Полезное для бухгалтера в декабре:
Фойдаланилмаётган кўчмас мулк эгаларини нима кутмоқда
2022 йил 1 июлдан бошлаб бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва бошқа шунга ўхшаш объектларга нисбатан мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкалари бекор қилинган . Энди ушбу объектларга нисбатан солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш мумкин.
9 сентябрда ПФ-218-сон Фармон билан ушбу нормани амалга ошириш тартиби тасдиқланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.
Эслатиб ўтамиз: норма бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилади.
Президентнинг 09.09.2022 йилдаги ПФ-218-сон Фармонига мувофиқ:
- Бекор қилинган механизм амал қилган даврда ҳосил бўлган солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади.
- Шу даврда ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.
- 2022 йил 1 июлдан 2022 йил 9 сентябрга қадар бўлган даврда бекор қилинган механизм доирасида ундирилган солиқ суммалари солиқ тўловчиларга бир ой муддатда келгуси тўловлар ҳисобига қайтарилади.