Электр энергияси истеъмоли тўғрисида ҳисобот топширишга оид йўриқнома

preview

Юридик шахслар ҳар ойда истеъмол қилинган энергия тўғрисида ҳисобот топширишлари лозим. Айримлар буни қоғоз шаклидаги ҳисоботни Электр тармоқларининг (Электр таъминоти) туман офисига шахсан олиб борган ҳолда – эскича тарзда амалга оширишни давом эттиришмоқда. Аммо ҳисоботни масофадан туриб ҳам топшириш мумкин.

Buxgalter.uz  бухгалтер истеъмол қилинган электр энергияси тўғрисидаги маълумотларни қандай қилиб my.het.uz орқали тақдим этиши юзасидан йўриқномани тайёрлади.

 

Материалларимизни биринчилардан бўлиб ўқиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ташкилотнинг туман электр тармоқлари корхонаси билан ҳамкорлиги Юридик шахснинг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.

Шахсий кабинетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш учун бир марта туман электр тармоқлари корхонасига боришга тўғри келади. Туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари сизни дастурий комплексда рўйхатдан ўтказишади ва сиз шахсий кабинетга кириш учун дастлабки паролни оласиз. Ушбу паролни Шахсий кабинетга илк марта кирганингизда ўзгартиришингизни тавсия қиламиз.

 

Электр энергияси бўйича ҳисоботлар қандай юборилади

1. “Ҳисоботни юбориш” хизматини танланг. Сўнгра сиз ҳисоботни имзолайдиган ЭРИси калитини танланг.

Ҳисоботни юбориш Солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ томонидан берилган ЭРИси билан тасдиқланади.

 

 

2. Шакл очилади. Унда корхонада рўйхатдан ўтказилган барча ҳисоблагичлар бўйича сўнгги кўрсаткичларни тўлдиринг.

 

3. “Юбориш” тугмасига босинг. Ҳисобот юборилганлиги ҳақидаги хабарни кутиш муҳимдир.

Ҳисобот юборилганлигини, шунингдек у қабул қилинганлигини текшириш учун “Хабарлар” бўлимига киринг. “Истеъмолчи билан ҳисоб-китоб қилинди” хабари ҳисобот қабул қилинганлиги ва ЭҲФ тақдим этилганлигидан далолат беради.

4.  Тўлов учун ЭҲФ ва ҳисоб-китобни олиш учун “Электр энергияси учун ҳисоб-китоб” бўлимига киринг.

Ҳисоб-китоб даврини танлаган ҳолда, сиз ҳисобварақ-фактуралар, солиштириш далолатномалари (ой учун ва йил бошидан), тўлов талабномасини қоғозга босиб чиқаришингиз мумкин.

 

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот /ul/publish/doc/text195227_elektr_energiyasi_istemoli_tugrisida_hisobot_topshirishga_oid_yuriqnoma