Полезное для бухгалтера в декабре:
Пахта хомашёси ва пахта толаси учун қандай ўлчов бирлиги белгиланди
Солиқ қўмитаси пахта-тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилмаган пахта хомашёси ва пахта толасининг МХИК учун «тонна» ўлчов бирлигини белгилади.
Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Мазкур жараён учун ҳеч қандай қайта созлаш талаб этилмайди. ЭҲФда тонна ўлчов бирлиги сифатида автоматик равишда кўрсатилади. tasnif.soliq.uz сайтида пахта хомашёси ва пахта толасининг МХИКини танлаш кифоя.
Бу қарор 2024 йил 13 сентябрдаги 574-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарорини бажариш мақсадида қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, биржа савдолари орқали (ЭҲФ асосида) сотилган ҳар бир тонна пахта хомашёси учун пахта етиштирувчилар Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млн сўм миқдорида субсидия оладилар.
Манбани кўринг.
Buxgalter.uz тавсия қилади: