Полезное для бухгалтера в декабре:
Инвестор ускуна ўрнатса, қандай солиқ мажбуриятлари пайдо бўлади
«Хорижий компания ўзбек компаниясига инвестиция сифатида Ўзбекистонга техника ва ускуналар етказиб беришни режалаштирмоқда. Агар божхона тўловларини инвестор ўз зиммасига олса, компания учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?»
Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
Экспертларнинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, инвестициялар жумласига кўчар ва кўчмас мулк (бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналар ва бошқа моддий бойликлар) ҳам киради.
Ҳар қандай инвестиция тегишли расмийлаштиришни талаб қилади. Кўриб чиқилаётган ҳолатда ускуналарни етказиб бериш етказиб бериш шартномаси билан расмийлаштирилади, унда ускуналарнинг қиймати ва бошқа шартлари белгиланади.
Агар сотувчи етказиб беришни ўз ҳисобидан амалга оширишни мўлжаллаган бўлса, буни шартномада кўрсатиш ва Инкотермснинг тегишли шартларини танлаш керак. Бундай ҳолда харидор учун солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Шартномада харидор ускунани мустақил равишда божхонадан ўтказиши кўрсатилган бўлса – ушбу харажатлар кейинчалик сотувчи томонидан қопланиши билан, харидор учун қопланадиган харажатлар қиймати фойда солиғини ҳисоблашда умумий даромадга киритилади.