Норезидентдан олинган коучинг хизматига солиқ қандай солинади

preview

“Корхона хизматлар импортига шартнома тузди. Шартнома предмети - коучинг дастурини ўтказиш, ижрочи - юридик шахс, АҚШ резиденти. Коучинг - “ўқитиш” ҳисобланадими? Бундай хизматдан норезидентдан олинадиган фойда солиғи ва ҚҚС тўлаш зарурми?”.

Вuxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– Коучинг (ингл. —  “машғулот ўтказиш”) – бу аниқ белгиланган мақсадларга эришишга мужассамлашган ўқитиш усули.

Агар коучинг хизмати онлайн тарзда - Ўзбекистон ҳудудида коучлар ҳозир бўлмаган ҳолда кўрсатилса, чет эл компанияси томонидан олинадиган ҳақ норезидентнинг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромади деб эътироф этилмайди .

Бу ҳолда СКнинг 241-моддаси 3-қисми 10-бандига асосан ҚҚС юзага келади:

  • СКнинг 282-моддасида кўрсатилган электрон шаклдаги хизматлар Ўзбекистонда турган ёки фаолиятни амалга ошираётган шахслар томонидан олинса, Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилади.

Агар чет эл компаниясининг мутахассислари Ўзбекистонга келса, олинадиган даромадга тўлов манбаида солиқ солинади .

Ушбу ҳолда ҳам СКнинг 241-моддаси 3-қисми 3-бандига асосан ҚҚС юзага келади:

  • ўқитиш (таълим) соҳасидаги, шу жумладан малака имтиҳонлари ўтказиш, семинарлар, малака ошириш курсларини, пуллик кўргазмаларни, конференцияларни, симпозиумларни ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларни ташкил этишга доир хизматлар ҳақиқатда Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилса, Ўзбекистон хизматни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади.

 

Қўшимча материалларни ўқишни тавсия қиламиз:

 

 

ТИФ ТИФ ТИФ /ul/publish/doc/text180970_norezidentdan_olingan_kouching_hizmatiga_soliq_qanday_solinadi