Солиқ назорати
Дата публикации 05.07.2024
Buxgalter.uz яқинда эълон қилинган материалларидан бирига қуйидаги шарҳни олди: – “Солиқ органи бизга ДСБ қарорини юборди ва ўша куни кечроқ – ушбу қарорни қабул қилишда иштирок этиш учун ДСБга таклиф юборди. Ҳужжат бизни ДСБга таклиф қилишган куни келди. Соат 09:00 га чақиришди, хат эса тушдан кейин келди. ДСҚга ҳам шикоят ёздик, судда ҳам шу ҳақда гапирдик. Ҳеч ким эътибор ҳам бермади. Ва бу ягона ҳолат эмас, ҳозир ҳаммаси такрорланмоқда. Аввал қўшимча солиқларни ҳисоблаш ҳақидаги “талабнома”, кейин эса қарор келди. Камерал текширув тўғрисидаги далолатнома умуман йўқ”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, “ICONSULTANT” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 04.07.2024
«Қонун ҳужжатларида турли солиқ мажбуриятларини бажариш муддатлари белгиланган. Уларни қайси соатдан ва қайси дақиқадан бошлаб ҳисоблаш керак? Мисол учун, солиқчилар солиқ қарзини сўндириш тўғрисида талабнома юборишади. Нима учун ҳужжат тарихида фақат хабар жўнатилган сана кўрсатилади, унинг аниқ вақти кўрсатилмайди? Ахир солиқчилар солиқ тўловчидан жавоб қабул қилганда, вақтни сониягача аниқ қайд этадилар! Соат 18:00 да ташкилотимизда иш куни тугайди. Ва бу вақтдан кейин келадиган ҳар қандай хабарнома камида эртаси тонггача сезилмаслиги мумкин. Бинобарин, ушбу кундан СКнинг 138-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларимизни амалга ошириш учун ҳеч қандай тарзда фойдалана олмаймиз. Баъзан эса шундай бўладики, ҳар бир сония қиммат, чунки солиқчиларнинг сўрови ҳужжатларни қайта ишлаш ва мутахассислар билан маслаҳатлашувлар вақти бўйича харажатларни талаб қилиши мумкин». Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 02.07.2024
Молиявий ҳисоботнинг 2-сон шакли 22-сон БҲМСга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган. Фойда солиғи ҳисоб-китобида курсдаги фарқ СКнинг 320-моддасига мувофиқ акс эттирилган. Ушбу ҳисоботларда курсдаги фарқнинг қийматлари мос келмаётганлиги автокамерални қаноатлантирмаяпти ва солиқ тўловчи аниқланган фарққа қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш талаби билан хабарнома олмоқда. Солиқ инспектори дастур фақат қайта топширилган ҳисоб-китобларни эътиборга олиши ҳақида огоҳлантирди. Нима қилиш лозим? Ҳисоб-китобни қайта топшириш – бу маълумотларни мослаштириш ва бузиб кўрсатишни англатади. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ... 

Дата публикации 01.07.2024
«07.09.2021 йилдаги ПФ-6307-сон Фармоннинг 1-бандига асосан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланилмайди. Шу билан бир вақтда, 07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илованинг 49-бандига асосан солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ва камерал солиқ текширувининг бошқа материаллари кўриб чиқилганидан кейин натижалари бўйича 5 кун ичида солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) қўшимча солиқлар ва пеня ҳисоблаш ёки уларни рад этишни назарда тутувчи қарор қабул қилади. Президентнинг фармон ва қарорлари Вазирлар Маҳкамаси қарорларига нисбатан юқорироқ юридик кучга эгалигини ҳисобга олган ҳолда, камерал солиқ текшируви чоғида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар қўлланиладими?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 25.06.2024
Солиқ тўловчига камерал текширув қарори бекор қилинганидан сўнг кўзбўямачилик учун тузилган битимлар бўйича ҚҚС тўлаш мажбуриятини юклашди. Нега шундай бўлди? Нима учун маъмурий суд қарори солиқ тўловчининг фойдасига, иқтисодий суд қарори эса деярли икки йилдан сўнг – солиқчилар фойдасига чиқарилди? Ҳозир кимлар ташвишланишни бошлаши керак? Buxgalter.uz вазиятни аниқлаштирди: ... 

Дата публикации 24.06.2024
Сўнгги вақтларда текширувдан олдинги таҳлил формулаларини такомиллаштириш масаласи фаол муҳокама қилинмоқда. Солиқ қўмитаси ушбу ишни амалга оширмоқда, бироқ муаммолар камаймаяпти. Формулалар – ўзгармоқда, лекин уларнинг мукаммал эмаслиги туфайли бизнес илгаригидек ўзининг ҳақлигини исботлаш учун, ... 

Дата публикации 21.06.2024
Сўнгги кунларда бухгалтерлар текширувдан олдинги таҳлил ва камерал текширувлар натижалари бўйича аҳамиятли миқдорда хабарномалар ва талабномалар олишмоқда. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ҳам солиқчиларнинг юқори даражада қатъиятлигини қайд этмоқда: улар солиқ тўловчи исботлашга уринаётган вазиятнинг ноқонунийлигини тан олишмаяпти. Бунда солиқчилар ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилган ҳолда улар илгари маъмурий судларда ютқазган ишларни иқтисодий судларда ютиб чиқишмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси “ҳаётидан” иккита ҳикояни айтиб берди: ... 

