Полезное для бухгалтера в декабре:
Офшор зонада рўйхатдан ўтказилган компаниядан даромад олган бўлсангиз
“АТ-парки резиденти бўлган компания Багама оролларида рўйхатдан ўтказилган норезидент бўлган компания билан ахборот технологиялари соҳасида хизматлар экспортига доир контракт тузишни режалаштирмоқда.
Багама ороллари ва Ўзбекистон ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим имзоланганми? Биз банкда бирор бир муаммога дуч келишимиз мумкинми?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
– Бугунги кун ҳолатига Ўзбекистонда иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва даромад ва капиталдан олинадиган солиқни тўлашдан бўйин товлашни бартараф этиш тўғрисида 54 та шартнома амал қилмоқда. Бундай шартномалар юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиққа тааллуқли. Шартномалар рўйхатини бу ерда кўришингиз мумкин.
Багама ороллари ва Ўзбекистон ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида битим имзоланмаган.
Шубҳали банк операцияларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш учун Ўзбекистонда Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари (АВ рўйхат рақами 2886, 23.05.2017 й.) ва Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низом (АВ рўйхат рақами 2467, 12.06.2013 й.) ишлаб чиқилган ва қабул қилинган.
Багама ороллари ҳамдўстлиги имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар) рўйхатига киради .
Тижорат банклари, Солиқ ва Божхона қўмиталари юридик ва жисмоний шахсларнинг офшор зоналари билан валюта операцияларини амалга оширишининг асосланганлигини мониторинг қилади .
Экспорт контракти бўйича тушумнинг келиб тушиши мониторинг қилинадиган валюта операциялари орасида кўрсатилмаган .