Полезное для бухгалтера в декабре:
Фойда солиғи ҳисоботи шаклларида нималар ўзгарди
Материал Ҳисоб-китобга 4, 5 ва 12-иловалар тўғрисидаги ахборот билан тўлдирилди.
20 апрелда 2023 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни топшириш муддатлари тугайди Солиқ қўмитаси my.soliq.uzда 10205_40, 10205_38, 10202_9 ва 10205_39 кодли янги шаклларни жойлаштирди. Янги шакллар эскиларидан нима билан фарқ қилиши – buxgalter.uz шарҳида.
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчилар учун шакл пайдо бўлди, илгари амал қилган шаклларга ўзгартиришлар киритилди.
Шаклнинг номи |
Шаклнинг коди
|
Нима ўзгарди |
|
аввалги |
янги |
||
Фойда солиғи ҳисоб-китоби |
10205_35 |
10205_40 |
Товарлар (хизматлар) таннархини аниқлаш, аморитизация ажратмалари ва трансферт нархни белгилаш бўйича янги иловалар қўшилди |
Фойда солиғи ҳисоб-китоби (суғурта) |
10205_33 |
10205_38 |
Ҳисоб-китобга 2-илованинг 040-120-сатрлари чиқариб ташланди |
Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби |
10202_8 |
10202_9 |
Ҳисоб-китобга 2-иловада жисмоний шахсларнинг СТИРини акс эттириш устуни чиқариб ташланди |
Фойда солиғи бўйича соддалаштирилган тартибни қўлловчи солиқ тўловчилар ҳисоб-китоби |
Илгари бундай шакл бўлмаган |
10205_39 |
Шаклда жами даромад ёйилмаси учун фақат битта илова мавжуд |
10205_40 кодли Фойда солиғи ҳисоб-китобида энди битта 2-илова ўрнига – бутун 4 та илова мавжуд, уларни тўлдириш муддатларига эътибор беринг.
I–III чораклар якунлари бўйича фақат 2-илова “Солиқ ҳисоби маълумотларига кўра харажатлар (зарарлар)” тўлдирилади. Қолган 3 та шаклни фақат йил якунлари бўйича тўлдириш керак:
- 2.1-илова “Солиқ ҳисоби маълумотларига кўра харажатлар (зарарлар) йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишда тўлдирилади”;
- 2.1(а)-илова “Бевосита харажатлар моддалари асосида товарлар (хизматлар) таннархи (ўз маҳсулоти (жу жумладан бажарилган хизматлар), сотиб олинган товарлар) ҳисоб-китоби”;
- 2.1(б)-илова “Бевосита харажатлар суммаси асосида товарлар (хизматлар) таннархи (ўз маҳсулоти, шу жумладан бажарилган хизматлар, сотиб олинган товарлар) ҳисоб-китоби”.
Шунингдек, йил якунлари бўйича қуйидаги янги иловалар тўлдирилади:
- 4-илова “Асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисоб-китоби маълумотномаси”;
- 5-илова “Номоддий активлар амортизация харажатлари ҳисоб-китоби маълумотномаси”.
Шакл 12-илова билан тўлдирилди, унда битимлар тўғрисидаги ахборот акс эттирилиши лозим, улар СКнинг 177-моддасига мувофиқ солиқ базасига ва (ёки) солиқнинг суммасига мустақил равишда тузатишлар киритилиши учун асос ҳисобланади.
12-илова ҳар чоракда тўлдирилади ва бироз ноодатий – сўралаётган ахборот ёзиладиган блокнот сингари кўринади. Маълумотнома хусусиятига эга.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади