Полезное для бухгалтера в декабре:
Диққат! Қурилиш материаллари учун янги МХИК кодларига ўтишга улгуринг
10 ноябрдан қурилиш материаллари учун 3 269 та умумий МХИК кодлари нофаол ҳолатга ўтказилади. Buxgalter.uz бу масала бўйича Солиқ қўмитаси мутахассисларининг тавсияларини эълон қилмоқда:
Мутахассисларнинг керакли тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
1. Янги МХИКлар ҳавола орқали мавжуд. Ушбу рўйхатдан сизнинг ассортиментингизга мос келадиганини танланг.
Қурилиш материалларининг МХИК ёки ўлчов бирликлари бўйича саволлар туғилса, сизга Қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалик вазирлиги ходимлари қуйидаги телефонлар орқали маслаҳат берадилар:
- (+998) 94 733-34-33;
- (+998) 97 421-60-09;
- (+998) 71 244-96-21;
- (+998) 71 244-51-84.
2. tasnif.soliq.uz сайтидаги «Танланган МХИК» рўйхатидан фойдаланишдан чиқаётганларини олиб ташланг ва янгиларини қўшинг.
3. Тегишли ўзгартиришларни онлайн-НКТдаги товарлар номенклатурасига ҳам киритинг.
Эътибор беринг
МХИК товарнинг барча босқичларида – ишлаб чиқарувчидан (импорт қилувчи) то якуний истеъмолчигача ўзгармайди. Агар сиз сотувчи қўллаган МХИКлар билан рози бўлмасангиз, у билан бу масалани муҳокама қилинг. Агар хатолар йўл қўйилган бўлса, уни тузатишни сўранг.
Эътибор беринг
Ҳисобварақ-фактураларда ёки НКТ чекларида харид қилинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёки фаолият хусусиятлари ва турларига мос келмайдиган идентификация кодларини акс эттириш ҳисобварақ-фактураларда ёки НКТ чекларида кўрсатилган реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг 1 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади .