Ўзбекистонда онлайн-НКТнинг қайси моделларидан кимлар фойдаланиши мумкин

preview

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва соҳага оид гуруҳларда тадбиркорларнинг улар онлайн-НКМнинг муайян русумига  ўтишга мажбурланаётганлиги юзасидан шикоятлари келиб туша бошлади. Солиқ қўмитаси муносабат билдирди: «тадбиркорлар Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ёки виртуал касса моделини эркин танлашга ҳақли».

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

Кимлар онлайн-НКТдан фойдаланиши керак

Тўловни нақд пул ва пластик карталар орқали қабул қилувчи барча тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёхуд виртуал кассадан фойдаланиши керак: юридик шахслар, ЯТТ, оилавий корхоналар.

Ўзини-ўзи банд қилган шахслар онлайн-НКТдан ўз хоҳишига кўра фойдаланишлари мумкин. Бироқ уларга ҳам онлайн-НКТ керак бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш муҳим, агар улар тўловни корпоратив карта орқали олсалар – бу ҳолатда қонунчилик касса чекини беришни талаб қилади.

 

Онлайн-НКТнинг қайси моделларидан фойдаланиш мумкин

Ўзбекистонда фақат белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни қўллашга рухсат этилади .

Давлат реестрларига қуйидаги ҳаволалар бўйича кириш мумкин:

 

Қуйидагилар:

  • Давлат реестрига киритилмаган,
  • касса чекларида Маҳсулотлар ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган,
  • штрих-кодлар ва рақамли маркировка белгиларини эркин ўқиш қурилмалари ва сканерларни улаш имкониятига эга бўлмаган онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Тадбиркорлар Давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар орасидан қиймати, ишлаши, фойдаланишдаги қулайлиги ва бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда унинг моделини эркин танлашга ҳақли.

Агар сиз солиқ органлари ходимларининг муайян онлайн-НКТдан фойдаланишга мажбурлашига дуч келсангиз, бу ҳақда @dsq_anticorrupciya_bot махсус Telegram-бот орқали хабар беринг.

Биз онлайн-НКТнинг қайси  моделлери касса,  Uzcard ва Humo терминали функцияларини бирлаштирган тарзда бажариши мумкинлигини аниқладик. Маълум бўлишича уларнинг ҳаммасида бундай функциялар мавжуд. Бу ҳақда батафсил ўқинг

 

 

 

Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ul/publish/doc/text199850_uzbekistonda_onlayn-nktdan_kim_va_qanday_modellaridan_foydalanishi_shart