Салқин ичимликларни сотишда маркировкани чекларда акс эттиришни қачон бошлаш керак

preview

«Дўкон ПЭТ шишаларда салқин ичимликлар сотади. Маҳсулот улгуржи сотувчилардан қадоқлашга қўйилган Data Matrix маркировкаси билан келади. Бироқ, етказиб берувчилар биз кўп маротаба сўраган бўлсак-да, ЭҲФда рақамли маркировка кодларини қўймайдилар. Бизда 2D-сканер бор, аммо келишда ичимликлар йўқлиги туфайли (чунки ЭҲФда рақамли маркировка кодлари акс эттирилмаган) биз уни ишлатишни бошлай олмаяпмиз. Нима қилиш керак?»

Вазиятни «Asl belgisi» МАТ операторининг ривожланиш бўйича директори Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ «Норма» ПРМнинг «Товарларни рақамли маркировкалаш савол ва жавобларда» вебинарида тушунтириб берди:

Эътибор беринг

Мутахассиснинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– ПЭТ қадоқлардаги ичимликлар 2024 йил 1 мартдан бошлаб рақамли маркировкаси жорий этиладиган салқин ичимликларнинг биринчи гуруҳига киради . Шунга кўра, ишлаб чиқарувчилар бу маҳсулотни улгуржи сотувчиларга жўнатишда, улгуржи сотувчилар эса – чакана савдога жўнатишда 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисоб-фактураларда рақамли маркировка кодларини акс эттиришлари керак. Ўз навбатида, чакана савдо 2025 йил 1 мартдан бошлаб чекларда маркировкани акс эттириши керак.

Ҳозир ўтиш даври кетмоқда: бир томондан бозор маркировкаланган маҳсулот билан тўлдирилмоқда, бошқа томондан эса – рақамли маркировка бошланишидан олдин ишлаб чиқарилган товарларни сотиш давом этмоқда. Бу вақтда ЭҲФ ва онлайн-НКМ чекларида рақамли маркировка кодларини акс эттириш мажбурий эмас, бу масалани олди-сотди битимининг томонлари ҳозирча ўз хоҳишларига кўра ҳал қилмоқдалар.

Аммо 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисоб-фактураларда, 2025 йил 1 мартдан эса – онлайн-НКМ чекларида маркировка кодларини акс эттириш мажбурий бўлади.

Мен охирги муддатларни кутиб ўтирмасликни ва имкон қадар ҳозирданоқ ЭҲФда рақамли маркировка кодларини ва чекларда рақамли маркировка белгисини акс эттиришни бошлашни маслаҳат бераман. Бундай ёндашув раҳбариятга бизнес-жараёнларни тинч режимда қайта кўриб чиқиш имконини беради. Рақамли маркировка ходимларни ўқитишни ва маълум даражада барча бўлимларнинг ишини ва ўзаро ҳамкорлигини қайта қуришни талаб қилади. Бу ходимларга кўникмалар ҳосил қилиш ва келажакда мижозларга хизмат кўрсатиш тезлигини пасайтирмасдан ва хатоларга йўл қўймасдан ишлаш имконини беради.

Ушбу босқичда ҳужжатларда рақамли маркировка кодларини акс эттиришнинг бутун кетма-кетлиги сақланмаслигида ҳеч қандай муаммо йўқ. Рақамли маркировка тизими ўтиш даврида бундай ҳолатларга йўл қўяди.

Рақамли маркировка ҳақидаги долзарб саволларга яна кўпроқ жавобларни «Товарларни рақамли маркировкалаш савол ва жавобларда» вебинарини кўриб топишингиз мумкин.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /ul/publish/doc/text203008_salqin_ichimliklarni_sotishda_markirovkani_cheklarda_aks_ettirishni_qachon_boshlash_kerak