Товар ва хизматлар маркетплейс ва тўлов ташкилоти орқали қандай сотилади

preview

22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ билан Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисида низомнинг янги таҳрири тасдиқланди. ДСҚ уларни маркетплейслар Давлат реестрига киритиш тартибини тушунтирди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.

 

– Низомнинг янги таҳририда у маркетплейс ва Сlick, Payme, Apelsin ва бошқа тўлов ташкилотларига татбиқ этилиши аниқлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, маркетплейс – бу:

  • чекларни электрон шаклда харидорларга юбориш функциясига эга бўлган техника воситаларидан, ахборот технологияларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда электрон тўлов ҳужжатлари воситасида нақд ёки нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
  • оператор тизимига боғланиш имкониятига эга бўлган;
  • операторга тақдим қилган чек маълумотлари асосида онлайн режимда фискал белгиларни қабул қилувчи тизим.
Эътибор беринг
Маркетплейс ва тўлов ташкилотлари тадбиркорлик субъектлари аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва виртуал кассалар билан бир қаторда фойдаланишлари мумкин бўлган онлайн-НКТ рўйхатини тўлдирди. Улар ҳам ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда аҳоли билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни автоматик тарзда шакллантириш учун функционалга эга.

Низом билан қуйидагиларни тақдим этиш имконияти назарда тутилган:

  • онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларини тақдим қилиш (қоидага кўра, жойларда ҳисоб-китоб амалга оширилганда қўлланилади);
  • бевосита маркетплейс ёки тўлов ташкилоти томонидан электрон фискал чек тақдим қилиш (масофадан туриб тўловни амалга оширганда қулай).

Электрон фискал чек онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг тўлиқ аналоги ҳисобланади, ушбу технологияни қўллаган ҳолда ҳисоб-китоб амалга оширилган тақдирда онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Эътибор беринг
Маркетплейслар ва тўлов ташкилотларининг иловалари фақат фискал маълумотлар оператори (ФМО) билан интеграция қилингандан кейин онлайн-НКМ сифатида фойдаланилиши мумкин.

Бунинг учун тизим белгиланган талабларга жавоб бериши керак. Якунда ФМО маркетплейс (тўлов ташкилоти) дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан хулоса тақдим этиши керак. Интеграция қилиш масалалари бўйича батафсил маслаҳатларни “Yangi texnologiyalar” ИАМда (998) 71 202-32-32, (ички рақамлар – 517, 541, 578, 587) телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Маркетплейс ёки тўлов ташкилотининг иловасини онлайн-НКТ сифатида қўллашдан олдин яна битта муҳим қадам – бу маркетплейслар Давлат рўйхатига кириш. Бунинг учун маркетплейснинг эгаси ДСҚга ариза билан мурожаат қилиши зарур, унга қуйидагилар илова қилинади:

  • маркетплейс дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан ФМОнинг хулосаси;
  • шакллантирилган электрон касса чеклари намуналари;
  • маркетплейс тизимининг эталон электрон намунаси (APK ва URL веб-сайт);
  • маркетплейснинг техник ва функционал тавсифлари батафсил кўрсатилган техник паспорт (ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) ҳамда кафолат мажбуриятлари.

Маркетплейслар ва тўлов ташкилотлари фискал чек маълумотларни камида 5 йил давомида сақланишини ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилиниши ва уларнинг конфиденциаллигини таъминлаши шарт. Товарлар ва хизматлар сотувчилари маркетплейслар ва тўлов ташкилотлари билан шартнома асосида ишлайди. Мижозларни қўллаб-қувватлаш учун маркетплейс ва тўлов ташкилотлари call-марказига эга бўлиши керак.

Эътибор беринг

Маркетплейс ёки тўлов ташкилоти томонидан шакллантириладиган электрон фискал чеклар маълумотлари ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда акс этирилиши учун – “комитент” (товар, хизмат эгаси) электрон чекда:

  • my.soliq.uz да шахсий кабинетда маркетплейсни (СТИР) воситачилар рўйхатига киритиши;
  • маркетплейс электрон чекларда комитентнинг товари ёнида комитентнинг СТИРини кўрсатиши керак.

Манбаларга бу ерда ва бу ерда қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ul/publish/doc/text183904_tovar_va_hizmatlar_marketpleys_va_tulov_tashkiloti_orqali_qanday_sotiladi