Полезное для бухгалтера в декабре:
Устав фондидаги улушини сотишда норезидент қандай солиқларни тўлайди
“Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган чет эл юридик шахси Ўзбекистондаги МЧЖнинг устав фондидаги улушини сотади. Улушнинг номинал қиймати – 17 000 АҚШ доллари. Сотиш нархи – 60 000 АҚШ доллари. Улушни сотиб олувчи – жисмоний шахс.
Buxgalter.uz илтимосига биноан норезидент қандай солиқларни тўлаши ҳақидаги саволга “Arkad Audit” консалтинг компанияси директори Наталья ТУРАЛИНОВА жавоб беради:
Ўзбекистон корхонасида бухгалтерия ва солиқ ҳисоби
– Ўзбекистондаги МЧЖда фақат 8330-“Пай ва улушлар” счётига аналитика ўзгаради. Чет эллик мулкдор (1-таъсисчи) чиқиб кетади, жисмоний шахс (2-таъсисчи) киради.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
дебет |
кредит |
|
Номинал улуш суммасига 17 000 АҚШ доллари |
8330 «Пай ва улушлар» |
8330 «Пай ва улушлар» |
Ўзбекистондаги МЧЖ ушбу операция бўйича ҳеч қандай солиқларни тўламайди. Корхона ҳеч нарса тўламайди ва бермайди, шу боис солиқ агенти ёки солиқ тўловчи ҳисобланмайди.
Ўзбекистондаги МЧЖдаги улушини сотишда чет эл юридик шахсида қандай солиқ оқибатлари юзага келади
Фойда солиғи
Солиқ солиш элементи |
Тушунтириш |
СК нормаси |
Солиқ тўловчилар |
Чет эл юридик шахси фойда солиғи тўловчилар рўйхатига киради |
СК 294-модда 1-қисм 3-банд |
Солиқ солиш объекти |
Ўзбекистон корхонасидаги улушни реализация қилишдан олинган даромадларга фойда солиғи солинади |
СК 351-модда 2-қисм 5-банд “а” кичик банд |
Солиқни ким тўлайди |
Солиқни сотиб олувчи тўлайди. Улушни сотиб олувчи жисмоний шахс солиқ агенти ҳисобланади |
СК 356-модда 1-қисм |
Солиқ базасига нима қиради |
Солиқ базаси мол-мулкни реализация қилиш суммасининг уни ҳужжатлар билан тасдиқланадиган сотиб олиш қийматидан ошган суммаси сифатида аниқланади |
СК 356-модда 3-қисм |
Фикримизга кўра, улушни реализация қилишда реализация қилиш нархи билан улушнинг номинал қиймати (ҳақиқий қиймати эмас) ёки, агар таъсисчи улушни шакллантирмаган, балки уни сотиб олган бўлса, номинал улушни сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқ солиқ базаси ҳисобланади.
Бу ерда тушунчалардаги фарқларни тушуниш муҳимдир.
МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 14-моддаси асосида номинал улуш – бу устав фондидаги улуш; ҳақиқий улуш – бу Корхонанинг хусусий капиталидаги (соф активлардаги) улуш.
Қандай ҳолларда қандай улушлар (номинал ёки ҳақиқий) ўтказилади:
Шарт |
Қандай улуш ўтказилади |
Тушунтириш |
Сотиши мумкин |
Номинал улуш |
Номинал улуш мулкдор улушни кимгадир – ҳаммуассисларга ёки учинчи шахсларга сотиши мумкин бўлган тақдирда ўтказилади, агар бундай бегоналаштиришга Жамият уставида рухсат берилган бўлса |
Сотиши мумкин эмас |
Ҳақиқий улуш |
Ҳақиқий улуш мулкдор ўз улушини бирор бир бошқа шахсга сотиши мумкин бўлмаган тақдирда ўтказилади. Масалан, ҳаммуассислар сотиб олишни исташмаяпти, учинчи шахслар фойдасига воз кечиш эса устав билан тақиқланган. Бундай ҳолда улушни Корхонанинг ўзи қайтариб сотиб олиши шарт. Таъсисчига нафақат унинг бошланғич инвестицияси (устав фондидаги номинал улуши), балки ушбу инвестиция берган ўсиш (тақсимланмаган фойда ва захиралар) ҳам тўланиши тушунарлидир, бу умумий суммада Корхонанинг хусусий капиталидаги улушни ташкил этади |
Шу тариқа, улушнинг ҳақиқий қисми фақат улуш Корхонанинг ўзи томонидан қоплаб берилган тақдирда тўланади. Агарда таъсисчи улушни бошқа шахсларга сотса – Корхонанинг ҳисоботларида айнан номинал улуш бегоналаштирилади. МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 20-моддасида батафсил ўқинг.
Саволдаги маълумотларга кўра солиқ базаси – 43 000 АҚШ доллари (60 000 – 17 000).
Ҳисоботларни топшириш ва норезидентнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғини тўлаш санаси
СКнинг 356-моддаси 5-қисми асосида сотиб олувчи – жисмоний шахс 10307_6 кодли солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган норезидентларнинг даромадларидан олинадиган Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини устав фондидаги улуш сотилаётган Ўзбекистондаги МЧЖ рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига топшириши керак.
