Полезное для бухгалтера в декабре:
Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекида карта турини қандай акс эттириш керак
Президентнинг 10.01.2024 йилдаги ПҚ-13-сон Қарорига мувофиқ харид чекида банк картасининг тури кўрсатилиши керак: корпоратив ёки шахсий. Ушбу талабга жавоб берадиган биринчи онлайн-НКМлар пайдо бўлди.
Ушбу функционал қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига кўра «RIG» МЧЖ директори Рустам Ёқубов тушунтирди:
– Яқин кунларда онлайн-НКМ ва виртуал касса аппаратларининг ишлаб чиқарувчилари кассани модернизация қилишни якунлаганликлари ва эндиликда у чекда банк картаси турини акс эттириши мумкинлиги ҳақида хабар қилишади. Бундай хабардан сўнг онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурини сўнгги версиясига қадар янгилашингиз керак бўлади. Энг осон вариант – тезкор оператив-техник ҳисобга олиш маркази мутахассисларига мурожаат қилиш. Баъзи касса аппаратларини ишлаб чиқарувчилар ҳамда ишлаб чиқувчилар дастурий таъминотни масофадан янгилашни назарда тутган бўлишлари мумкин.
Vipos виртуал касса аппарати мисолида янгиланган дастурий таъминот қандай ишлашини тушунтирамиз.
Сотувчи (кассир) реализацияга янги савдо чекини (сотиш чеки) шакллантиришни очгандан сўнг дастур қуйидагиларни талаб қилади:
- товарларнинг номи, уларнинг миқдори ва нархи;
- тўлов шакли: нақд пул ёки пластик карта орқали;
- банк картаси тури: шахсий ёки корпоратив;
- RRN-код (бу банк картасидан ҳар бир тўловга тайинланган ноёб рақам).
Сотувчи-кассир товарларнинг номини, уларнинг миқдори ва нархини ҳамда тўлов шаклини танлаши керак. Харидордан аввалдан банк картаси турини аниқлаштириб, уни киритиши лозим.
Тўлов пластик картадан онлайн-НКМ ёки виртуал касса билан бирлаштирилган пин-код ёрдамида қабул қилинган тақдирда, RRN-код автоматик тарзда кўрсатилади. Бошқа барча ҳолларда RRN-код сотувчининг (кассирнинг) хоҳишига кўра қўлда киритилади. Маълумотнинг бирламчи манбаи – тўлов терминалининг чеки.
Шунингдек, 10.01.2024 йилдаги ПҚ-13-сон Қарорга мувофиқ:
- 2024 йил 1 январдан бошлаб ойига 1% миқдорида кешбэк олиш мумкин бўлган харидлар суммасининг максимал миқдори БҲМнинг 60 баравари қилиб белгиланди. 2024 йил январь ҳолатига кўра бу 20 400 000 сўм;
- корпоратив банк карталарига сотиб олинган товарлар учун кешбэк бекор қилинди;
- Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган жисмоний шахсларга яна 4 турдаги товарлар ва хизматлар: ун, шакар, дори-дармон воситалари ҳамда тиббий хизматлар учун ҚҚС қайтарилади;
- Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларга ойига 3,4 млн сўм (БҲМнинг 10 баравари) миқдоридаги харидлар учун ҚҚС қайтарилади.
Янги тавсияларни ўқинг:
- Юк авторанспорт воситалари ва тиркамаларининг ҳаракатланиши ҳуқуқи учун йиғимни қандай тўлаш керак;
- Имтиёз бекор қилинганда ҳисобга олинган ҚҚСга қандай тузатиш киритилиши керак;
- Ваколати бўлмаган шахс шахсий кабинетга кираётгани аниқланса, нима қилиш керак;
- Фойда солиғини йиллик ҳисоб-китобида харажатларни қандай акс эттириш керак.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади