2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси қоидалар бўйича тузиш керак

preview

Янги 1-сон БҲМС «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати» 2025 йил 1 январдан кучга киради. Саволлар туғилмоқда: 2024 йил учун молиявий ҳисоботни тузишда қайси БҲМСга амал қилиш керак – 2024 йилда қабул қилингангами ёки эскисигами? 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси муддатларда тақдим этиш керак?

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:

 

– 2024 йил учун молиявий ҳисоботни 2025 йил 1 январдан кучга кирадиган 1-сонли БҲМС қоидалари бўйича топшириш керак. Ушбу стандарт янги Молиявий ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомга асосланади (04.11.2024 й. АВ рўйхат рақами 3567-сон).

Янгиланган БҲМСларга ўтамиз: нималарга эътибор бериш керак.

БҲМС асосида тузилган йиллик молиявий ҳисобот шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Баланс;
  • Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
  • Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;
  • Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
  • Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.

Микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг йиллик молиявий ҳисоботи баланс ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ўз ичига олади.

МҲХСга мувофиқ тузиладиган йиллик молиявий ҳисобот шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот;
  • Фойда ёки зарар ва бошқа умумий даромад тўғрисидаги ҳисобот;
  • Хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот;
  • Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот (билвосита усул);
  • Ҳисоб сиёсатининг муҳим қоидалари ва бошқа тушунтириш маълумотларини ўз ичига олган изоҳлар (молиявий ҳисоботга изоҳлар).

БҲМС бўйича тузилган йиллик молиявий ҳисобот ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади.

МҲХС бўйича тузилган йиллик молиявий ҳисобот ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай тақдим этилади.

Янги қоидаларда 10.11.2022 йилдаги ПҚ-419-сон қарорга мувофиқ молиявий ҳисобот топширишдан озод қилинган, қатъий миқдорда айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар борлиги ҳисобга олинмаган.

Мутахассисларнинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

 

 

Молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот Молиявий ҳисобот /ul/publish/doc/text203243_2024_yil_uchun_moliyaviy_hisobotni_qanday_qoidalarga_asosan_tuzish_kerak