Дата публикации 30.05.2024
Президент томонидан Солиқ кодексининг 227-1-моддасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Қонун имзоланди (29.05.2024 й. ЎРҚ-927-сон). 30 майдан бошлаб ушбу модда бўйича жарима ҳисобот чораги учун соф тушумнинг 100 фоизидан 2 фоизигача пасайтирилди.   Мутахассисларнинг тушунтиришларини ... 

Дата публикации 15.05.2024
Солиқ қўмитаси фаол равишда автокамерал хабарномасини йўлламоқда. Бунда сўнгги кунларда солиқ тўловчиларда ушбу хабарномаларга жавобларни қандай юбориш кераклиги юзасидан талай саволлар юзага келмоқда. Одатдаги йўриқномалар ишламаяпти. Buxgalter.uz ўқувчилари учун янги йўриқномаларни солиқ ... 

Дата публикации 07.05.2024
Тадбиркорлар Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида ўз баҳоларини эътибор билан кузатиб боришмоқда. Баъзан текширувдан олдинги таҳлил натижалари баҳони пасайтириш сабабига айланади. Ҳуқуқбузарликлар аниқланган формулаларни солиқ тўловчи my3.soliq.uzдаги “Автоматик тарздаги камерал ... 

Дата публикации 30.04.2024
Солиқчилар тадбиркорларни янги ходимларни ишга қабул қилишга кўндиришга ҳаракат қилишмоқда. Ҳукумат қарорларида назарда тутилган турли имтиёзлар ва преференциялар билан қизиқтиришга уринишмоқда. Аммо преференция олиш илинжида ходимни қабул қилиш – энг оқилона қарор эмас. Вазиятни buxgalter.uz ... 

Дата публикации 29.04.2024
Солиқ органлари компаниянинг айнан битта давр учун айнан бир хил солиқлар бўйича бир мартадан ортиқ солиқ аудитини ўтказишга ҳақли эмас. Аммо ушбу қоидадан истисно мавжуд: янги ҳолатлар аниқланган ҳолларда солиқ аудити такроран ўтказилиши мумкин. Buxgalter.uz ўқувчилари учун солиқлар бўйича ... 

Дата публикации 26.04.2024
Солиқчилардан хабарномалар келмоқда, уларда турли ҳуқуқбузарликлар, хатолар ва ҳоказо ҳақида сўз боради. Уларнинг ҳаммаси ҳам текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича хабарномалар ҳисобланмайди. Текширувдан олдинги таҳлил хабарномаларига СКнинг 138-моддасига мувофиқ жавоб бериш – мажбурий. ... 

Дата публикации 22.04.2024
“Ташкилот 2023 йилнинг май ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини 6 кун кечиктириб тақдим этди. 5 ой ўтгач, солиқ органи ташкилот раҳбарига нисбатан маъмурий жаримани қўллади. Солиқ органининг ҳаракатлари қонунийми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш бўйича маслаҳат ... 

Дата публикации 19.04.2024
16–17 апрель кунлари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича 2022 йил учун қўшимча фойда солиғи ҳисобланиши тўғрисида хабарнома йўллади. Тафовутлар бўйича хабарнома U = (P – Q – R – S – T) ёки J = E – F – G – H – I – J ... 

Дата публикации 19.04.2024
16–17 апрель кунлари Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси текширувдан олдинги таҳлил натижалари бўйича 2022 йил учун қўшимча фойда солиғи ҳисобланиши тўғрисида хабарнома йўллади. Солиқ тўловчилар формуланинг мукаммал эмаслигига эътибор қаратишди. Солиқчиларнинг ... 

Дата публикации 08.04.2024
“Биз импорт қилувчилар жумласига кирамиз. Ҳафта давомида солиқ тўловчининг шахсий кабинети почтасига кириш зарурияти бўлмайдиган ҳолат бўлди. 2 апрелда почтага кирдик – у ерда эса 27 март санаси билан ташқи савдо контрактлари бўйича активларни репатриация қилиш тўғрисида талабнома бор экан. СКнинг ... 

Дата публикации 05.04.2024
Ташқи савдо контрактлари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар солиқ органларидан  талабнома олишди, унда аниқланган ҳуқуқбузарликлар тасдиқланган тақдирда 14.05.2020 йилдаги 283-сон ВМҚда назарда тутилган жарима солиниши ҳақида сўз боради. Ушбу хатга ... 

Дата публикации 03.04.2024
Ижарага берувчи офис учун ижара тўлови миқдорини оширди. Биз ижара тўлови пастроқ бўлган бошқа бизнес-марказига кўчиб ўтдик. Давлат хизматлари марказига манзил ўзгарганлиги муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилдик. Натижада солиқ органида ташкилотимизга нисбатан эътирозлар ... 

Дата публикации 02.04.2024
Солиқ текшируви далолатномаси ва материалларини кўриб чиқиш босқичида солиқ органи раҳбари солиқ назоратининг қўшимча тадбирларини ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Бу солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини тасдиқловчи қўшимча далилларни олиш имконини беради. Солиқ ...