Хорижий компания буюртмаси бўйича онлайн курсларни ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш учун ҚҚС тўлаш керакми

preview

«Биз хорижий компания учун ўқув курслари ва дастурларини ишлаб чиқамиз ва уларни хорижий онлайн майдончалар ва ижтимоий тармоқларда тарғиб қиламиз. Бу хизматлар экспорти ҳисобланадими? ҚҚС тўлашдан озод қилинамизми?».

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Агар Ўзбекистоннинг юридик шахси норезидентга хизматлар кўрсатса – бу хизматлар экспорти ҳисобланади .

Бундай хизматларни кўрсатишдан олинган айланмага ҚҚС солиниши Ўзбекистон уларни реализация қилиш жойи сифатида эътироф этилишига боғлиқ.

Хизматларни реализация қилиш жойини аниқлашнинг умумий қоидаси – хизматлар харидорининг Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган ёки турган жойи бўйича .

Хизматлар харидорининг фаолияти амалга ошириладиган жой деб, агар у юридик шахсни (унинг филиаллари ёки ваколатхоналарини) давлат рўйхатидан ўтказиш асосида амалда Ўзбекистонда мавжуд бўлса, Ўзбекистон ҳудуди эътироф этилади.

Агар давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, хизматлар харидорининг Ўзбекистонда ҳақиқатда ҳозирлиги юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилган жой ёки унинг бошқарув жойи, унинг доимий муассасаси жойлашган жой (агар хизматлар ДМ орқали олинган бўлса) асосида аниқланади.

Кўриб чиқилаётган ҳолатда хизматнинг харидори – норезидент, юридик шахс. СК 241-моддасининг 1–2-қисмларига асосан, Ўзбекистон унга ўқув курслари ва дастурларини ишлаб чиқиш бўйича хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди, агар бу хизматлар ваколатхона ёки ДМга кўрсатилмаса.

Хорижий онлайн-майдончаларда ва ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш (реклама) хизматлари (электрон шаклдаги хизматлар) бўйича ҳам Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайди, чунки ушбу хизматларни Ўзбекистонда турмаган ва фаолиятни амалга оширмаётган юридик шахс сотиб олади .

Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматларни кўрсатувчи Ўзбекистоннинг юридик шахслари СКнинг 37-бобига мувофиқ ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Бундай хизматларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солинадиган айланмага тенглаштирилади.

СК қуйидаги шартлар бажарилганда хизматлар экспортига фойда солиғи бўйича 0 фоиз ставкани қўллашни назарда тутади:

1) валюта тушуми хизматлар кўрсатилган пайтдан эътиборан 180 кун ичида келиб тушиши керак ;

2) хизматлар норезидентнинг доимий муассасасига кўрсатилмаслиги керак .

 

 

Саида Жонизоқова тайёрлади


ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ul/publish/doc/text201184_horijiy_kompaniya_buyurtmasi_buyicha_onlayn_kurslarni_ishlab_chiqish_va_targib_qilish_uchun_qqs_tulash_kerakmi