнатиш пункти ёки белгиланган пункт Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида жойлашган бўлса, биз ...
“Компания Ўзбекистоннинг норезидентига импорт божхона расмийлаштируви бўйича хизматлар кўрсатади, шу жумладан божхона тўловларини тўлаган ҳолда. БЮДни расмийлаштириш чоғида ҳужжатда 29-сатрда кўрсатилган ҚҚС суммаси барча тўловлар билан бир вақтда Ўзбекистоннинг божхона органларига тўланади. ҚҚС ...
«Биз импорт шартномаси бўйича асбоб-ускуна олиб келдик ҳамда Солиқ кодексининг 246-моддаси 6-бандига мувофиқ имтиёз қўлладик. Олиб кирилган пайтдан бошлаб бир ой ичида бу асбоб-ускуналарнинг бир қисми учун экспорт шартномасини туздик.
Ушбу асбоб-ускунани экспорт қилишда имтиёз бекор қилинадими? Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандини (25.08.2017 й. АВ рўйхат рақами 2918-сон) қўллаш мумкинми?»
Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беришди: ...
“ЎзРнинг резиденти бўлган корхонамиз, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси – Қирғизистонда хизматлар кўрсатади. Фаолиятни амалга ошириш учун Қирғизистон Республикасининг юридик шахсидан ускуналар ва бинони ижарага оламиз. Ижара учун АҚШ долларида тўловни амалга оширамиз.
Чет элда ижара хизматларидан фойдаланишда солиқ оқибатлари юзага келадими? Бундай операцияларда қандай бухгалтерия ўтказмалари бўлади?”
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
“Ўзбекистоннинг солиқ органи РФда электрон шаклда https://service.nalog.ru/nrez/check.html сайти орқали КНД 1120008-сон шакл бўйича олинган РФнинг солиқ резидентлиги мақомини тасдиқловчи ҳужжатни қабул қиладими? Ушбу сертификат учун қандай атрибутлар мажбурий саналади?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
Энди кўрсатилган хизматлар экспорти ёки импорти тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда киритилган бўлиши керак. Илгари бир кунлик муддат белгиланган эди.
Ушбу ўзгартириш Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш ва уни назорат қилиш тартиби тўғрисида низомда нимани ўзгартириши ва янги нормани инобатга олган ҳолда қандай ишлаш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-Audit” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА гапириб берди: ...
“АТ-парки резиденти бўлган компания Багама оролларида рўйхатдан ўтказилган норезидент бўлган компания билан ахборот технологиялари соҳасида хизматлар экспортига доир контракт тузишни режалаштирмоқда.
Багама ороллари ва Ўзбекистон ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим имзоланганми? Биз банкда бирор бир муаммога дуч келишимиз мумкинми?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ...
“Импорт қилинган юк яроқсиз бўлиб чиқди. Бизнинг чет эллик ҳамкоримиз уни иккинчи навли товар сифатида қабул қилиш ва унга иккинчи навли товар сифатида тўловни амалга оширишни илтимос қилди. Биз шундай қилдик. Аммо БЮДда товар биринчи навли товар сифатида акс эттирилган.
ТСОЯЭАТда бизда нархдаги фарққа нисбатан кредиторлик қарзи ҳосил бўлди. Агар биз қарздорликни ҳисобдан чиқарсак, даромадни тан олишимиз ва ушбу даромадни фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олишимизга тўғри келади. Биз ушбу қарздорликни ТСОЯЭАТда қандай ҳисобдан чиқаришимиз мумкин?
Ушбу иккинчи навли товарни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?” ...
“Корхона товарни импорт қилди, бироқ БЮДнинг 44-бўлимида (тақдим этилган ҳужжатларга қўшимча ахборот) контрактнинг рақами мавжуд эмас. Мазкур товарга доир контракт давлат сайтларида рўйхатдан ўтказилмаган. Мазкур вазиятда корхона учун хавф-хатарлар ва унинг жавобгарлиги қандай?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан савол юзасидан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтириш берди: ...
«Халқаро шартномалар нормаларини қўллаш орқали норезидентнинг даромадга бўлган ҳақиқий ҳуқуқини тасдиқлаш зарур.
Норезидентнинг бундай ҳуқуқини қандай тасдиқлаш мумкин? Ҳақиқий резидентлик сертификатидан ташқари қандай ҳужжатлар тақдим қилиниши керак?»
Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
“МЧЖ товарларни Ўзбекистонга олиб кириш-олиб чиқишсиз ташқи савдо операциялари бўйича фаолиятни амалга оширади (99 туридаги ташқи иқтисодий операциялар, 18 ва 19 туридаги контрактлар). Чет эллик ҳамкор билан тузилган айни бир шартнома бўйича тўловлар Россия рублида, товарни жўнатиш эса еврода амалга оширилган. Улар ўртасида дебиторлик-кредиторлик қарзи ҳосил бўлмаслиги учун ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш лозим бўлган. Шартномада товарлар учун тўловлар турли валюталарда РФ курслари бўйича амалга оширилиши мумкинлиги ҳақидаги банд мавжуд.
МЧЖ Ўзбекистоннинг резиденти бўлган ҳолда валюта операциялари бўйича РФ курсларига асосан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириши мумкинми?”
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ...