Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Нима учун автокамерал солиқ тўловчида ҳаммаси тўғри бўлганда ҳам хизматлар импорти учун қўшимча ҚҚС ҳисоблайди
![Нима учун автокамерал солиқ тўловчида ҳаммаси тўғри бўлганда ҳам хизматлар импорти учун қўшимча ҚҚС ҳисоблайди preview](/img/mw650/mh370/14/3b/a3b6729e0a4c20f0aa2ededafc9a.png)
Сўнгги вақтларда текширувдан олдинги таҳлил формулаларини такомиллаштириш масаласи фаол муҳокама қилинмоқда. Солиқ қўмитаси ушбу ишни амалга оширмоқда, бироқ муаммолар камаймаяпти. Формулалар – ўзгармоқда, лекин уларнинг мукаммал эмаслиги туфайли бизнес илгаригидек ўзининг ҳақлигини исботлаш учун, солиқчилар эса – тадбиркорларнинг тушунтириш хатларини кўриб чиқиш учун талай вақтларини сарфлашмоқда.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА хизматларни импорт қилувчилар учун формулалар мисолида тушунтирди:
Мутахассисларнинг тушунтиришларини кўриш учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Хизматларни импорт қилувчилар учун формулаларнинг мукаммал эмаслиги ҳақида кўп гапирилган. Кузатувларимга кўра, ушбу формула номига танқиднинг моҳияти ва мазмуни камида уч маротаба ўзгарган.
2022 йилнинг 11 сентябрига қадар 1-сон ҚҚС коди бўйича ҳисобга олишдан жўнатилган бир томонлама ЭҲФ асосида хизматлар импорти учун ҚҚС ўтган. Сўнгра уларни бекор қилишди ва тахминан бир йил – 2023 йил 1 октябрга қадар дастур – 1-сон ҚҚС коди бўйича ҳисобга олишдан 29-сон коди бўйича топширилган ҳисобот асосида хизматлар импорти учун солиқни ўтказган. Сўнгра 2023 йил октябрь ойидан бошлаб дастур 29-код бўйича ҚҚС бўйича ҳисобот маълумотларини ушбу код бўйича тўланган ҚҚС билан солиштиришни бошлади. Кам бўлиб чиққан сумма ҳисобга олинади. Бунда дастур қуйидагиларни ҳисобга олмайди:
- “29”-коди билан ҳисобот хизматлар импорти ойида топширилган бўлиши мумкин, солиқ эса – хизматлар импорт қилинган ойдан кейинги ойнинг 20 санасида тўланган бўлиши мумкин;
- ҳисобот ойида хизматлар импорти учун ҳисобланган ҚҚС суммаси улар ҳисобига ёпилиши мумкин бўлган мавжуд солиқ бўйича ортиқча тўловлар.
Барча ушбу формулалар – мукаммал эмас ва ҚҚС бўйича қўшимча ҳисоблашларга олиб келади. Солиқ тўловчи пули ва вақтини йўқотади. Солиқчилар эса солиқ тўловчиларнинг барча эътирозларига қарамай оддий жавоб беришади – “формула”.
Сизга қуйидаги тушунтириш асқотиши мумкин:
Вазият зудлик билан Солиқ қўмитасининг эътиборини талаб қилади. Мен муаммони ҳал қилишнинг иккита йўлини кўраяпман – осон ва мураккаброқ:
1) Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш. Хизматлар импорти учун ҚҚСни тўлаш муддатини – бажарилган ишлар далолатномасини расмийлаштиришдан кечиктирмай белгилаш;
2) ишлаётган формулани такомиллаштириш. У шахсий ҳисобварақлардаги мавжуд ортиқча тўловларни ҳисобга олиши керак.
Олег Гаевой тайёрлади