Полезное для бухгалтера в декабре:
Норезидентни масофадан туриб ишга ёллаш
“Норезидентни масофадан туриб ишга қабул қилиш мумкинми? У чет элда туриб ишларни бажаради. Унга иш ҳақи тўлашда қандай солиқлар тўланади?”.
Buxgalter.uz учун махсус саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
– Ҳа, сиз норезидентни масофадан туриб ишга қабул қилишингиз мумкин.
Жисмоний шахс-норезидентлар билан шартномалар резидентлар билан тузиладиган тартибда тузилади.
Норезидент билан ҳам меҳнат шартномаси (бу ҳолда ходим ва иш берувчи ўртасидаги муносабатлар Меҳнат кодекси билан тартибга солинади), ҳам фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартнома (муносабатлар Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади) тузиш мумкин.
1. Меҳнат шартномаси бўйича ишлаш
Чет элда бўлган ҳолда масофадан туриб ишлайдиган, у билан меҳнат шартномаси тузилган ходим Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлаши керак эмас .
Меҳнат шартномасини тузишда қуйидаги тавсияга риоя қилинг:
Иш ҳақи шартнома шартларига асосан тўланади.
2. ФҲХ шартнома бўйича ишлаш
Агар сиз чет эллик шахс билан ФҲХ шартнома тузсангиз ҳам, Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномани олиш зарур эмас. Бу ҳолда хизмат кўрсатиш учун ҳақ чет эл фуқаросининг даромади бўлади.
ЖШШИР қандай олинади
Бу ва бошқа ҳолда чет эллик давлат хизматлари маркази ёки ИИО миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими орқали ЖШШИР олишига тўғри келади. Агар чет эллик Ўзбекистонга келишни ва мустақил равишда шахсий идентификация рақамини олишни режалаштирмаса, у Ўзбекистондаги ўз вакилига ишончнома расмийлаштириши ва юбориши керак.
Давлат хизматлари марказларида ЖШШИР олиш учун қуйидагилар талаб қилинади:
- паспорт скани;
- электрон шаклда оқ фонда фотосурат;
- ишончнома (агар чет эллик учун ЖШШИРни вакил олса).
Чет элликка иш ҳақи қандай валютада тўланади
Чет эл валютасида иш ҳақи тўлаш Ўзбекистон ҳудудида рухсат этилган ҳисоб-китоблар рўйхатига кирмайди . Шу боис уни миллий валюта - сўмда тўланг, валюта тўловлари қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно.
Қуйидагиларга иш ҳақини чет эл валютасида тўлаш мумкин:
- "LG CNS Uzbekistan" ҚКга ишга жалб этилган хорижий жисмоний шахсларга тузилган шартномалар доирасида ;
- Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказининг чет эллик ходимларига .
Агар сиз норезидентга ишлар (хизматлар) импорти учун контракт сифатида ҳисобланадиган ФҲХ шартнома бўйича даромад тўласангиз, уни мамлакат ташқарисида очилган валюта ҳисобварағига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш мумкин.
Агарда сиз норезидентга даромадни меҳнат шартномаси бўйича сўмда тўласангиз, у ўзининг иш ҳақи картасидан банк иловаси орқали виртуал тарзда фойдаланиши, кейин эса масофа режимида пулларни конвертация қилиши ва /ёки халқаро ўтказмалар тизими орқали қайта жўнатиши ҳам мумкин.
Солиқлар
Масофадан туриб ишлайдиган норезидентнинг даромадига 12% ставка бўйича ЖШДС солинади , агар иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномада ўзгача қоида назарда тутилган бўлмаса.
Корхона-иш берувчи (буюртмачи) ижтимоий солиқни ҳам тўлайди .