Ҳисоб-китобни таъсис ҳужжатлари қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар тақдим этиш лозим – бу СКнинг 356-моддаси талаби. Шу тариқа, солиқ ҳисоботини баённома имзолангандан кейин ва таъсис ҳужжатлари қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар бўлган вақт оралиғида топшириш лозим.
Ҳисоб-китоб норезидент даромад оладиган валютада топширилади. СКнинг 356-моддаси 6-қисмида Ҳисоб-китобга илова қилиниши лозим бўлган тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати берилган. Солиқ органлари 10 кун ичида Марказий банкнинг Ҳисоб-китобни тақдим этиш санасидаги курси бўйича сўмда солиқ суммаси билан хабарнома ёзиб беради. Солиқ тўланганидан кейин таъсис ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.
Норезидентнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи ставкаси
Халқаро қонунчилик нормаларининг қўлланилиши
СКнинг 2-моддаси асосида халқаро шартномаларнинг қоидалари Ўзбекистоннинг солиқ қонунчилиги нормаларидан устуворликка эгадир.
Агар сотувчи (у даромаднинг ҳақиқий олувчиси) Ўзбекистон Республикаси билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим имзоланган давлатнинг солиқ резиденти ҳисобланишини тасдиқласа, сиз бундай Битимнинг нормаларига, 13-“Мол-мулк қийматининг ўсиши” моддасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Масалан, Қозоғистон билан имзоланган Битимнинг 13-моддасида белгиланишича: “Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти томонидан ўз қийматининг 50 фоиздан кўпроғини бевосита ёки билвосита ўзга Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан олувчи компания капиталидаги акциялари, иштироки улуши ёки бошқа ҳуқуқларини бегоналаштиришдан олинган даромадлари ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин”.
Мазкур нормадан келиб чиққан ҳолда, фақатгина агар ўз қийматининг 50 фоиздан кўпроғини бевосита ёки билвосита кўчмас мулкдан оладиган компаниядаги улуш сотилса, тўлов манбаидаги солиқ Ўзбекистонда тўланган бўлиши керак. Агар Ўзбекистондаги МЧЖ бундай мезонларга жавоб бермаса, норезидент, ушбу МЧЖдаги улушни сотувчи солиқни ўз мамлакатида Ўзбекистондаги тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинмаган ҳолда тўлайди .
Қўшилган қиймат солиғи
Солиқ солиш элементи |
Тушунтириш |
СК нормаси |
Солиқ тўловчилар |
Чет эл юридик шахси қўшилган қиймат солиғи тўловчилар рўйхатига киради |
СК 237-модда 1-қисм 3-банд |
Солиқ солиш объекти |
Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб эътироф этиладиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солиш объекти ҳисобланади. Устав фондидаги улуш солиқ солиш мақсадларида товар деб эътироф этилади. Тегишинча, реализация қилиш жойи Ўзбекистон – ҚҚС солиш объектининг асосий мезони. Ўзбекистон Республикаси улушни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади |
СК 238-модда, СК 45-модда 3-5-қисмлар, СК 240-модда |
Имтиёзлар |
Устав фондидаги улушларни реализация қилиш ҚҚС тўлашдан озод қилинади |
СК 244-модда 1-қисм 3-банд |
Солиқни ким тўлайди |
Солиқ агентлари – Ўзбекистоннинг юридик шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлари, шунингдек чет эл юридик шахсларининг ДМ. Айнан улар солиқни тўлов манбаида ушлаб қолишлари ва солиқ ҳисоботини топширишлари керак. Эътибор беринг, бу рўйхатда жисмоний шахслар мавжуд эмас. Шунингдек, Солиқ кодексида улушни сотувчи Ўзбекистоннинг солиқ органларида ҳисобга қўйилиши ва мустақил равишда ҳисобот топшириши кераклиги ҳақидаги норма мавжуд эмас. Шу тариқа, Солиқ кодекси сотиб олувчи (жисмоний шахс) ҳамда улушни сотувчи зиммасига Ҳисоб-китобни топшириш бўйича мажбуриятни юкламайди |
СК 255-модда |
Имтиёзга бўлган ҳуқуқ |
Чет эл юридик шахси, ҳатто унинг ҚҚСни тўлаш бўйича мажбурияти солиқ агенти томонидан бажарилган тақдирда ҳам ҚҚС бўйича имтиёзни қўллаши шарт |
СК 255-модда 8-қисм |
Хулоса
Жисмоний шахс, солиқ агенти сифатида, 43 000 АҚШ доллари суммасидан норезидентнинг фойда солиғини ушлаб қолиши керак, башарти норезидент ушбу улушни шакллантирган бўлса. Бунинг учун устав ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин солиқ агенти норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ Ҳисоб-китобини тақдим этади ва солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасини тўлайди.
Аммо, агар иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги Битимнинг нормаларини қўллаш учун асос мавжуд бўлса, ушбу солиқ улушни сотувчи томонидан мустақил равишда тўланади .
Бундай реализация қилишдан ҚҚС ҳисоблаш керак эмас, сабаби улушни сотувчи имтиёзни қўллаши керак . Солиқ бўйича Ҳисоб-китобни топшириш мажбурияти шартнома томонларининг ҳеч бири зиммасига юклатилмаган.